Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Товар (хизмат кўрсатиш) белгисига бўлган ҳуқуқ



Download 0,88 Mb.
bet222/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

3 §. Товар (хизмат кўрсатиш) белгисига бўлган ҳуқуқ
Товар (хизмат) белгиси бу бир жисмоний ёки юридик шахснинг товарлари ва хизматларининг бошқа юридик ёки жисмоний шахсларнинг бир турдаги товарлари ва хизматларидан фарқлаш учун фойдаланиладиган белгилардир.
Товар белгиси сифатида сўзлар, тасвирлар, қабариқ ва бошқа белгилар ёки уларнинг жамлама ифодаси рўйхатдан ўтказилиши мум­кин. Товар белгиси исталган бир рангда ёки турли рангларда бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида товар (хизмат) белгиларини рўйхат­дан ўтказиш, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдала­ниш билан боғлиқ муносабатлар ФК, «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида» 2001 йил 30 августдаги Қонун (бундан кейин матнда қонун деб юритилади) ва тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Қонунга асосан қуйидаги ҳолларда товар белгиларини рўйхат­дан ўтказишга йўл қўйилмайди, агарда улар:
1) давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;
2) давлатларнинг расмий номлари, халқаро ёки ҳукуматлараро ташкилотларнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номлари;
3) расмий назорат, кафолат тамғалари ва намуна йўсинидаги тамғалар, муҳрлар;
4) давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикасида қўллани­ладиган ажратиш ва фарқлаш белгилари тасвирлари;
5) фарқлаш хусусиятига эга бўлмаган белгилар;
6) муайян турдаги товарларнинг белгиси сифатида умум фойдаланишда бўлган белгилар;
7) умум эътироф этилган рамзлар ва атамалар ҳисобланган белгилар;
8) товарларни, шу жумладан уларнинг тури, сифати, сони, хусусияти, қандай мақсадга мўлжалланганлиги ва қийматини, шунингдек уларнинг ишлаб чиқариладиган ёки ўтказиладиган жойи ва вақтини тавсифлаш учун фойдаланиладиган белгилар;
9) товар ёки унинг тайёрловчиси хусусидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
10) товар келиб чиққан ҳақиқий жойни расман кўрсатувчи, лекин товар бошқа ҳудудда чиқарилаётганлиги ҳақида янглиш тасаввур берувчи белгилар;
11) маъданли сувлар, вино ёки кучли спиртли ичимликларнинг аслиятини акс эттирувчи жўғрофий номлар бўлган ёки шундай номларни ифодаловчи белгилар, мазкур жойда чиқарилмаган товарларни белгилаш учун ишлатилган белгилар, шунингдек башарти улар таржима қилиниб ёки "кўринишдаги", "турдаги", "усулдаги" ва бошқа шунга ўхшаш сўзлар билан қўшилган ҳолда қўлланилса;
12) жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар;
13) қуйидаги белгилар:
илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган ёки шу турдаги товарларга нисбатан анча илгарироқ устуворликка эга бўлган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар;
ҳар қандай товарларга нисбатан бошқа шахсларнинг белгиланган тартибда умум эътироф этилган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар;
ушбу қонунга мувофиқ муҳофаза қилинадиган товар келиб чиққан жой номи бўлган белгилар билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар, бу белгилар ҳар қандай товарларга нисбатан шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказилаётган товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно;
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сертификатлаш белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар;
14) қуйидаги белгилар:
ўзга шахсларга тегишли ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таниқли бўлган фирма номларини (ёки уларнинг бир қисмини), агар бу номга бўлган ҳуқуқ бир турдаги товарларни белгилаш учун товар белгисига доир талабнома келиб тушган санадан аввалроқ олинган бўлса, такрорловчи белгилар;
саноат намуналарини, агар уларга бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасида ўзга шахсларга тегишли бўлса, такрорловчи белгилар;
Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган илмий асарлар, адабиёт ва санъат асарларининг номларини, уларнинг қаҳрамонларини ёки ибораларини, санъат асарларини ёки улардан кўринишларни муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари (меросхўрлари) розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар;
атоқли шахсларнинг фамилиялари, исмлари, тахаллусларини ва улардан ясалган сўзларни, бундай шахсларнинг портретларини ҳамда дастхатларини, башарти булар Ўзбекистон Республикасининг тарихий ва маданий бойлиги бўлса, ана шу атоқли шахслар, уларнинг меросхўрлари ёки давлат органи розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар.
Санаб ўтилганларнинг 1-4-бандларида кўрсатилган белгилар, агар бунга тегишли давлат органининг ёки белги эгасининг розилиги бўлса, товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисмлар сифатида киритилиши мумкин, юқоридагиларнинг 5-8-бандларида кўрсатилган белгилар, агар улар товар белгисида устун мавқега эга бўлмаса, бу белгига муҳофаза қилинмайдиган қисмлар сифатида киритилиши мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган 5-8-бандларида кўрсатилган белгиларни рўйхатдан ўтказишга, башарти бу белгилар амалда улардан фойдаланиш натижасида фарқланиш хусусиятига эга бўлган тақдирдагина, йўл қўйилиши мумкин.
Санаб ўтилганларнинг 13-бандидаги иккинчи ва учинчи хатбошиларда кўрсатилган товар белгиси билан адаштириб юбориш даражасида уларга айнан ўхшаш бўлган белгиларни рўйхатдан ўтказишга товар белгиси эгасининг бу белгини рўйхатга олиш учун розилиги бўлган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин (Қонуннинг 10-моддаси).
Товар белгисини ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг асосий шарти унинг тегишли ваколатли давлат идорасида рўйхатдан ўтказдирил­ганлиги ҳисобланади.
Товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказди­риш учун талабнома юридик ёки жисмоний шахслар томонидан шахсан ёки Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатга олинган патент вакили орқали (хорижий субъектлар учун) берилиши мумкин.
Умумий қоида бўйича товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисининг устуворлиги тегишли тарзда расмийлаштирилган талабнома Интеллектуал мулк агентлигига келиб тушган кунга қараб белгиланади. Талабнома ва талабномада ифодаланган белги белгиланган тартибда экспертизадан ўтказила-ди ва унинг натижаларига қараб, товар белгисини рўйхатдан ўтка-зиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Рад этиш ҳақидаги қарор устидан Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига шикоят қилиш мумкин. Апелляция кенгаши қарори бўйича норози томон олти ой ичида судга шикоят қилишга ҳақли.
Товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатга олиш ҳақи­даги қарорга асосан, Интеллектуал мулк агентлиги товар белгисини Ўзбекистон Республикасининг товар белгилари реестрида рўйхатдан ўтказади. Давлат реестрига ва товар белгисининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномага товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси тасвири, унинг эгаси ҳақидаги маълумотлар, устуворлик санаси, рўйхатдан ўтган вақти, ушбу белгини қўйиш мўлжалланган товарлар, хизматлар рўйхати киритилади, бу ҳақда маълумотлар Интеллектуал мулк агентлигининг расмий ахборотномасида аълон қилинади.
Товар белгиси Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганидан ва белгиланган бож тўланганлиги ҳақида ҳужжат олинганидан кейин уч ой ичида Интеллектуал мулк агентлиги товар белгиси эгасига гувоҳнома беради.
Товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси рўйхатдан ўтказилган­лиги ҳақидаги гувоҳнома белгининг товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисининг устуворлигини, товар белгиси, хизмат кўрса­тиш белгиси эгасининг гувоҳномада кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга нисбатан мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома устуворлик белгиланган санадан эътиборан ўн йил давомида амал қилади. Бу муддат тегишли бож тўлаб борилган тақдирда ҳар гал ўн йилга узайтириб борилади.
Товар белгиси эгаси бу белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф қилишда мутлақ ҳуқуққа эга. Мутлақ ҳуқуқ мазмуни Қонуннинг 26-моддасида белгилаб қўйилган. Бунга асосан товар белгисининг эгаси ушбу белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда, шу жумладан, унга ўзга шахслар фойдаланишига рухсат бериш ёки ёки тақиқлаб қўйишда мутлақ ҳуқуққа эгадир. Ўзбекистон Республикасида муҳо­фаза қилинаётган товар белгисидан унинг эгаси рухсатисиз ҳеч ким фойдалана олмайди.
Товар (хизмат) белгисини қонунда белгиланган тартибда ҳар қанақасига ва ҳар қандай тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ундан фойдаланиш деб ҳисобланади.
Товар белгисининг эгаси томонидан ёки қонунда белгиланган тартибда лицензия шартномаси асосида шундай ҳуқуқ берилган шахс томонидан товар белгиси қайси товарларга қўйиш учун рўйхатдан ўтказилган бўлса, шу товарларда ва уларнинг ўрови устида ишлатилиши товар белгисидан фойдаланиш ҳисобларида, расмий иш қоғоз­ларида, осиб қўйиладиган лавҳаларда, кўргазмалар ва ярмаркаларда экспонатларни намойиш қилишда ишлатиш ҳам ундан фойдаланиш деб топилиши мумкин.
Қонуннинг 27-моддасига асосан товар белгисининг эгаси ундан фойдаланиши шарт.
Товар белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси рўйхатдан ўтказилгандан кейин ишлатилмаган ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддатида беш йил давомида узрли сабабсиз умуман фойдаланилмаганда, исталган манфаатдор шахснинг аризасига мувофиқ суд чиқарган қарор асосида муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман бекор қилиниши мумкин. Ушбу масалани ҳал этишда товар белгиси эгаси тақдим этган ва товар белгисидан ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра фойдаланилмаганлигини (масалан, корхона реконструкция қилинганлиги, қайта жиҳозланган­лиги сабабли ёки бозорда товарга талаб бўлмаганлиги сабабли уни ишлаб чиқариш вақтинчалик тўхтатилганлиги ва ҳоказо) исботловчи далиллар эътиборга олиниши мумкин. Узрли сабабсиз товар белгисидан фойдаланмаслик деганда ушбу товар белгиси ишлатилиши мўлжалланган товарларни ишлаб чиқариш ва муомалага киритишда товар белгисидан фойдаланмаслик тушунилади.
Белгиланган қоидага асосан товар белгисидан нафақат товар белгиси эгасининг ўзи фойдаланиши, балки бу белгидан фойдаланиш учун бошқа шахсларга лицензия (рухсатнома) берилиши ҳам товар белгисидан фойдаланиш ҳисобланади. Бинобарин, товар белгисидан белги эгаси беш йил давомида ўзи фойдаланмаган ҳолда, бошқа шахсларга ундан фойдаланиш учун лицензия берилиши ФК 1104-моддаси 1-қисмини қўлламаслик учун асос бўлади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish