1/1-сонли Ш А Р Т Н О М А
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ҳақида
08 декабрь 2021 йил Тошкент ш.
Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-708 моддаларига асосланиб “FAR MIR SHER SERVIS” МЧЖ номидан унинг Уставига асосан фаолият юритувчи раҳбари C.X.Улугмурадов, кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб аталади бир томондан ва иккинчи томондан фуқаро Пирматов Олимжон кейинги ўринларда “Бажарувчи” деб аталади, қуйидагилар ҳақида тузилди.
1.ШАРТНОМА МАЗМУНИ
1.1. Томонларнинг ўзаро келишувига биноан “Бажарувчи” “Буюртмачи”га қонунда белгиланган тартибда филиал омборчиси вазифасини бажаришни зиммасига олади.
1.2. Мазкур шартнома фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги битим бўлиб, томонларнинг ўзаро муносабатларига меҳнат қонунчилиги тадбиқ этилмайди.
2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
“БАЖАРУВЧИ”нинг мажбуриятлари:
2.1. “Бажарувчи” “FAR MIR SHER SERVIS” МЧЖга қурилиш монтажчиси бажариши лозим бўлган вазифаларни сифатли ва Қонун талаблари доирасида бажаришни ўз зиммасига олади.
_
Иш берувчининг мажбуриятлари:
2.3. «Бажарувчи»нинг иш фаолияти учун керакли бўлган зарур шарт-шароитларни яратиб бериш;
2.4. “Бажарувчи” томонидан амалга оширилган хизматлар учун мазкур шартноманинг 3.1. бандида кўрсатилган миқдордаги ҳақни ўз вақтида тўлаб бориш.
3. ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ ВА ТОМОНЛАРНИНГ
ЖАВОБГАРЛИГИ.
3.1. Кўрсатилган хизмати учун “Бажарувчи”га ҳар ойда тўланадиган ҳақ миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақининг _________ бараварини ташкил этади.
3.2. “Бажарувчи”га тўланиши лозим бўлган суммадан “Буюртмачи” қонунчиликда белгилаган энг юқори миқдордаги даромад (подоходний) солиғи ушлаб қолади.
3.3. Томонларнинг ўзаро келишуви (оғзаки) га асосан “Бажарувчи” томонидан келтирилаётган манфаатлари эвазига “Буюртмачи” унга миқдори чекланмаган қўшимча тўловлар (мукофот, қўшимча ҳақ) ни амалга ошириши мумкин.
3.4. Шартномавий мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида юзага келган келишмовчиликлар амалдаги қонунчилик асосида ҳал этилади.
4. ШАРТНОМА МУДДАТИ ВА БОШҚА ШАРТЛАР.
4.1. Мазкур шартнома 2022 йилнинг 01 майигача бўлган муддатга тузилди. Кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг томонлар ўз мажбуриятларини бажаришни давом эттирган тақдирда, шартнома номуайян муддатга тузилган бўлиб ҳисобланади.
4.2. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалаларни ҳал этиш зарурияти вужудга келган тақдирда, томонлар ўзаро келишув асосида шартномага тегишли ўзгартишлар киритишга ҳақлидирлар.
4.3. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга ҳолда икки нусхада тузилди ва улардан томонлар бир нусхадан олишди.
5. ШАРТНОМАНИНГ ҲАРАКАТ МУДДАТИ
5.1. Шартноманинг ҳаракат муддати 2022 йил 01 майигача амал қилади ва мазкур шартноманинг 4.1. банди талабларига риоя этилади.
6. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БОШҚА
ЗАРУРИЙ БЕЛГИЛАРИ
“ХОДИМ”
|
|
“ИШ БЕРУВЧИ”
|
|
|
|
Бозоров Комилжон
|
|
“FAR MIR SHER SERVIS”
|
|
|
масъуляти чекланган жамияти
|
Паспорт: АА2635611
|
|
|
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ИИБ томонидан 18.08.2013 йилда берилган
|
|
100011, Кашкадарё вилояти, Камаши туман, КФЙ Чим
Тел.: (+99893) 042-67-01
|
Тел:
Яшаш манзили: Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Саидвалиев 75 уй
|
|
Бош директор Шадманов Ф.Т
|
|
|
|
___________________________
(имзо)
|
|
___________________________
(имзо)
|
Меҳнат шартномасининг бир нусхасини олдим: ____________ Бозоров К. С
Do'stlaringiz bilan baham: |