Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи



Download 0,88 Mb.
bet226/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

7 §. Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи

Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўл­ган шахс бу номни товарда, идиши ва ўровида, рекламаларда, босма маълумотларда, ҳисоб варақаларда ишлатиш, шунингдек, ушбу товарнинг фуқаролик муомаласига киритилиши муносабати билан (сотиш, ижарага бериш, намойиш этиш ва ҳоказолар) жой номидан бошқача тарзда фойдаланишга ҳақлидир. Товар чиқарилган жой номи товар белгиси билан биргаликда, шунингдек, ўзи мустақил, алоҳида равишда ишлатилиши мумкин.


Саноат мулки объектларининг бошқа турлардан фарқли равиш­да товарларнинг келиб чиқиш жойи номидан фойдаланиш ҳуқуқи у ёки бу шахсга монополия (танҳолик) асосида тегишли бўлмайди. Бу ҳуқуқ тегишли мамлакат, жой, ҳудуд доирасида ўша турдаги товарни тайёрлаш бўйича хўжалик фаолиятини амалга ошираётган барча шахсларга тегишли бўлиши мумкин (ФКнинг 1108-моддаси 1-3-қис­мида белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда). Бинобарин, маса­лан, Чуст ҳудудида фаолият юритувчи барча пичоқсоз – ҳунарманд­лар «Чуст пичоғи» деган номдан фойдаланиш ҳуқуқи ҳақида гувоҳ­нома сўраб, Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат этишга ҳақлидирлар. Бунда бир неча ҳунарманд биргаликда ҳам, бир-бирларидан мустақил, ало­ҳида тарзда ҳам рўйхатга олинишлари мумкин. Уларнинг ҳар бири товар ишлаб чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Юқорида кўрсатилгандай, товар чиқарилган жой номидан фой­даланиш мутлақ монопол ҳуқуқ эмас, бу ҳуқуқ бир вақгнинг ўзида ФКнинг 1108-моддасида белгиланган талабларга риоя қилинганда чексиз, номуайян доирадаги шахсларга тегишли бўлиши мумкин. Худди шу сабабли товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқу­қининг бошқа шахсга берилишига, унинг бошқа шахсга ўтказилиши­га, унинг лицензия асосида фойдаланиш учун берилишига йўл қўйил­майди, бу ҳақдаги битим ва шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикасида унинг ҳудудидаги (давлат чегарала­ри ичида жойлашган) товарлар чиқарилган жойларнинг номлари (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, қишлоқлар, тоғлар, дарёлар ва бош­қа географик объектлар) ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади (яъни бу номдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари учинчи шахсларнинг тажовузларидан қўриқланади).
Бошқа давлатдаги товар ишлаб чиқарилган жой номи Ўзбекис­тон Республикасида ҳуқуқий муҳофза қилиниши учун қуйидаги икки шарт бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши шарт:
а) агарда бу ном товар чиқарилган мамлакатда рўйхатдан ўтказилган бўлса;
б) сўнгра Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида ҳам белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлса.
Бинобарин, бошқа давлатда товар ишлаб чиқарилган жой номи шу давлатнинг ўзида ҳуқуқий муҳофаза қилинмаса, у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам ҳуқуқий муҳофаза қилинмайди.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish