Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet230/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Мероснинг очилиш жойи – мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи, ушбу жой номаълум бўлса ёхуд чет эл давлати ҳудуди ҳисобланса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, шунингдек мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи номаълум бўлса ҳамда кўчмас мулки ҳам бўлмаган тақдирда эса кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой ҳисобланади. Демак, мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи номаълум бўлиб ҳамда мулки бир неча жойда жойлашган тақдирда, мерос очилган жой бўлиб, унинг асосий қисми турган жой саналади. Агар мероснинг очилиш жойини аниқлаш учун етарли ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, мерос очилган жой фактини суднинг қарорига асосан аниқланади.
Мерос очилган жойни белгилашнинг аҳамияти қуйидагиларда кўринади:

  • меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар мерос очилган жойдаги нотариал идора томонидан берилади;

  • мерос очилган жойдаги нотариус қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос қолдирувчининг кредиторларидан даъволарни қабул қилади;

  • мерос очилган жойдаги нотариус мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради.



3 §. Мерос ҳуқуқининг объектлари
Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига асосан мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган ва унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари мерос таркибини ташкил қилади. Шунингдек ФКнинг 1120-моддасига асосан мол-мулк ҳам мерос объекти бўла олади, чунки фуқаро ўзига тегишли мол-мулкни васият қилиб қолдириши мумкинлиги ушбу нормада назарда тутилган. Демак юқоридаги нормалардан келиб чиқиб қуйидагилар: мол-мулк (автотранспорт воситаси), мулкий комплекс (корхона)лар, мулк ҳуқуқи (уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи), талаб қилиш ҳуқуқи (омонатни талаб қилиш ҳуқуқи), бошқа ашёвий ҳуқуқлар (мерос қилиб қолдириладиган ер участакига умрбод эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи), ижара ҳуқуқи (фермер хўжалига фаолияти учун ажратилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи, агар шартномада бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, уй-жойни ижарага олган фуқаро вафот этса, ижара шартномаси асосида унга тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг ворисларига ўтади), мулк билан боғлиқ бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар (интеллектуал мулк ҳуқуқига бўлган мутлоқ ҳуқуқлар, муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари), шунингдек мажбуриятлар ва бошқалар мерос объектлари таркибини ташкил этади.
Мерос қолдирувчига тегишли ҳар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам мерос тариқасида ўтавермайди. Марҳумнинг шахси билан боғлиқ қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос мулк таркибига кирмайди ва мерос ҳуқуқининг объекти бўла олмайди:
- юридик шахс ҳисобланган ҳар қандай тижорат ташкилотлари, кооператив ва бошқа жамоат ташкилотларига ва бирлашмаларига бўлган аъзолик ҳуқуқи ҳамда улар фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқлари, яъни бу ташкилотларда мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи уларда аъзо бўлиб туриш ҳуқуқидан келиб чиқади, шу туфайли, бу ҳуқуқни на қонун ва на васият бўйича мерос қилиб қолдириб бўлади. Бу ташкилотларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача ҳол кўрсатилган бўлса, мерос ҳуқуқи татбиқ қилиниши мумкин;
- мажбуриятларни ёки шартномаларни бажариш жараёнида мерос қолдирувчининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш учун тўланадиган товонни (ФКнинг 1005-моддаси.) ундириш ҳуқуқи ҳам мерос қолдирувчининг шахси билан боғлиқ бўлгани сабабли мерос объекти бўла олмайди. Аммо мерос қолдирувчи ҳаётлигида унга етказилган зарар (мулкий зарар)ни қоплаш ҳисобидан олиши лозим бўлган, лекин вафоти муносабати билан ололмай қолган сумма мерос таркибига киради ва у умумий тартибда ворисларга ўтади;
- алимент мажбурияти туфайли вужудга келган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, чунончи, вояга етмаган ёш болаларига таъминот бериш мажбурияти, меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахсларга таъминот мажбурияти, бошқаларга зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар, боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарарни тўлаш мажбурияти ва бошқа шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига кирмайди;
- меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи, булар қуйидагилар:
а) ижтимоий таъминот йўли билан ногиронларга текинга берилган енгил автомашиналарнинг айнан ўзига бўлган ҳуқуқ мерос объекти бўлмайди ва мерос мулк сифатида меросхўрларга ўтмайди; имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиб, қийматининг бир қисми тўлаб олинган енгил автомобиль тасарруфида бўлган шахс вафот этганда, ижтимоий таъминот органлари томонидан бу мулк сотилиб, мерос қолдирувчига тегишли суммаси унинг меросхўрларига берилади; меросхўр тегишли суммани тўлаб, бу мулкни ўзига қолдириши ҳам мумкин.
б) меҳнат қонунлари асосида вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотгани учун нафақа олиш ҳуқуқи ёки ногиронлик учун пенсия олиш ҳуқуқи, ҳомиладорлик ва қарамоғида бўлган ёш болалари учун олинадиган бошқа ҳар қандай нафақаларга бўлган ҳуқуқ, агар у мерос қолдирувчининг шахси билан боғлиқ бўлса, мерос таркибига кирмайди ва ҳ.к.
- мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар, яъни шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсига путур етказилган ҳолда шахс айбдордан зарарни ҳамда маънавий зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлади, ушбу зарар ҳамда маънавий зарарни ундириш талаби ворисларга ўтмайди. Лекин, мерос қолдирувчига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликлар меросхўрлар томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкин. Мисол учун ФКнинг 20-моддасида исмни ҳимоя қилиш қоидалари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ ворислар марҳумнинг исми ёки шаъни билан боғлиқ ҳуқуқларини амалга ошириб раддия бериш талабларини қўйишлари мумкин, аммо зарарни қоплаш талабини қўя олмайди.
Қолаверса, қонун ва шартномага мувофиқ шахснинг вафот этиши билан бекор бўладиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари мерос таркибига кирмайди. Айтайлик транспорт воситасини ижарага олган фуқаро ижара шартномаси амал қилиб турган даврда вафот этса, унинг ижарага олувчи сифатидаги транспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқи ворисларга ўтмайди. Лекин, транспортдан фойдаланганлик учун тўламаган ижара тўловлари мерос таркибига киради.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish