Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet246/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2 §. Меросдан воз кечиш
Меросхўр мерос очилган кундан бошлаб исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли. Меросхўр васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам ворисликка чақирилса, у ушбу асосларнинг бири ёки ҳар иккаласи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан воз кечишга ҳақли. Меросдан воз кечиш ҳуқуқи кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.
Айрим ҳолларда меросдан воз кечиш ҳуқуқи чекланиши мумкин. Биринчидан, меросхўр бошқа шахснинг фойдасига меросдан воз кечмоқчи бўлган тақдирда, у фақат васиятнома бўйича ёки қонун бўйича меросхўрлар жумласидан бўлмиш бошқа шахслар фойдасигагина воз кечиши мумкин. Меросхўрлар жумласига кирмайдиган учинчи шахслар фойдасига меросдан воз кечишга йўл қўйилмайди. Ундан ташқари, меросдаги мажбурий улушдан воз кечиш ҳеч бир шартсиз бўлиб, бошқа шахс фойдасига, гарчи у меросхўрлар жумласидаги шахс бўлса ҳам, мажбурий улушдан воз кечишага йўл қўйилмайди. Бу ҳолатда мерос мол-мулки васиятномада кўрсатилган мерсхўрларга васиятнома бўйича ўтади. Иккинчидан, мероснинг муайян қисмидан воз кечилишига, меросдан изоҳотлар билан ёки шартлар қўйиб воз кечилишига йўл қўйилмайди. Лекин, меросхўр ҳам васият, ҳам қонун бўйича меросхўр бўлиб ворисликка чақирилса, у шу асосларнинг бири бўйича меросдан воз кечиши мумкин. Бу қисман воз кечиш ҳисобланмайди. У бирон асос, яъни ёки васият ёки қонун бўйича меросдан ўзига тегадиган улушдан тўлиқ воз кечган ҳисобланади. Шунингдек, меросхўр улушнинг ортиши ҳуқуқи бўйича ўзига тегишли меросдан, мероснинг қолган қисмига ворисликдан қатъи назар, воз кечишга ҳақли ҳолатлар юқоридаги қоидани истисно қилади.
Меросхўр меросдан муайян шахс фойдасини кўрсатмасдан воз кечган тақдирда мероснинг унга тегадиган қисми ворисликка чақириладиган қонун бўйича меросхўрларга ўтади ва улар ўртасида меросдаги улушларига мутонасиб равишда тақсимланади.
Агар мерос қолдирувчи барча мол-мулкни ўзи тайинлаган меросхўрларга васият қилган бўлса, мероснинг меросдан муайян шахс фойдасини кўрсатмасдан воз кечган меросхўрга тегишли бўлган қисми, агар ворисдан кейинги ворис тайинланмаган бўлса, васиятнома бўйича қолган меросхўрларга ўтади
Васият мажбуриятидан воз кечиш асослари ва тартиби мажбурият тарафларига қараб фарқланади. Васият мажбурияти бўйича икки тараф мавжуд. Биринчи тараф, васият мажбурияти юклатилган (яъни, уни бажарувчи) шахс, иккинчи тараф васият мажбуриятини қабул қилувчи ҳисобланиб, васият мажбурияти бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Фуқаролик кодексига асосан ўзига васият мажбурияти юклатилган шахс мажбуриятдан воз кечишга ҳақли эмас. Фақат у суд тартибидагина мажбуриятни бажариш имкони йўқлигини исботласа, ушбу мажбуриятдан озод қилиниши мумкин.
Васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчи эса васият мажбуриятидан исталган вақтда нотариусга ариза бериш орқали воз кечишга ҳақли. Қисман воз кечишга, изоҳотлар билан шартлар қўйиб ёки бошқа шахснинг фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. Юқоридаги ҳуқуқ айни бир пайтнинг ўзида ҳам меросхўр, ҳам васият мажбуриятини қабул қилиб олувчи ҳисобланган шахснинг меросдан воз кечиш ҳуқуқига боғлиқ бўлмайди. Васият мажбуриятини қабул қилиб олувчи шахс ушбу ҳуқуқидан фойдаланган бўлса, зиммасига васият мажбурияти юклатилган меросхўр ушбу мажбуриятни бажаришдан озод бўлади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish