Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet236/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Васиятномани қисман бекор қилиш. Васиятнома қисман бекор қилиш янги тузилган васиятномада олдинги васиятноманинг айрим фармойишларини бекор қилиш, шунингдек, васият қолдирувчи нотариусга ариза бериш йўли билан васиятноманинг айрим фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
Васиятномани қисман ўзгартириш. Васиятнома қисман ўзгартирилганда, янги васиятнома олдинги васиятноманинг айрим бандларига зид равишда тузилишидир. Шунингдек, васият қолдирувчи нотариусга ариза бериш йўли билан васиятномага ўзгартириш киритишга ҳақли. Ҳар доим ҳам кейинги тузилган васиятнома олдинги васиятномани бекор қилмасдан ёки ўзгартирмасдан, қўшимча фармойишлар билан тўлдирилиши ҳам мумкин. Агарда олдинги васиятнома(лар)да мерос қолдирувчи ўзининг мол-мулкидан бир қисмини васият қилиб қолдирган бўлиб, кейинги васиятномада бошқа мулкини васият қилган бўлса, мерос очилганда ҳар иккала васиятнома ҳам ҳақиқий ҳисобланади. Бундай ҳолларда ҳар иккала васиятнома бўйича ҳам ворислар мерос оладилар.
Васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топиш. Васиятнома, бир томонлама битим ҳисобланиб, у мерос қолди­рувчининг шахсан ўзи томнидан, васият бўйича ҳуқуқ олувчининг розилигисиз тузилади. ФКнинг 1130-моддасига асосан, тегишли шаклда тузилмаган, васиятнома уни тузиш, имзолаш ва тасдиқлашнинг қонунда белгилаб қўйилаган тартиби бузилган тақдирда ҳақиқий эмас деб топилади. Шунингдек, васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш, у бир томонлама битим бўлганлиги сабабли, ФКнинг 9-боби 2-параграфида назарда тутилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қоидаларга асосан ҳам ҳақиқий эмас деб топилади. Васиятномани суд томонидан ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш бўйича даъволарга, шунингдек ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган васиятноманинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш бўйича даъволарга нисбатан даъво муддати тўғрисидаги қоидалар татбиқ этилади.
Шунингдек, васиятноманинг айрим бандлари ҳақиқий эмаслиги унинг қолган қисмининг ҳақиқийлигига дахл қилмайди. Олдинги васиятномани бекор қилган, ўзгартирган кейинги васиятноманинг ҳақиқий эмаслиги, олдинги васиятнома ёхуд унинг бекор бўлган айрим фармойишларининг қайта юридик кучга эга бўлишига олиб келади. Ягона васиятнома тўлалигича ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, қонун бўйича ворислик, ягона васиятнома қисман бекор бўлган тақдирда эса, унинг шу қисмида кўрсатилган мол-мулкка нисбатан қонун бўйича ворислик вужудга келади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish