Тошкент кимё технология институти «Саноат экологияси» кафедраси


O’з билимини текшириш саволлари



Download 493 Kb.
bet10/12
Sana29.04.2022
Hajmi493 Kb.
#590203
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
МИНТАҚАВИЙ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР ma\'ruza matni

O’з билимини текшириш саволлари

  1. Ер шарида ва O’збекистонда биохилмаhилликни qандай тушунасиз?

  2. Инсоният ва биохилмахиллик o’ртасида qандай боg’ланиш бор?

  3. Биохилмахилликни саqлаш борасида тадбир чораларни qo’ллашни тушунтиринг?

  4. Биоресурслардан фойдаланиш уларни муфофазалаш hаqида тушунчангиз?

  5. O’збекистонда биоресурсларни саqлаш кo’пайтириш маqсадида qo’лланилаётган тадбир чораларни qo’ллаш ва назорати маълумотларини айтинг?

  6. Экосистемада биохилмахилликда таьсир этувчи омиллар hаqида ва халqаро назорат ташкилотлари фаолиятини айтинг?

Таянч сo’з ва иборалар
Хайвонлар, o’симликлар, микро организмлар, инсоният, биосфера, qушлар, экосистема. O’рмонзор, балиqлар, назорат,биоресурс, qонунчилик, муhофаза, табиий ёдгорлик, конвенсия,минтаqа,бошqариш,ташкилот.
9 – Маъруза
Энергетик ресурслардан фойдаланиш, саqлаш, hимоялаш


Режа

  1. O’збекистонда энергетик ресурслардан фойдаланиш.

  2. Ресурсларни саqлаш, химоялаш, муhофаза qилиш.

Охирги йилларда инсоният жамияти энергияга бo’лган эhтиёжларини кескин ортиб бориши туфайли энергия инqирозига дуч келмоqда. Энергия инqирозига олиб келадиган сабаблардан бири нефть ва газдан режасиз фойдаланишдир. Асримизнинг бошида Д.И. Менделеев “Нефтни ёqиш, пулни ёqиш демакдир” деб огоhлантирган эди. Нефть, газ кимё саноатининг энг асосий хомашёсидир ва уларнинг миqдори чекланган.


Яqин Шарq мамлакатларида катта нефть конларини топилганлиги, арзон ишчи кучи борлиги туфайли ундан арзон хомашё сифатида фойдаланиб келинди. Энергиянинг арзонлиги туфайли нефтдан фойдаланиш сурати ортиб борди. Энергияга бo’лган талаб чорак аср давомида 3 марта ортди. Hар 10 йилда энергиядан фойдаланиш 2 баробар ортиб борди. Масалан, энергия учун ёqилg’илар сарфи 2000 йилда – кo’мир 19, нефть – 22, газ – 20, торф, o’тин – 2, ядро энергия – 20-30, бошqа тур ёqилg’илари – 3-5 ни ташкил этди.
Ер юзидаги органик ёqилg’и турлари ишлатилаётганлари – кo’мирга – 550-700, нефтга – 85-105, газга – 55-76·10а ТШТ ни ташкил этган.
Ишлатилмаётган ёqилg’и турлари, масалан, кo’мир – 6000-10000, нефть – 350-500, сланецли нефть – 400-750, газ – 250-380·10а ТШТ ни миqдорида hисобланган.
O’збекистонда ёqилg’и энергетика заhиралари жуда кo’п углеводородли хомашёнинг умумий миqдори газ бo’йича 1828 млд м3, Конденсат бo’йича 103 млн т ташкил qилади. 20 дан ортиq кo’мир конлари мавжуд бo’либ, (заhираси) миqдори 1499 млн тонна ташкил qилади. Бунга Ангрен, Шаргуй, Бойсун конлари мисол бo’лади.
Энергетик ресурслардан самарали фойдаланиш, миqдорини саqлаш, табиатга бo’ладиган таъсирини камайтириш, энергия инqирозидан чиqиш учун энг аввало органик ёqилg’иларни ёqиш o’рнига янги энергия манбаларидан фойдаланишга o’тиш зарур. Бу маqсадда qуйидаги йo’налишларни ташкил qилиш, амалга ошириш аhамиятлидир.

  1. Атом энергетикасини ривожлантириш. Ер юзидаги атом энергиясининг миqдори жуда катта, тугалмасдир. Ер qобиg’идаги ураннинг миqдори 2,5·1012 тонна, дунё океанидаги миqдори 2,5·1013 тоннага тенг. 1 кг уран 2,35-2,4 млн кг ш.т. кo’мирни, 1 кг дейтерий – 16 млн кг кo’мирни алмаштира олади.

Бу йo’налишни qo’ллашда икки муаммо мавжуд, яъни машинасозликни махсус соhаларини ривожлантириш ва экологик муаммоларни хал qилиш зарур.
Атом электростанциялар, иссиqлик электростанциялари иш жараёни анча тоза бo’лгани билан уларда hосил бo’ладиган qаттиq чиqиндиларни зарарсизлантириш ва иссиqлик ифлосликлари муаммолари мавжуд.

  1. Qуёш энергиясидан фойдаланиш. Qуёш энергиясидан иссиqлик, электр ва ёруg’лик энергиялари олиш учун манба сифатида фойдаланиш мумкин.

Иссиqлик энергияси qуёш нурини махсус мосламалар ёрдамида тутиб олиниб, иссиqликни суюqлик ёки газ hолатидаги o’тказишларга узатиш йo’ли билан hосил qилинади. Qуёшли иситган мосламалари уйларни иситиш учун ва технологик жараёнларда фойдаланилади.
Qуёш ёритиш мосламалари сунъий Ер йo’лдошларига o’рнатилган катта-катта ойналардан иборат бo’либ, улар ернинг маълум бир нуqталарига йo’налтирилади. Улар икки турда, яъни Лунета – ой нурига o’хшаш нур билан таъминловчи, Солета – qуёш нурига o’хшаш нур билан таъминловчи бo’лиши мумкин.
Лунета – шаhарларни кечаси ёритиш учун, Солета далаларни ёритилиш ваqтини ошириш hисобига qишлоq хo’жалик экинларининг hосилдорлигини ошириш учун qo’лланади.
Qуёш ёритиш мосламалари атроф муhитга зарарли таъсир кo’рсатмайди.

  1. Ер ости сувларининг иссиqлик энергиясидан фойдаланиш.

Ер ости сувларининг hарорати 170-370оС бo’либ, улардан электр энергияси hосил qилиш учун фойдаланиш мумкин. Италия, Испания, Исландия, Япония, Камчаткада шундай электростанциялар ишга туширилган.

  1. Денгиз энергиясидан фойдаланиш.

Денгиз тo’лqинлари, оqимлари энергиясидан фойдаланиб ишлайдиган электрогенераторлар билан ишлайдиган элктростанциялар ишга туширилганлиги маълум.

  1. Шамол энергиясидан фойдаланиш.

Шамол энергиясилдан фойдаланиб ишловчи электростанциялар шамолнинг тезлиги 4,5 м/с дан катта бo’лган жойларда qo’лланилиши мумкин. Шамол электростанцияси Францияда бор, унинг qуввати 650 Квт га тенг.

Энергетик ресурслардан фойдаланишда маълум бo’лдики, энергетик чиqиндилар hосил бo’лади ва уларни табиатга, инсон фаолиятига таъсири бo’лади. Маqсад уларни таъсирини камайтириш, атроф муhитни тозалигини, табиатни гo’заллигини, инсонлар сломатлигини, иш qобилиятини саqлашдир. Иссиqлик чиqиндилари турли ёqилg’и ёqиш hисобига ишлайдиган ИЭ станциялари hосил бo’лади, жуда кo’п миqдорда иссиq сувларни ташланади. Натижада сув hавзаларида термик ва биологик режим бузилишга олиб келади. Натижада сувда газларнинг эрувчанлик хусусияти ёмонлашиб, сувнинг физик хоссалари o’згаради, унда борадиган кимёвий ва биологик жараёнлар тезлашади. Иситилган зоналарда сувнинг тиниqлиги камаяди, муhитнинг рН и ва фотосинтез жараёни тезлиги камайиб кетади.


Саноат корхоналарида шаhар, темир йo’л ва hаво транспортларида hосил бo’ладиган шовqинни инсонлар саломатлигига таъсири hам сезиларли даражада.
Электромагнитли чиqиндилар электростанция жойлашган яqин атрофда, трансформатор мосламалари ва электр узатиш йo’лларида hосил бo’лади.
Радиактив чиqиндилар атроф муhит учун энг хавфли hисобланади. Чернобль АЭС (1986) аварияси ва чиqиндилари таъсири мисол бo’лади. Нурланиш даражаси (ЙКЧМ) 50 млн кюри/л бo’либ, qуввати 150 атом бомбасига тенг бo’лган. Авариядан кейин 15 йил давомида 65000 одам нурланиш таъсири туфайли вафот этди, касалланиш давом этмоqда.
Атмосфера hавосини ифлосланишида саноат корхоналари, иссиqлик, электро-марказлашган o’тхона-топкалари, qозонлари ва печлари, автомобил двигателлари улуши катта.Атмосферага тушган зарарли моддаларнинг учдан бирини углерод оксиди ташкил этади, у асосан автомобилларнинг ишлаган газларидан, энергетик qурилмалардан, саноат корхоналаридан чиqади. Hар йили атмосферага 250 млн тонна углерод оксиди чиqарилади.
АQШ да битта автомобиль бир йилда атмосферага 800 кг углерод оксиди, 38 кг азот оксиди чиqаради. Англияда автомобиллар ишланган газларининг келтирадиган зарари 35 млн фунт стерлингни ташкил этади.
Бир кучли вулqон отилганда атроф муhитга 75 млн м3 чанг чиqади. Денгиз суви туфайли hавога туз заррачалари, ёнg’ин натижасида чанг, qум ва бошqа qаттиq заррачалар чиqади.
Атмосферани ифлосланишида автомобил транспорти 40%, энергетика саноати 20%, ишлаб чиqариш 14%, qишлоq хo’жалиги 26% ни ташкил этади.
АQШда hавони ифлосланишида транспорт hиссаси 60%, саноат hиссаси 17% ни ташкил этади. Европада саноат hиссаси 60%, транспорт 17% ни ташкил этади. Мисол, “Шаттл” космик аппаратни орбитага чиqарган ракета атмосфера юqори qатламига 300 тонна алюминий оксидини чиqарган.
Францияда “Элетиситель” ИЭСида hар ойда 51000 тонна кo’мир ёqилади ва hар куни станция мo’риларидан 33 т сульфат ангидрид гази, 250 т кул ва qурум hавога чиqади.
Бир тонна чo’ян рудасини ажратиш учун 150 м3, 1 т пo’лат олиш учун 3600 м3 кислород сарфланади.
Атмосферани ифлосланишидан тозалаш йo’лларини жорий qилиш муhим вазифадир. Бу маqсадда бир неча чора-тадбирлар эътиборга олинади. Масалан, 1) Тутун чиqарувчи трубаларни баландроq qуриш, натижада ифлос чанг ва газлар кенг майдонга ёйилиб, унинг концентрацияси камаяди;
2) Печларга кo’мир, торф, qорамой ёqишнинг o’рнига газ, электр энергиядан фойдаланиш, натижада атмосферага чанг, qурум, тутун, заhарли газлар чиqарилиши камаяди.
3) Саноат корхоналарида зарарли моддаларни тозаловчи замонавий ускуналар qуриш;
4) Атмосферага чиqариладиган газларни камайтириш маqсадида автотранспортларни бензин o’рнига газ ва электромобилларга o’тказиш атмосферани анча тоза саqлайди.
Табиатни асраш, атроф муhитни химоялаш, инсон фаолиятини, саломатлигини режали бo’лишини таъминлаш борасида O’збекистон Республикаси Qонуниятлари, Декларациялар асосида назорат олиб бориш зарур.



Download 493 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish