5 §. Меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш
Меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш қонун бўйича ворислик вужудга келган ҳолларда нотариус томонидан, шунингдек васият ижрочиси томонидан амалга оширилади.
Нотариус томонидан мерос мулкни муҳофаза қилиш, аввало, мерос очилган жойдаги нотариус зиммасига юклатилади. “Нотариат тўғрисида”ги қонунинг 52-моддасига асосан, мерос очилган жойдаги нотариус, башарти меросхўрларнинг, васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларнинг кредиторлар ёки давлатнинг манфаатлари учун зарур бўлса, жисмоний ва юридик шахсларнинг хабарига кўра ёки ўз ташаббуси билан мерос мол-мулкининг қўриқлнишига доир чора тадбирларни кўради.
Агар мерос қолдирувчининг мол-мулки ёки унинг бир қисми мерос очилган жойдаги бошқа ерда бўлса, мерос очилган жойдаги нотариус бу ҳақда мерос мулк жойлашган ердаги нотариусга мерос мол-мулкини қўриқлашга доир чора-тадбирларни куриш тугрисида топшириқ юборади. Мерос мол-мулкининг қуриқланишига доир чора-тадбирлар кўрган нотариус мерос очилган жойдаги нотариал идорага кўрилган чора-тадбирлар ҳақида хабар қилади ва мерос мол-мулк рўйхатининг нусхасини юборади.
Мерос мол-мулкини қўриқлаш учун рўйхатга олган нотариус уни сақлаш учун меросхўрларга ёки бошқа шахсларга топширади.
Мерос таркибида бошқаришни талаб этадиган мол-мулк бўлса ёки мерос қолдирувчининг кредиторлари меросхўрлар меросни қабул қилиб олгунга қадар даъво қўзғатган ҳолларда нотариус мерос бошқарувчисини тайинлайди.
Мерос мол-мулкни қўриқлаш меросхўрлар томонидан мерос қабул қилиб олингунга қадар, шунингдек, мерос мол-мулки эгасиз деб топилгунга қадар давом этади. Мерос очилган жойдаги нотариус мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар тўхтатилиши ҳақида меросхўрларни, агар мол-мулк ворислик ҳуқуқи бўйича давлатга ўтса, тегишли давлат органини олдиндан хабардор қилиши шарт.
Васият ижрочиси томонидан марҳум мол-мулкининг бир қисмини васият бўйича мерос қилиб қолдирилган тақдирда, васиятнома бўйича меросхўрлар ёки суд томонидан тайинланган васиятнома ижрочиси, агар қонун бўйича меросхўрлар мероснинг қонун бўйича ворислик қилиш тартибида ўтадиган қисмига нисбатан кўрсатилган мажбуриятларни ижро этиш учун мерос бошқарувчисини тайинлашни талаб қилмасалар, умуман бутун меросни муҳофаза қилади.
Назорат учун савол ва топшириқлар
Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик ҳамда мерос трансмиссияси бўйича ворисликнинг ўзаро фарқли жиҳатларини изоҳланг.
Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилаятсиз боқимлари қай тартибда меросга чақирилади.
Қонун бўйича Набира, жиян, амакивачча, тоғаваччалар нечинчи навбатда ворисликка чақирилади.
Р.Нарзиев 12 апрел 2015 йилда вафот этди. Унинг фарзандлари нотариусга мурожаат қилиб отасидан қолган мол-мулкка нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришни сўради. Нотариус мерос ишини очиб мерос таркиби, меросхўрлар доирасини аниқлаш давомида мерос қолдирувчи 2003 йилдан 2009 йилгача Б.Нарзиева билан қонуний никоҳда бўлганини, кейинчалик 2011 йилдан вафотига қадар С.Жўраева билан қонуний никоҳда яшаганлигини, мерос объекти бўлган уй-жойи учун қурилишга 2002 йилда рухсат олганини, лекан ҳозиргача уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини расмийлаштирмаганини аниқлайди. Нотариус меросхўрларга аввало уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришни ҳамда Б.Нарзиеванинг юқоридаги уй-жойга нисбатан улишини эса суд тартиби белгилашни маслаҳат берди. Яшунда меросхўрлар Б.Нарзиеванинг ушбу уй-жойга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдиришди. Нотариуснинг ҳаракатлари тўғрими ? Агар Б.Нарзиеванинг мазкур уй-жойга нисбатан ҳеч қандай даъвоси бўлмаса мерос қай тартибда тақсимланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |