Тошкент кимё технология институти «Саноат экологияси» кафедраси


O’з билимини текшириш саволлари



Download 493 Kb.
bet11/12
Sana29.04.2022
Hajmi493 Kb.
#590203
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
МИНТАҚАВИЙ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР ma\'ruza matni

O’з билимини текшириш саволлари

  1. O’збекистон энергетик ресурслари hаqида тушунча беринг?

  2. Энергетик ресурслардан фойдаланиш саqлаш борасида qандай муаммолар мавжуд?

  3. Энергетик чиqиндиларни камайтириш чора тадбирлари hаqида тушунчангиз?

Таянч сo’з ва иборалар
Сув, qуёш, энергетик чиqинди, иссиqлик,электростанция, шамол энергияси, АЭС, зарарли модда, тозалаш, назорат.
10 – Маъруза
Глобал экологик муаммолар. Барqарор ривожланиш.


Режа

  1. Инсон экологияси. Глобал экологик муаммолар.

  2. Hозирги вазият. Барqарор ривожланишни Марказий Осиё давлатларидан долзарблиги.

  3. Декларациялар.

  4. Барqарор ривожланишнинг экология, атроф муhитни муhофаза qилиш ва табиатдан оqилона фойдаланиш билан o’заро боg’лиqлиги.

Ер qобиg’и устида инсон, унинг жамоаси, ижтимоий-иqтисодий qонунлари харакат qилади. Жамият кенгаяди, инсоният биосфера бойликларидан фойдаланиш жараёнида унга чексиз салбий таъсир qилади. Инсоният табиий qонунлари бузади, уларни инкор qилади, o’рмонлар кесилади, дарё ва кo’ллар qурийди, тупроq, hаво, сув ифлосланади, захарланади, тирик моддалар генофондига зарар етказилади, инсоннинг биосферада яшаб qолишига хавф туg’илади.
Бундай муаммоларни инсон келажакда o’з аqл-идроки билан хал qилиши керак. Инсон табиатни бир компоненти бo’либ, табиатни o’згартириб, унинг баg’рида янги техника ва технологияларни qo’ллаб, табиат qонунларини бузиб, уни o’зига бo’йсундиришга, табиат устидан хукмрон бo’лишга харакат qилади.
Инсон o’з фаолияти билан o’зини o’раб турган оламни, муhитни ифлослаб, захарлаб, o’з хаётига хавф туg’дирмоqда. Масалан, Лондон шаhрида hосил бo’лган ис газлари, чанг ва тутунлардан захарланиб, 400 одам o’лган. Япониянинг Миналията кo’рфазига ташланган симоб чиqиндилари балиqларга o’тиб, уларни истеъмол qилган одамлардан 100 дан ортиg’и захарланган.
Кo’п йиллар давомида захарли гербицид ва пестицидларни qишлоq хo’жалигида qo’лланилиши инсонларни захарлади, касалликка олиб келди, Чернобль АЭС ни портлаши билан катта майдон табиати радиактив моддалар билан захарланди. Новая Земля ва ОН денгизи захарли моддалар ташланиб, сув хайвонлари qириб ташланди.
Ер юзининг турли жойларида инсон фаолияти сабабли юзага келаётган офатлар унинг o’зига, ундан qоладиган авлодларга хавф туg’дирмоqда.
Hозирги кунда Жаhоннинг hамма мамлакатларида аhоли сони тo’хтовсиз o’сиб бормоqда. 2000 йилда аhоли ер юзида 6,2-6,5 млд га етди, 2050 йилда 12-13 млд аhоли яшаши кo’зда тутилмоqда.
Ер юзасида аhоли сонини o’сиши билан уларнинг табиий муhитга салбий таъсири, муhитнинг ифлосланиши ортиб боради, табиий бойликлар кo’плаб сарфланади, ифлос бo’лади, инсон саломатлигига хавф туg’илади.
Инсоният биосферадаги бошqа тирик организмлар каби озуqага муhтож. Озуqа танqислиги, qаттиq qиш, сув тошqинлари, ёнg’ин, qурg’оqчилик каби табиий офатлар очлик ва o’лимга олиб келган.
O’тган асрда 100 млн хитойликлар, 50 млн хиндлар очликдан o’лган. Самали давлатининг 2 млн аhолиси 1991-1993 йилларда очлик азобини тортди. 71 мамлакатни 1,4 млд одами очликда яшаган.
Ер юзи аhолисининг 2/3 qисми сифатли озуqага эга эмас. Шунинг учун дунё миqёсида озуqа маhсулоти билан таъминлаш муаммолари мавжуд.
Инсон hар ойда o’з оg’ирлигига тенг озуqа истеъмол qилади. Унга бир кунда 630-750 г буg’дой (2410 ккал), бир йилда 200-274 кг буg’дой керак бo’лади. Бу маqсадни бажариш учун 1 гектар ердан 5 тонна буg’дой олиб, йилига 17 одамни боqиш лозим бo’лади.
Hозирги кунда технологияни яхши qo’ллаш, qуруqликнинг керакли жойларидан унумли фойдаланиш билан 10 млд одамни озуqа билан таъминлаш мумкин.
Планетада фойдали ерларнинг майдони 13,5 млд гектар. Шундан 1,4 млд га маданий ерлар, 1,1 млд га ерлар бузилган, 4,4 млд га чo’л, ярим чo’л, Арктика, Антарктика, юqори тоg’ли чo’ллар майдони – 3,3 млд га.
Фойдалаи ерларнинг 1 млд гектари чo’лларга qo’шилган. Ер юзидаги 2,6 млд га o’тлоqзорларни, 300 млн га бузилган, шo’рланган фойдали маданий ерларнинг 50% hосилдорлик qатламини йo’qотган, 600-700 млн га ер эрозияга учраган.
Денгиз океанлардан тутилган балиq (21 тури) маhсулоти hар йилига 100 млн тоннани ташкил этса hам уни экологик турg’унлиги бузилмайди, лекин майда балиqлар нобуд бo’либ, биологик ресурслар камайиши сезилмоqда.
Ривожланган мамлакатлар саноатида, qишлоq хo’жалигида турли машиналарни qo’лланилиши натижасида инсон хo’жалигини o’згартириб юборди. Монокултура хукмрон бo’лди, тупроqнинг табиий ва биологик хусусиятлари бузилди.
O’симлик ва хайвонлар оламида уларнинг яшаш жойлари бузилди, фойдали формалари камайиб, зараркунандалар, паразитлар ёки йиртqич турлари кo’пайган.
Иттифоq ваqтида радиактив моддалар Оq денгизга, Новая Земля, Сибирь, O’рта Осиё ерларига ташланган, кo’милган. Qозоg’истонни 2 млн гектар o’тлоqзори радиактив чанглар билан ифлосланган.
O’збекистонда 12000 т дан ортиq захарли гербицидлар, пестицидлар дала шийпонларида очиq qолган.
Hозирги кунда Жаhондаги турли корхоналардан 300 хилдан ортиq газсимон ва qаттиq заррачалар атмосферага чиqарилиб, o’симлик,хайвонот, инсоният фаолиятига салбий таъсир кo’рсатилмоqда.
ХХ асрда атроф муhитда инсоният учун энг кутилмаган ва сезиларли o’згаришлар юз берди. Планета бo’йича o’згаришлар hаqида улкан ахборотлар йиg’илди, o’згаришлар глобал муаммоларга айланди. O’згаришлар барча муhитларда юз бермоqда, кимёвий, хаётий зарур элементларни qайтадан таqсимланиши содир бo’лмоqда.
Qуруqликдаги ер усти сувларнинг кимёвий таркиби тез o’згармоqда. Миссисипи ва Рейн дарёси мисол бo’лади.
Антропоген фаолият натижасида ердаги биологик турларни (o’симлик, хайвонлар) йo’qолиб бораётганлиги, биологик ресурсларни саqлаш ва qайта тикланиши муаммо бo’либ qолмоqда. O’згаришлар инсоният o’з фаолиятида, ривожланишида экология нуqтаи назаридан атроф муhитга таъсир qилишнинг мумкин бo’лган чегараларидан o’тганини ёки o’таётганлигини кo’рсатмоqда.
Инсон ердаги барча табиий жараёнларни бошqарувчи кучларга боg’лиqлигини билди. Экологик вазият танглиги (муаммолари) вужудга келди.
Экологик танглик муаммоларини hал qилишга уринишлар 1972 йил Стокгольмда o’тказилган атроф муhит бo’йича биринчи конференциядан бошланди. Тангликдан чиqиш учун ХХI аср бo’саg’асида янги йo’налишларни аниqлашни талаб qилди. Атроф муhит ва ривожланиш бo’йича Халqаро Комиссия тузилди. Комиссияга “O’згаришларнинг глобал дастури”ни яратиш вазифаси qo’йилди (1989й). Барqарор ривожланиш термини 1992 йил Риодежанейрода o’тказилган БМТ ни Атроф муhит ва ривожланиш бo’йича конференциясида мустаhкамланди. Hозирги ваqтда инсон аввалгидек яшаш ва фаолият кo’рсатиш мумкин эмаслиги исбот qилинди.
Барqарор ривожланиш ХХ аср охири ХХI асрда инсоният тараqqиётининг энг муhим йo’налиши бo’либ qолди.
Барqарор ривожланиш o’з дастурида – авлодлар, турлар ва гуруhларнинг тенглиги, инсоният учун давомли фойдаларни кo’пайтириш, атроф муhит ва жамиятга qарши бo’лмаган иqтисодий o’сиш ва ривожланиш, келажак авлодлар учун табиий база яратиш ва барqарорлигини таъминлаш, табиат ва жамият муносабатларини биргаликда ривожлантириш, атроф муhит, табиат hаqида g’амхo’рлик qилиш, келажакни тушуниш, инсонларни турмуш сифатини кo’тариш каби кo’рсатгичларни эътиборга олади.
Фаолиятни БМТ нинг турли агентликлари, кo’пгина давлатлараро ва нодавлат ташкилотларнинг o’заро hамкорлигида амалга ошириш hисобга олинган эди.
Барqарор ривожланишнинг экологик жиhатдан кo’рсатгичларига сув ресурслари, атмосфера, чиqиндилар, бошqа табиий ресурслар hисобга олинган.
Барqарор ривожланишда бешта зиддият борлигини кo’рсатилган, яъни хаёт билан табиат орасида, ривожланиш ва атроф-муhит орасида, hозирги ва келажак авлодлар манфаатлари орасида, бой ва камбаg’ал мамлакатлар ва одамлар орасида ички иqтисодий зиддиятлар мавжуд.
Барqарор ривожланиш дастурига мамлакатлар (АQШ, Хитой, Германия) турлича ёндашган. Марказий Осиёнинг давлатлари учун барqарор ривожланиш ниhоятда долзарбдир. Марказий Осиё худудининг кo’п qисмида экологик танглик мавжуд. Чуqур маънавий, тарихий, иqтисодий ва экологик кенгликка эга, умумий сув hавзалари билан боg’ланган, qурg’оqчил зонада жойлашган Марказий Осиё давлатлари экологик сохадаги хатоларга жуда сезгир. Масалан, O’збекистонда пахта монокультурасини таъсири катта бo’лди. Сувдан фойдаланишда исрофгарчиликка йo’л qo’йилди. Минтаqа экологик сиg’ими hисобга олинмади. Мутахасислар, олимларнинг фикрларига, одамларнинг манфаатларига эътибор берилмади. Орол денгизи танглиги пайдо бo’лди. Орол танглигини хал qилиш учун муаммоларга йo’налтирилган Марказий Осиёдаги беш давлат рахбарларининг бир qатор учрашувлари (Qизил O’рда 1993 й, Нукус 1994 й, Дошховуз 1995 йил ва h.к.з) ва турли маслахатлашишлар бo’либ o’тди. Барqарор ривожланиш масаласи (1995йил) Нукус декларациясида кo’рсатиб o’тилган. 1997 йил Алмата учрашувида Оролни qутqариш халqаро фонди ташкил этилди. Бу фондни мустаhкамлаш ва фаолиятини кучайтиришга БМТ ривожланиш Дастури, Жаhон Банки, Юнеско, ОБСЕ, Донор – мамлакатлар ва бошqалар катта аhамият бермоqда.
O’збекистон Марказий Осиёда биринчи бo’либ БМТ нинг барqарор ривожланишига боg’лиq барча асосий конвенцияларини: Вена конвенцияси ва Монреал протоколи, иqлимни o’згариши бo’йича конвенция, Биохилмахилликни саqлаш бo’йича конвенция, Чo’лланишга qарши кураш бo’йича конвенцияни ратификация qилди. 1996 йилда O’збекистон Глобал Экологик Фонд (ГЭФ) нинг тo’ла хуqуqли аъзоси бo’лди.
Барqарор ривожланиш бo’йича 1997 йил 12 ноябрдаги Вазирлар Маhкамасининг 510-qарорига асосан Миллий Комиссия тузилган ва унга Республиканинг иqтисодий, самарали, экологик хавфсиз ва ижтимоий адолатли ривожланиш йo’лидан боришда улкан вазифалар qo’йилган.
O’збекистон Республикаси учун барqарор ривожланишнинг миллий жиhати авваламбор, уни суверен давлат сифатида мустаhкамланиши, ижтимоий-иqтисодий qийинчиликлардан ва экологик кескинликдан тезроq чиqиш зарурияти, аhоли турмуш даражасини ошиши, дунё hамжамиятига qo’шилиш, дунёнинг бошqа давлатлари билан яхши qo’шничилик муносабатларини саqлаб qолиш ва o’заро фойдали хамкорлик билан белгиланади.
Санотнинг ривожланиши, фойдали qазилмаларни qазиб олишнинг кo’пайиши, шаhарларнинг o’сиши, ер уст ива hаво транспортининг барча турларини кo’пайиши, уй-жой qурулишининг кенгайиши натижасида инсоннинг табиатга таъсири кучаймоqда.
Табиий ресурслардан баъзилари – oсимликлар, хайвонот дунёси, тупроq, атмосфера кислороди, сув o’з-o’зини qайта тиклаш хусусиятига эга. Лекин улардан фойдаланишнинг замонавий даражаси катталашиб, o’зларини етарли даражада табиий тиклаш имкониятларини йo’qотмоqдалар.
Илмий техникавий тараqqиёт даврида атроф муhитни муhофаза qилиш инсониятнинг энг кескин ва энг долзарб муаммоларидан бири бo’либ qолди.
Инсоннинг атроф муhит билан o’заро таъсири борган сари кенгайиб бориши биосфера ифлосланишининг олдини олишнинг а табиий ресурсларни qайта тиклашнинг самарали усулларига o’тишни талаб qилмоqда.
Атроф муhитни инсон фаолияти чиqиндилари билан ифлосланиши qаторига, янги органик моддалар синтези саноати, атом энергетикаси каби саноат тармоqлари муаммолари qo’шилди.
Кo’плаб муаммолар инсоннинг o’з фаолияти жараёнида кo’плаб чиqиндилар hосил qилиб, уларни йo’qотмаслиги ва qайтадан ишлаб чиqаришга жалб qилмаслиги натижасида юзага келмоqда.
Экологик муаммоларни хал этишда кo’п нарса аhолининг ва айниqса o’сиб бораётган ёш авлоднинг экологик билими ва тарбияси даражасига боg’лиq. Шу сабабли табиатни муhофаза qилиш таълими, экологик билимларни таркиб этиш, атроф муhитни муhофаза qилиш учун фаол курашчилар бo’лиши мумкин бo’лган билимдон мутахасисларни тайёрлаш муhим ахамиятга эга бo’лмоqда.
Инсонлар яшаётган табиатдаги атроф муhит компонентлари – hаво, сув, тупроq, хайвонот ва o’симлик дунёси hаqида, уларни саqлаш, ифлосланишдан химоялаш масалалари бo’йича тушунишлари, шунингдек соg’лом муhитда яшашлари учун курашишлари керак.
Инсон фаолияти билан боg’лиq бo’лган атмосферадаги hосил бo’ладиган радиактив, радиацион, ёруg’ликдан, иссиqликдан, шовqиндан, электромагнит ифлосланиши o’симлик, хайвонот дунёсига, инсонни саломатлигига турлича таъсир кo’рсатади, салбий o’згаришларга олиб келади.
Мавжуд бo’лган инсон фаолиятидаги муаммолар хозирги замоннинг энг долзарб муаммоларидан hисобланиб, уларни тo’g’ри ва кенг кo’ламда хал этиш хозирги инсонлар ва келажакдаги авлодлар хаёт шароитларини яхшиланишини, hамда иqтисодиётнинг барча тармоqларини экологик хавфсиз ривожланишини таъминлайди. Бу муаммоларни барчаси, албатта биз яшаётган O’збекистон Республикасига hам тегишлидир.
Барqарор ривожланишни экологик, иqтисодий ва ижтимоий маqсадлари экология, атроф муhитни муhофаза qилиш, hамда жамиятнинг ривожланиши билан чамбарчас боg’ланган. Бу маqсадларни амалга оширишда тузилган учта декларация (Риодежанейро 1992 йил), Нукус декларацияси (1995 йил) ва Алмата декларацияси (1997 йил) O’збекистон ва бутун Марказий Осиё минтаqаси учун энг катта аhамиятга эга.
Ресурслардан оqилона фойдаланиш барqарор ривожланиш механизмларидан биридир. У кo’пгина мамлакатларнинг барqарор ривожланиш стратегиялари ва дастурларини асосий qисми hисобланади.
Экология соhасида барqарорлик ва ривожланиш, атроф муhитни бошqариш, мувозанатлаштириш, o’тган даврдаги ташqи таъсирлардан сo’нг мувозанат чегараларига qайтариш ёки атроф муhит барqарорлигини янги поg’онада ушлаб туришни маqсад qилиб олган ва бунинг учун маqсад тизимини qайта qуриш керак.
O’збекистонда бир томонлама ижтимоий-иqтисодий ривожлантириш оqибатида бир qатор мураккаб экологик муаммолар мерос бo’либ qолган. Экологик вазиятни бузилишига, масалан, иqтисодий ривожланишнинг экстенсив йo’лдан борганлиги, атроф муhитга таъсир кo’рсатувчи ишлаб чиqаришларнинг устивор ривожлантириш, тармоq монополизмини жуда юqори даражада эканлиги, жаhон бозори томонидан тo’g’риданg’тo’g’ри раqобатни йo’qлиги, ишлаб чиqариш техника ва технологияларини, ташкил qилишни эскичалиги, табиат ресурсларининг миqдорий ва сифат hолати hаqида ахборотни жамоатчиликка етказилмаслиги ва жой танлаш, кенгайтириш ва qайта qуриш борасида имкониятларни йo’qлиги сабаб бo’лди.
Натижада Орол муаммоси, сув ресурсларини камайиши, тупроqларни ориqлаши ва деградицияси биохилмахилликни камайиши вужудга келди.
Бу муаммоларни хал qилиш атроф муhитни муhофаза qилиш учун O’збекистон Республикасида бир qатор комплекс тадбирлар ишлаб чиqилган. Масалан, атроф муhитни муhофаза qилиш, табиатни муhофаза qилиш hаqида qонунлар, атроф муhитни муhофаза qилиш бo’йича Миллий Харакат Дастури, экологик экспертиза ва экологик аудит, атроф муhит hолатини кузатиш, мониторинг o’тказиш, санитар-гигиеник ва илмий-техникавий меёрлар ёрдамида hолатини баhолаш, зарарли моддалар таъсирини камайтириш, олдини олиш бo’йича техник, технологик ва ташкилий тадбирлар комплекси, шунингдек, атроф муhитни назорат ва муhофаза qилувчи назорат инспекция органлари тузилган.
Бугунги кунда дунё саноатининг янги тармоg’и – атроф муhитни муhофаза qилишга кo’маклашувчи qурилмалар, тизимлар, агрегатлар, жихозлар, технологиялар ва бошqаларни ишлаб чиqариш Билан боg’лиq тармоqларни ривожланиши hисобга олинмоqда.
O’збекистонда атроф муhит hолати экологик талабларни тo’лиq qондирадиган худудлар 120 минг км2 га яqин майдонни эгаллайди, бу эса умумий майдоннинг 27% ни ташкил qилади ва у ерда 11 млн аhоли яшайди. Экологик танглик махаллий хусусиятга эга бo’либ, Qораqалпоg’истон Республикаси, Хоразм, Фарg’она, Навоий вилоятлари худудлари энг ноqулай hисобланади.
Атроф муhит муhофазасига боg’лиq янги ривожланадиган тармоq муhитни тo’g’ри баhолашга ёрдам берадиган кo’п вазифаларни хал этиши зарур. Масалан, атмосферага ажратмалар, оqавалар ва чиqиндиларни манбадан чиqишини олдини олишга йo’налтирилган усуллар ва технологияларни яратиш жорий этиш, зарарли моддаларни тутиб qолувчи янги технологияларни яратиш ва жорий этиш, саноат чиqиндиларини фойдали ва хавфсиз маhсулотларга айлантирувчи усул, жихоз ва технологияларни ишлаб чиqиш ва жорий этиш бажарилиши керак.
Атроф муhитни муhофаза qилишда, экологик муаммоларни ечишда ишлаётган ва лоихалаштирилаётган корхоналарни атроф муhитга таъсирини камайтириш, зарарли ишлаб чиqаришлардан qутулиш, муhофаза ишларини раg’батлантириш, халq оммаси орасида табиат ресурслари hаqида кенг тарg’ибот, тушунтириш олиб бориш, жамоатни муhофаза ишларига ва qарорларни бажариш ишларига жалб qилиш эътиборга олинади.
Юqоридаги тадбирлар, вазифалар амалга оширилса, атмосфера hавосини, сув ресурсларини, ер ресурсларини, биохилмахилликни муhофаза qилиш маълум даражада ижобий o’згаришга ва Республикани барqарор ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу маqсадда муhофаза ва экологик тоза муhит яратилишига ишлар бошланди.

Download 493 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish