Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Назорат учун савол ва топшириқлар



Download 0,88 Mb.
bet232/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун савол ва топшириқлар
1. Мерос очилган вақтни белгилашнинг зарурати нимадан иборат.
2. Мерос таркиби: қандай мол-мулклар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киритилмайди?
3. Усмонов томонидан тузилган васиятнома бўйича, васиятнома ижрочиси Қаҳҳоров бўлган. Усмонов мулки уч нафар меросхўрига бўлиб берилган. Барча биллур ва кумушдан бўлган нарсалар васият бўйича Қаҳҳоровга берилди. Усмонов ўлимидан сўнг унинг меросхўрлари Қаҳҳоровдан васиятнома ижро этишни талаб қилишади. Лекин, Қаҳҳоров ижрочиликдан бош тортади. Чунки у ижрочи бўлишга рози бўлмаганлигини билдирди. Меросхўрлар Қаҳҳоровнинг важларига қулоқ солмай, ўзи ҳам васият бўйича меросхўр эканлигини айтиб, меросхўрнинг ижрочи бўлишга розилиги талаб қилинмаслигини эътироф этдилар. Қаҳҳоров Усмоновнинг ўлимидан сўнг мерос мулкининг тўла-тўкис сақланиши ҳақида ҳеч қандай чора кўрилмаганлигини, шунинг учун қолдирилган мерос тўлалигича сақланганми ёки йўқми, буни билмаслигини айтади. Томонларнинг фикрини таҳлил қилинг. Васиятнома ижрочисининг вазифалари нималардан иборат? Ким томонидан ва қандай тартибда мерос мулкни қўриқлаш чора-тадбирлари кўрилади?
4. Ўзбекистон фуқароси А.Бердиев Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонасида узоқ йиллар давомида хизмат қилиб келди ва Туркманистонда вафот этди. Унинг Тошкент шаҳри ва Самарқанд шаҳрида бир нечта кўчмас мулки мавжуд. Бердиевнинг меросига нисбатан мерос очилган жойни аниқланг.
5. Б.Анваровнинг ота-онаси унинг беш ёшлигида вафот этади ва уни унинг амакиси ва янгаси фарзандликка олишади. Ўзининг биологик ота-онасининг мол-мулкига нисбатан меросхўр бўла оладими ?


67-БОБ. ВАСИЯТ БЎЙИЧА ВОРИСЛИК
1 §. Васият бўйича ворислик тушунчаси
Васият бу мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи усуллардан бири ҳисобланади. Мулкдор ўз мол-мулкининг юридик тақдирини белгилашга фақат ўзи ҳақлидир. Чунки мулкдор мулк ҳуқуқининг учала элементи (мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш) нинг ҳам соҳиби ҳисобланади. Мулкдор ворис(лар)ни ўзи танлаши, шунингдек лозим бўлса у(лар)ни меросдан маҳрум этиш ваколатига эгадир. Бу ўринда мулкдор ворис сифатида ўзи истаган фуқарони, юридик шахсни танлаши ёхуд мол-мулкини давлатга ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига васият қилиб қолдириши мумкин. 
Васият бўйича ворислик мерос қолдирувчи томонидан васиятнома ёзиб қолдириш орқали ўзига тегишли мол-мулк ва бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг тақдирини белгилашидир. Васиятнома сўзи икки маънода татбиқ этилади. Биринчидан васиятнома - бу васият қолдирувчининг эрки ифодаланган ҳужжатнинг ўзи сифатида татбиқ қилинса, иккинчидан, васиятнома-васият қолди­рувчининг эркини ифода этувчи акт ҳисобланади. Бу маънода васиятнома бир томонлама битим бўлиб, уни тузиш учун қонун ҳужжатларига асосан бир тарафнинг, яъни васият қолдирувчининг хоҳиши етарли бўлади. Бошқа бир шахснинг қарши эркини ифода қилиш талаб қилинмайди. Шунинг учун васиятноманинг ҳақиқийлиги ҳеч вақт ворисларнинг розилигига боғлиқ эмас.
Мерос қолдирувчи васиятномада ФКнинг 1120-моддасига асосан ўзининг қонун билан ман этилмаган ҳар қандай мол-мулкини ва мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг барчасини ёки унинг муайян бир қисмини, шу жумладан меросхўр бир ёки бир неча шахс фойдасига бирон-бир мажбуриятни мерос ҳисобидан бажаришни ёхуд бирон-бир ҳаракатни содир этиш ёки содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юклаши мумкин, шунингдек васиятномада қонун бўйича меросхўрлардан бирини ёки бир нечтасини меросдан четлатишдан иборат хохиш-иродаси ифодалашга ҳақли.
Васиятномада мол-мулкнинг бир қисми васият қилинган тақ­дирда, унинг қолган қисми қонун бўйича ворисларга ўтади. Бундай ҳолда васият қолдирувчи уй-рўзғор буюмлари ва жиҳозлари ҳақида алоҳида, уларнинг васият бўйича кимга ўтишини кўрсатиши шарт. Васият бўйича мерос қолдирувчининг фақтгина мулкий ҳуқуқлари ўтади, мулкий мажбуриятлар эса, ФКнинг 1155-моддаси тартибида мерос қиймати ҳисобидан ҳамма талаблардан олдин имтиёзли равишда қолдирилиши лозим.
Мерос қолдирувчи ўзининг қарзларини тўлашдан айрим ворисларни қисман ёки тўлиқ озод қилишга ҳақли эмас. Бундай васиятномада кўрсатилган фармойиш ҳақиқий ҳисобланмайди. Чунки меросхўрларнинг ҳар бири ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида шерик (солидар) қарздорлар сифатида жавобгардирлар.
Васиятноманинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1) ёзма ҳужжат шаклда тузилиши шарт, оғзаки ёки аудио ёхуд видио ёзув кўринишида васият қолдириш унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади;
2) ҳужжат албатта васият қолдирувчи томонидан шахсан тузилиб имзоланган бўлиши керак. Яъни, васият қилувчи васиятномани ўзи ёзган бўлиши шарт ёхуд унинг сўзларидан нотариус ҳамда ваколатли мансабдор шахс томонидан ёзилган тақдирда уни имзолашдан олдин васият қилувчи тўлиқ уни ўқиб чиқиши лозим;
3) васиятномани вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди, яъни васият қолдириш ваколатини берувчи вакиллик ўз-ўзидан ҳақий эмас ҳисобланади, шунингдек қонуний вакил ҳам ўз вакиллиги остидаги шахс номидан васият қолдиришга ҳақли эмас. Бундан хулоса шуки ўн тўрт ёшга тўлмаган ҳамда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар васият қолдира олмайдилар, ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар қонуний вакилларининг ёзма розилиги билангина васият қолдириши мумкин. Бунда васиятнома тузилганидан кейин ҳам қонуний вакил томонидан ёзма равишда маъқулланиши мумкин. Муомала лаёқати чекланганлар эса, қонуний вакилнинг розилиги билангина васиятнома тузишлари мумкин;
4) васиятнома бир томонлама битим бўлиб, фақат мерос қолдирувчининг эрки иродаси билан тузилади. Лекин, васиятнома бўйича ҳуқуқий оқибат икки томоннинг – васият қолдирувчи ва меросхўрларнинг ўзаро хоҳиш-иродаси амалга оширилган тақдирдагина вужудга келади.;
5) васиятнома, албатта, нотариус ёки бошқа қонун билан ҳуқуқ берилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланиши шарт;
6) васиятномани хоҳлаган пайтда ва изоҳ бермай ўзгартириш, бекор қилиш мумкин;
7) васиятнома фақат мерос очилгандан кейингина амал қила бошлайди;
Васият бўйича ворисликда васият қолдирувчи шахсан ўзи, ўз эрки билан меросхўрга ўзининг хусусий мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларни васиятнома ёзиш орқали белгилаб беради. Шунингдек, бирон-бир ворисни ҳеч қандай изоҳларсиз меросдан маҳрум қилишга ҳақли.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish