Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик



Download 0,88 Mb.
bet243/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик

Бир кунда вафот этган

Мерос трансмиссияси

ФК 1140-модда

ФК 1116-модда

ФК 11401-модда

Қонун бўйича ворислик

Ворислик вужудга келмайди

Васият ва қонун бўйича ворислик

Меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этади

Меросхўр ва мерос қолдиручи бир кунда вафот этади

Меросхўр мерос очилганидан кейин, аммо меросни қабул қилишга улгурмасдан вафот этади

Мерос унинг авлодларига ўтади

Ворислик вужудга келмайди

Мерос унинг қонун бўйича ворисларига ўтади



4 §.Меросдан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқи
Мерос қолдирувчи ўз хоҳиши билан қонунда белилаб қўйилган тартибдан бошқача тарзда меросхўрларнинг доирасини белгилаши, улар ўртасида мерос мулкни тақсимлаш тартибини аниқлаб қўйиши ёки ўзи мерос мулкни тақсимлаб, ҳар қайси меросхўрнинг мерос ҳисса­сини белгилаши, мерос мулкдан айрим мулкларни айрим меросхўр­ларга беришни васият қилиб қолдириши мумкин. Аммо мерос қолдирувчининг ўз хусусий мулкини ўзи вафот этгандан кейинги тақдирини ҳал қилишдаги эрки қонун билан қисман чегараланиб қўйилган бўлиб, бу меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқи деб юритилади.
Мажбурий ҳисса олиши лозим бўлган меросхўрларнинг доираси ва улуши қонунда белгилаб қўйилган. Уларни мерос ҳиссаларидан маҳрум қилишга йўл қўйилмайди. Бу меросхўрлар, асосан, қонун бўйича биринчи навбатда меросхўрлар жумласига кирувчилар ҳисобланадилар.
ФКнинг 1142-моддасига асосан, мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан, фарзандликка олган болалари, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан, уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегишли лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар.
Васият қолдирувчи ўз эрки билан мажбурий улуш олувчиларнинг ҳиссаларини қонунда белгиланганидан камайтиришга ҳақли эмас.
Мажбурий улуш мерос қолдирилган ҳамма мулк ва мулкий ҳуқуқларни ўз ичига олади мажбурий ҳиссани ҳисоблаш учун, аввало, мерос таркибига кирган ҳамма мулкнинг қийматини белгилаб, бундай меросхўр фойдасига қилинган васият мажбурияти билан белгиланган мулкнинг қиймати ва васият қилинган мулкнинг қийматини ҳисоблаб, мажбурий ҳисса миқдорини тўғри белгилаш учун мерос мулкнинг ҳаммасини, шу жумладан, оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қийматини ҳам ҳисобга олиш зарурати туғилади.
Мажбурий ҳиссани васият қилинмай қолган мерос мулк ҳисобидан ундириш имконияти текширилиб кўрилади.
Демак, мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан айнан ўзини, натура шаклида эмас, балки улардан ўзига тегишли ҳиссанинг қийматини олади. Мулк эса мерос қолдирувчи билан бирга яшаб турган шахс тасарруфида қолади.
Агар мерос қолдирувчи билан бирга яшаб турган ворис уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан мажбурий ҳисса олувчиларга улушнинг қийматини эмас, балки мулкнинг айнан ўзини беришни хоҳласа, унинг бу ҳаракатини чеклаш мумкин эмас.
Башарти васиятномада мерос қолдирувчининг барча мол-мулкининг тақдири белгиланган бўлса, бундай ҳолларда фақат мажбурий ҳисса ажратилгандан сўнг қолган мерос мулкка нисбатан васият ижро этилади.
Меросдан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига эга бўлган ворислар учун васиятномада белгиланган ҳар қандай чеклашлар ва шартлар унга тегадиган мерос мулкнинг мажбурий улушдан ортиқча қисмига нисбатан ҳақиқий ҳисобланади.
Мерос мулкининг ҳаммаси эмас, балки унинг бир қисми васият қилинганида, аввало, мероснинг васият қилинмаган қисми қонун бўйича ворислар ўртасида тақсимланади ва ундан мажбурий улушлар ажратилишига йўл қўйилмайди. Унинг васият қилинган қисмидангина мажбурий улуш ҳисоблаб чиқилади.
Мерос қолдирувчининг набира, чеваралари тақдим қилиш ҳуқуқи ва мерос трансмиссияси бўйича биринчи навбатдаги меросхўр ҳисобланиб, улар фақат мерос трансмиссияси бўйичагина меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Қонун бўйича биринчидан бошқа навбатдаги меросхўрлар меросдан мажбурий ҳисса олишга ҳақли эмаслар.
Мажбурий улуш олиш ҳуқуқига фақат вояга етмаган ва меҳнатга қобилиятсиз қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислар васият бўйича мерос тақсимланганда эга бўладилар. Ушбу шахслар ФКнинг 1119-моддаси тартибида нолойиқ меросхўрлар деб топилиб, меросдан четлаштирилганда мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish