Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 0,88 Mb.
bet97/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартнома бўйича буюртмачининг асосий мажбурияти ўзига кўрсатилган хизмат учун шартномада белгиланган ҳақни ўз вақтида тўлаш ёки тўлаб боришдан иборатдир. Буюртмачи тегишли хизматга буюртма бериши учун ижрочи каби муайян талабга жавоб бериши шарт эмас, бироқ унда тегишли хизматга буюртма бериш учун асос, зарурат ва тегишлича маблағ бўлиши шарт. Буюртмачининг ҳуқуқлари ижрочи томонидан ўзига кўрсати­лаётган хизматни шартнома шартларига мувофиқ ҳолда, ўз вақтида, сифатли адо этишини талаб қилишдан иборатдир.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларда муддатлар ҳам муҳим шартлардан бўлиб ҳисобаланди. Масалан, мехмонхона хизматларини кўрсатишда мехмонхоналарда яшаш учун тўлов ягона хисоб китоби жорий куннинг 12 соатлик даврига мувофиқ амалга оширилади. Агарда буюртмачи фуқаро 12 соат учун тўланганидан сўнг ҳам мехмонхонадан чиқиб кетиши 6 соатга кечиктирилса, у ҳолда ҳар бир соат учун 6 соатдан 12 соатга кечиктирилган тақдирда, куннинг ярми учун тўлов амалга оширилиши лозим.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича хизмат кўрсатишнинг сифати ижрочининг шахси билан узвий боғлиқдир. Шу боис ижрочининг билими, қобилияти, малакаси ва амалий иш кўникмасига эга бўлиши сифатли хизмат кўрсатишнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича буюртмачининг ҳақ тўлаши унда белгиланган муддат ва тартибда амалга оширилади. Масалан, маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматини кўрсатиш юзасидан хизматлар бўйича хисоб китоб қилиш муддати телекоммуникация оператори томонидан белгиланиб, мазкур муддат хисоб китобни тақдим этиш пайтидан бошлаб 15 кундан кам бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
Тарафларнинг жавобгарлиги. Фуқаролик кодексининг 706-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бузганлик учун ижрочининг жавобгарлиги назарда тутилган бўлиб, ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт, лекин бу тўлов шартномада назарда тутилган хизматлар бахосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш вақтида ижрочи мажбуриятини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида ФК нинг 706-моддасининг 1-қисмида кўрсатилгандан кучайтирилган жавобгарлик назарда тутилиши мумкин. Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўламаганлик учун ижрочи олдида жавобгардир. Ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда, буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади. Буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши керак.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish