Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§.Васият мажбурияти ва мажбурият юклаш



Download 0,88 Mb.
bet238/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

5 §.Васият мажбурияти ва мажбурият юклаш
Васият мажбурияти. Васият қолдирувчи ўзи тузган васиятномасида васият бўйича меросхўрнинг зиммасига бошқа шахс фойдасига бирон-бир мажбуриятни юклаши мумкин. Бунда мажбурият мерос ҳисобидан амалга оширилади. Васият мажбуриятининг мажбурият юклашдан фарчи шундаки унда васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчи шахс аниқ бўлади. Меросхўрлар жумласига кирадиган, шунингдек кирмайдиган шахслар ҳам васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчилар бўлиши мумкин. Васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчига мерос таркибига кирадиган ашёни мулк қилиб ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ қилиб бериш, мерос таркибига кирмайдиган мол-мулкни унинг учун сотиб олиш ва унга бериш, унинг учун муайян ишни бажариш, унга муайян хизматлар кўрсатиш ва ҳакозолар васият мажбурияти нарсаси бўлиши мумкин. Васият мажбуриятини ижро этиш фақатгина меросни қабул қилиб олган ворис учун мажбурийдир ва фақат мерос мулк ҳисобидан бўлиш мумкин. Бунда, зиммасига васият мажбурияти бажарилиши юклатилган меросхўр бу вазифани ўзига ўтган мероснинг мерос қолдирувчи қарзларининг ўзи тўлаши лозим бўлган қисмини чегириб ташлагандан сўнг қоладиган ҳақиқий қиймати доирасидагина бажариши лозим. Шунингдек, мажбурият барча ворислар ёки бир неча ворислар зиммасига юклатилган тақдирда, уларнинг ҳар бири васият мажбурияти бўйича юклатилган мажбуриятнинг ўзига тегишли мерос ҳиссасига мутаносиб равишда бажаради. Меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган вориснинг зиммасига васият мажбурияти юклатилган тақдирда, унинг васият мажбуриятини бажариш вазифаси ўзига ўтган мерос қийматининг мажбурий улуш миқдоридан ортиқ бўлган қисми билан чегараланади. Зиммасига васият мажбурияти юклатилган ворис меросдан воз кечиб, уни қабул қилиб олмаган тақдирда, васият мажбуриятини бажариш унинг улушини олган бошқа меросхўрларга ўтади. Васият қолдирувчи уй-жой, квартира ёки бошқа турар жойни васият бўйича мерос қилиб оладиган меросхўр зиммасига уй-жойнинг бир қисмини маълум бир шахсга ундан умрбод фойдаланиш учун бериб қўйиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Бу турар жойига бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсларга ўтганда ҳам умрбод фойдаланиш ҳуқуқи ўз кучини йўқотмайди.
Васият мажбурияти қуйидаги ҳолларда бажарилмайди: васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчи шахс мерос очилгунга қадар вафот этса; васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчи мерос очилгандан кейин, аммо меросхўр меросни эгалламасдан олдин вафот этган тақдирда. Зиммасига васият мажбурияти юклатилган меросхўр вафот этганда, меросдан воз кечганда ёхуд нолойиқ меросхўр деб топилган тақдирда, васият мажбуриятини бажариш унинг улушини олган бошқа меросхўрларга ўтади, Бошқа меросхўрлар бўлмаган тақдирда, суднинг ҳал қилув қарори билан мол-мулк эгасиз деб топилса, васият мажбуриятини бажариш мерос мулк ўтган давлат ёки фуқаронинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish