Тошкент кимё технология институти «Саноат экологияси» кафедраси


O’з билимини текшириш саволлари



Download 493 Kb.
bet12/12
Sana29.04.2022
Hajmi493 Kb.
#590203
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
МИНТАҚАВИЙ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР ma\'ruza matni

O’з билимини текшириш саволлари

  1. Hозирги ваqтда экологик вазиятни qандай тушунасиз?

  2. Минтаqавий экологик муаммолар дунё миqёсида, O’рта Осиёда qандай кo’риляпти?

  3. Экологик тангликлик ва муаммоларни ечишда халqаро давлатларнинг o’рни ва улуши qандай?

  4. Барqарор ривожланиш билан экологик муhитни боg’лиqлигини тушунтиринг?

  5. Инсониятни саноат ривожланишини бир бирига боg’лиqлиги ва муаммолари hаqида тушунчангиз?

  6. O’збекистонда экологик hолат ва уни яхшилаш чора ва тадбирлари hаqида маълумотингиз?.



Таянч сo’з ва иборалар
Экология, минтаqа, муаммо, танглик, ташкилотлар, барqарор ривожланиш, тадбир чора, инсоният, кo’пайиш, озуqа , таьминот, ресурслар, атроф муhит, назорат, саноат, табиат, декларатция.


11 – Маъруза
Барqарор ривожланишда ресурслардан фойдаланиш. Давлат бошqарувива халqаро хамкорлик


Режа

  1. O’збекистон барqарор ривожланишида сувни муhофаза qилишни, тежашни аhамияти.

  2. Чекланган ер ресурсларида, биологик потенциалидан, минерал хомашё базасидан барqарор фойдаланиш.

  3. Атроф муhитни муhофаза qилишда давлат бошqаруви ва халqаро hамкорлик.

  4. Хулоса.

Сув ресурслари O’збекистонни барqарор ижтимоий-иqтисодий ривожланишида асосий табиий омил hисобланганлиги учун, сувни тежаш, сувларни муhофаза qилиш дастурини амалга ошириш тавсия qилинган.
Масалан, сув ва тупроqларни шo’рланишини олдини олиш, сувлар сифатини яхшилаш маqсадида ер-сув ресурсларини комплекс бошqаришини жорий этиш hисобга олинган. Ер-сув ресурсларини шo’рланишига qарши курашиш бo’йича тавсиялар, шу жумладан, шo’рланиш муаммоларини миллий даражада хал этиш ва самарадорлигини ошириш, дарё оqими ва сув (hавзаларига) омборларини бошqариш qоидаларига o’згартиришлар киритиш, дарё hавзасида шo’рланиш стандартлари тизимини яратиш, шo’рланган ерларни даврий равишда оборотдан чиqариш, мониторинг ва назорат тизимини такомиллаштириш, шo’рланишга qарши курашнинг муqобил вариантларини яратиш, экологик-иqтисодий баhолаш, дренаж системаларини яратиш ва жорий этиш ва бошqалар эътиборга олинган.
Сув ресурслари билан бир qаторда ер ресурслари hам O’збекистонни барqарор ижтимоий-иqтисодий ривожланишида муhим роль o’йнайди. Шунинг учун ер ресурсларидан hам барqарор фойдаланишга эришиш ва муhофазалаш маqсадида комплекс тадбирлар ишлаб чиqилган ва уларни амалга ошириш талаб qилинади. Масалан, qишлоq хo’жалигини тузилишини o’згартириш, qишлоq хo’жалик ерларини hосилдорлигини орттириш, o’g’итлар ва пестицидлар, бошqа кимёвий воситалардан фойдаланиш, чорвачилик ва яйловлардан фойдаланиш талаблари бажарилиши hисобга олинмоqда.
Ер ресурсларига боg’лиq муаммолар, тавсифномалари, 10-12 маърузалар мазмунида баён этилган.
Атроф муhитни муhофаза qилиш бo’йича миллий харакат дастурида белгиланган устивор харакатларда табиий ресурслардан барqарор фойдаланиш ишида биохилмахилликни саqлаш ва чo’лланишга qарши курашиш, кo’зда тутилган биохилмахилликни саqлаш, уларни тавсифномалари, саqлаш муаммолари 13-15 маърузаларда баён этилган.
O’збекистонда биологик хилма-хилликни саqлаш бo’йича миллий стратегия ва харакат режаси ишлаб чиqилган.
Алоhида муhофаза qилинадиган табиат худудларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун qуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур hисобланади: Масалан,
Алоhида муhофаза qилинадиган табиат худудлари тизимини qайта qуриш, бошqаришни такомиллаштириш, qo’риqхоналар ва миллий боg’лар маqомига qатъий риоя qилишни таъминлаш, табиат худудлари кадастрини систематик юритишни ташкил этиш, миллий боg’лардаги инфратузилмаларни мустаhкамлаш, экологик туризмни ривожлантириш, жамоатчиликни табиат ресурсларига эътиборини, хабардорлигини орттириш, табиат худудлари тармоg’ини кенгайтириш аhамиятлидир.
Бугинги кунда O’збекистонда деярли 100 турдаги минерал хомашёнинг 900 га яqин конлари топилган, улардан 60 дан ортиg’и o’злаo’тирилган ва саноатда фойдаланилмоqда.
Нефт газ, кo’мир, олтин, мис, qo’рg’ошин, вольфрам, молибден, графит, табиий тузлар, цемент ва g’ишт хомашёсининг топилган заhиралари асосида нефть, газ конлари, шахталар, конлар, карьерлар, очиq конлар ва бошqа саноат тармоqлари ишламоqда. Уларга ОЛмалиq ва Навоий кон металлургия комбинатлари, Ангрен кo’мир кони, Газли ва Шo’ртон газ конлари, Кo’кдумалоq нефть кони, Оhангарон ва Навоий цемент комбинатлари мисол бo’лади. Топилган минерал хомашё ресурсларининг умумий qиймати 300 млд доллар миqдорида баhоланган.
Минерал хомашё базаси систематик равишда qайта тиклашни, жойлашиш структурасини ва фойдаланишни яхшилашни талаб qилади. Бозор муносабатлари шароитида республиканинг иqтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун фойдали qазилмаларни qазиб олиш ва qайта ишлаш миqдорини ошириш аhамиятга эга. Бу маqсадда хомашё ресурсларидан оqилона фойдаланиш, ер ости бойликларини муhофаза qилиш масалалари муhимдир.
O’збекистон Республикасининг 1994 йил тасдиqлаган “Ер ости бойликлари тo’g’рисида” ги qонуни 36-моддасида ер ости бойликларидан оqилона фойдаланиш ва уларни муhофаза qилиш бo’йича асосий талаблар баён этилган.
Юqоридаги кo’риб чиqилган барча табиатдаги масалалар асосида айтиш мумкинки, O’збекистонда барqарор ривожланиш – табиатни qайта тикланадиган, qайта тикланмайдиган ресурсларидан, сайёрамиздаги жараёнлар ва hодисаларни бошqарувчи табиий qонунларни hисобга олган hолда биз ва келажакдаги авлодларимизнинг фойдаланишини самарадорлигини оширишда катта йo’лдир. Шу йo’лни мустаhкамлаб, табиатни ардоqлаб келажакда инсоният учун яшашга соg’лом, хавфсиз экологик муhитни яратиш планетадаги барчамизга боg’лиq экан.
Атроф муhитни муhофаза qилиш ва табиий ресурслардан оqилона фойдаланиш соhасида давлат назорати ва тармоqлараро бошqарувни O’збекистон Республикаси Табиатни муhофаза qилиш давлат qo’митаси олиб боради.
Qo’мита o’з фаолиятида табиатни муhофаза qилиш соhасида халqаро шартномаларга давлат qo’митаси низомига асосланади.
O’збекистонда табиатни муhофаза qилиш уч босqичда олиб борилади:
Биринчи босqич – атроф табиий муhит hолатини ва уни ифлослантирувчи манбаларни, табиий ресурслардан фойдаланишни мониторингини олиб бориш.
Иккинчи босqич – истиqболни режалаштириш, экология экспертизасини уюштириш, табиатдан фойдаланишни такомиллаштириш, илмий-техникавий меъёрлаштириш каби фаолиятларни олиб боради.
Учуинчи босqичатмосфера hавоси, ер, сув, минерал ресурслар, хайвонот ва o’симлик дунёсини муhофаза qилиш бo’йича назорат инспекция ишларини олиб боради.
Hар бир босqич o’зига хос усулларга асосланиб, o’з фаолиятини бирга хал qилади. Атмосфера hавоси, ер усти ва ер ости сувлари, тупроq, o’симлик qопламини тозалигини, hамда табиий ресурслардан оqилона фойдаланишни таъминлаш бo’йича умумий вазифани бажаради.
Hозирги ваqтда атроф муhитни муhофаза qилиш муаммоларини хал qилишда шуg’улланаётган 100 дан ортиq халqаро ташкилотлар мавжуд. Бу муаммоларни хал этишга Бирлашган Миллатла Ташкилоти (БМТ) ва унинг махсус бo’лимлари энг кo’п хисса qo’шмоqда. БМТ 1949 йилдан тузилган. O’збекистон Республикаси 1992 йил мартда БМТ аъзолигига qабул qилинди.
БМТ бош Ассамблеяси вазифаларига фаолиятларига БМТ нинг табиатни муhофаза qилишдаги сиёсатини ва йo’налишларини шакллантириш ва халqаро hамкорлик мавзуларини белгилаш киради. 1971 йилда 25-сессияда “Ривожланиш ва атроф муhит” дастурини резолюцияси qабул qилинган. ушбу ташкилотнинг табиатни муhофаза qилишдаги ваколатларини белгилади. Масалан, атроф муhитнинг глобал характердаги муаммоларини хал этиш учун маъсулият, атроф муhитнинг халqаро муаммоларини хал этишдаги бошqарувчилик роли, дунё миqёсида атроф муhитни муhофаза qилиш соhасидаги битимларни ишлаб чиqиш ва тегишли форумларни o’тказиш, атроф муhит фондини бошqариш, атроф муhитни муhофаза qилиш муаммоларини хал этишда ривожланаётган давлатларга ёрдам бериш ва h.к.з.
Атроф муhитни муhофаза qилиш бo’йича тадбирларни амалга ошириш учун Бош Ассамблея БМТ нинг атроф муhит бo’йича дастурини (UNEP - ЮНЕП) qабул qилди ва бир qанча махсус органларни таъсис этди:
Иqтисодий ва ижтимоий кенгаш;
Таълим, фан ва маданият масалалари бo’йича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНЕСКО);
Атом энергетикаси бo’йича халqаро агентлик (IAEA);
Хукуматлараро денгиз маслахат ташкилоти (IMCO);
Жаhон соg’лиqнисаqлаш ташкилоти (WHO);
Озиq овqат ва qишлоq хo’жалик ташкилоти (FAO);
Жаhон метереология ташкилоти (WMO);
Иqтисодий ва ижтимоий кенгаш атроф муhитни муhофаза qилишнинг халqаро масалалари бo’йича тадqиqотлар олиб боради., докладлар тайёрлайди, бу муаммоларни ечишда давлат ва ташкилотларга тавсиялар беради. Атроф муhитни муhофаза qилишнинг минтаqавий муаммолари Кенгашга тегишли ташкилотларнинг вазифаси hисобланади.
Европа Иqтисодий Комиссияси (ЕИК), унга O’збекистон 1993 йил июлдан аъзо; БМТ нинг Африка учун Иqтисодий Комиссияси (БМТ. АИК), БМТ нинг G’арбий Осиё учун Иqтисодий Комиссияси (БМТ. G’ОИК); БМТ нинг Осиё ва Тинч океани учун Иqтисодий ва Ижтимоий Комиссияси (БМТ. ОТИИК), унга O’збекистон 1992 йил июлдан бери аъзо.



ЮНЕП (Атроф муhит бo’йича дастур) 1972 йилда Бош Ассамблея томонидан тузилган. Дастурнинг бошqарув органи Бошqарувчилар Кенгаши бo’либ, унга кo’пгина мамлакатларнинг вакиллари кирган. Бошqарувчилар Кенгашининг фаолияти qуйидаги дастурларни ишлаб чиqишга йo’налтирилган.


Инсонни соg’лиg’и ва атроф муhитни тозалиги.
Аhоли пунктлари ва хаёт муhити.
Qуруqлик ва экосистемалари ва уларни бошqариш.
Атроф муhит ва уни ривожланиши.
Океанлар, Атроф муhитни бошqариш.
Табиатни муhофаза qилиш соhасидаги халqаро hуqуq.
Табиатни муhофаза qилиш таълими.
ЮНЕСКО o’з фаолиятини 1946 йилда бошлаган. O’збекистон Республикаси унга 1993 йил октябрда аъзо бo’лган. ЮНЕСКО фаолияти атроф муhит ва унинг ресурслари соhасидаги тадqиqотларни ташкил этишга qаратилган. У табиатни муhофаза qилиш халqаро иттифоqи ва бошqа табиатни муhофаза qилиш ташкилотларини тузишда фаол иштирок этди.
1970 йилда ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси узоq муддатга мo’лжалланган хукуматлараро ва фанлараро “Инсон ва биосфера” дастурини маqуллади.
Дастурда биосфера ва унинг экологик районларининг структураси ва функциясини hар томонлама o’рганиш, инсон фаолияти натижасида биосферадаги o’згаришларни систематик кузатиш, бу o’згаришларни инсонга таъсирини таhлил qилиш, ушбу масалалар бo’йича зарур маълумотларни бериш вазифалари ётади. Бу дастурни амалга оширишда 100 дан ортиq мамлакатлар иштирок этмоqда. 1972 йил Стокгольмда бo’либ o’тган БМТ конференцияси тавсияларига мувофиq ЮНЕСКО ва ЮНЕП 1975 йилда атроф муhитни муhофаза qилиш соhасидаги таълим бo’йича халqаро дастурни амалга ошира бошладилар. Бу муаммони хал qилиш учун 1977 йил октябрда Тбилисида хукуматлараро конференция o’тказилди.
IAEA 1967 йилда ташкил топган. O’збекистон Республикаси 1994 йил январдан шу ташкилот аъзоси hисобланади.
Жаhон соg’лиqни саqлаш ташкилоти (WHO) 1947 йилда ташкил топган. Унга 150 дан ортиq давлат аъзодир. O’збекистон ушбу ташкилоти 1992 йил май ойидан аъзо.
ИМКО 1948 йилда тузилган ва унинг раhбарлигида денгизлар ифлосланишининг олдини олишнинг техникавий ва ташкилий меъёрлари ишлаб чиqилади.
1945 йилда ташкил этилган ФАО фаолият ерларни, сув hавзаларини, o’рмонларни ва хайвонот дунёсини муhофаза qилиши билан боg’ланган.
1948 йилда ташкил этилган Табиатни Qo’риqлаш Халqаро Иттифоqи (ТQХИ) турли хукумат ва жамоат ташкилотларини бирлаштиради. Бу иттифоqqа O’збекистон 1995 йилдан бери hамкорлик qилади. Муаммолар бo’йича илмий-техникавий кенгашлар, конференциялар, йирик халqаро форумлар бo’лди.
20 га яqин саноати ривожланган давлатлар, шу жумладан, Буюк Британия, АQШ, Канада Иqтисодий Хамкорлик ва Ривожланиш ташкилотига, G’арбий Европанинг 10 та давлати – Европа Иqтисодий Хамжамиятига бирлашган. Бу ташкилотлар турли иqтисодий масалалар билан бир qаторда атроф муhитни муhофаза qилишга йo’налтирилган тавсияларни ишлаб чиqqанлар.
Хулоса qилиб айтганда, юqорида кo’риб чиqилган маърузаларга асосланиб, табиат ресурсларини асраш, саqлаш, самарали фойдаланиш, инсоният фаолиятини соg’ломлаштириш, табиатни ва атроф муhитни муhофаза qилиш, шунингдек, мавжуд бo’лган планетадаги экологик муаммоларни ечиш борасида (кечроq бошланган бo’лса hам) давлатлараро ва O’збекистонда ижтимоий-иqтисодий, техникавий тадбирлар маълум даражада амалга оширилмоqда. Табиатга боg’лиq назорат ва мониторинг ишлари бажарилмоqда.


O’з билимини текшириш саволлари

  1. Барqарор ривожланишда табиат ресурсларини аhамиятини айтинг?

  2. Табиат ресурсларидан оqилона фойдаланиш ва уларни саqлаш талаблари hаqида тушунчангиз?

  3. Атроф муhитни муhофаза qилишда давлвт бошqаруви ва халqаро хамкорлик hаqида тушунча беринг?

Таянч сo’з ва иборалар
Муhофаза, муаммо, ривожланиш, ресурслар, саqлаш, хом ашёлар, qo’мита, фойдаланиш, ЮНЕП дастури, назорат инспекцияси.



Download 493 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish