Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet237/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4§. Васиятномани ижро этиш
Васият ижроси васиятномани ижро этувчи томонидан амалга оширилади. Васиятномани ижро этувчини тайинлашдан мақсад меросхўрлар, васият мажбурияти бўйича ҳуқуқ олувчилар ва бошқа учинчи шахсларнинг манфаатларини таъминлаш, шунингдек, васият қолдирувчи ўзининг васиятномасидаги фармойишини аниқ амалга оширилишини таъминлашдан иборат. Васиятномани ижро этувчи васият қолдирувчи томонидан унга берилган ваколат доирасида барча ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли. Васиятномада уни ижро этувчиларга васиятномани тўла равишда бажарилишини, шунингдек, унинг маълум бир қисмини бажариш ҳақида топшириқ берилиши мумкин. Васият қолдирувчининг васиятномада берган фармойишини ўз вақтида ва тўлиғича бажариш васиятномани ижро этувчининг вазифаси ҳисобланади.
Васиятнома ижрочиси васиятнома фармойиши билан, тарафлар келишувига асосан, шунингдек, суд қарори билан тайинланиши мумкин. Васият қолдирувчи ўзининг фармойиши билан васиятномани ижро этишни меросхўр ҳисобланмайдиган шахсга топшириши мумкин. Ушбу шахснинг васият ижрочиси бўлиши учун унинг розилиги талаб этилади. Бу розилик васиятномага васият ижрочисининг ўз қўли билан ёзилган устхатида ёки васиятномага илова қилинган аризасида акс этади. Агарда васиятномади уни ижрочиси ҳақида ҳеч қандай кўрсатма бўлмаганда, васият ижрочиси ўз мажбуриятидан воз кечганда ёки меросхўрларнинг талабаги биноан суднинг қарори асосида васият ижрочиси ўз мажбуриятларидан озод этилганда меросхўрлар ўзаро келишиб, васиятноманинг ижросини меросхўрлардан бирига ёхуд бошқа шахсга топширишга ҳақлидирлар. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда, васиятномани ижро этувчи бир ёки бир неча меросхўрнинг талади билан суд томонидан тайинланиши мумкин.
Васиятномани ижро этиш мажбурияти юклатилган шахс бу мажбуриятни бажаришдан истаган вақтда меросхўрларни олдиндан хабардор қилиб, воз кечишга ҳақли. Шу билан бирга, васиятномани ижро этувчи ворисларнинг аризасига биноан суднинг ҳал қилув қарори билан ҳам ўз мажбуриятларидан озод қилиниши мумкин.
Васиятномани ижро этувчи ўз мажбуриятларини меросни қарзлардан холи этиш, мерос қолдирувчига тегишли бўлган суммаларни ундириш ва барча меросхўрларнинг меросга эгалик қилишга киришиши учун зарар бўлган мақбул муддат мобайнида амалга ошириши керак. Бу муддат ҳар қандай ҳолда ҳам мерос очилган кундан бошлаб, бир йилдан ошмаслиги керак.
ФКнинг 1131-моддасига асосан васятномани ижро этувчи:
– меросни муҳофаза қилиши ва уни бошқариши;
– барча меросхўрларни ва васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларни мерос очилганлиги тўғрисида ҳамда улар фойдасига васият мажбуриятлари тўғрисида хабардор қилиш учун имкон қадар барча чора-тадбирларни кўриши;
– мерос қолдирувчига тегишли суммаларни олиши;
– мерос қолдирувчининг хоҳиш-иродаси ва қонунга мувофиқ, меросхўрларга уларга тегишли мол-мулкни бериши;
– меросхўрлар зиммаларига юклатилган васият мажбуриятлари ижро этилишини таъминлаши;
– васият мажбуриятларини бажариш ёхуд васиятнома бўйича меросхўрлардан васият мажбуриятини ижро этишларини талаб қилиши лозим.
Демак, васиятномани ижро этувчининг асосий вазифаси мерос мулкни жамлаш ва сақлаш чораларини кўриш, уни қонунда ва васиятномада белгиланган тартибда меросхўрлар ўртасида тақсимлаш ва кредиторларнинг талабларини қабул қилиб олиш ва амалга оширишдан иборатдир. Васиятномани ижро этувчи ҳуқуқий мақомининг ўзига хос томонлари бор. Васиятномани ижро этувчи мерос қолдирувчининиг топшириғига асосан меросни қабул қилган ёки қабул қилиши мумкин бўлган меросхўрлар номидан ҳаракат қилади. Васиятномани ижро этувчи меросни бошқариш ҳамда васиятномани ижро этиш билан боғлиқ суд ишларида ва бошқа ишларда ўз номидан қатнашишга ҳақли. Шунингдек, бундай ишларда иштирок этиш учун жалб қилиниши мумкин. Васиятномани ижро этувчи, ўз навбатида, меросни бошқариш ва васиятномани ижро этиш билан боғлиқ зарур ҳаракатларни мерос мулк ҳисобидан ундириш ҳуқуқига эга. Васиятнома ижро этиб бўлингач, васиятномани ижро этувчи меросхўрларнинг талабига биноан уларга ҳисобот тақдим этиши шарт.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish