Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Транспорт экспедицияси шартномасининг мазмуни



Download 0,88 Mb.
bet105/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2. Транспорт экспедицияси шартномасининг мазмуни
Шартноманинг мазмунини тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ташкил этади.
Экспедитор мижозларнинг юк ташиш ва транспорт-экспедиторлик хизматларига бўлган талабларини қондириш, энг мақбул транспорт йўналишларини ишлаб чиқиш ва танлаш, транспортда ташишлар турларини ва юкларни етказиб бериш усулларини, шунингдек, юкларни етказиб беришнинг ва уларни сақлашнинг келишилган муддатларини белгилаш, транспорт харажатларини камайтириш, кира қилиш ва кира ҳақини тўлаш, юкларни тўплаш, сақлаш, ишлов бериш, ўраш-жойлаш ва тақсимлаш, товарларга илова қилинадиган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш, -ёрдамчи ва қўшимча хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, юкни декларациялаш, божхона хизматлари кўрсатиш, юк ҳужжатларини расмийлаштириш, юкларни суғурталаш каби вазифаларни бажариш жараёнида амалдаги қонунчиликка асосан бир қатор талабларга жавоб бериши талаб этилади. Уларга касб ваколати тўғрисидаги сертификатнинг мавжудлиги, транспорт-экспедиторлик корхонасининг банк ҳисоб рақами ва унинг тўлов қобилияти тўғрисида банк тасдиқномасининг мавжудлиги, транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ ўзига хос операцияларнинг бажарилиши, транспорт экспедицияси шартномаси шартларининг сифатли бажарилиши, хизмат биносининг мавжудлиги, ўз функцияларини амалда бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатли далиллар (гувоҳнома, контрактлар, ҳисоб рақамлари ва уларга тенглаштирилган ҳужжатлар)га эга бўлиши кабилар киради.
Экспедитор шартнома доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир: юк ташувчилар, транспорт корхоналари, мижозлар билан шартномалар тузиш; транспорт воситаларини, йўналишларни ва юк етказиб бериш усулларини эркин танлаш, агар шартномада етказиб беришнинг шартлари ва усуллари келишиб олинмаган бўлса; бир томонлама тартибда ёки мижознинг топшириғига кўра қар қандай рухсат этилган жойда юкни тушириш, жойлаштириш учун қарор қабул қилиш, зарурият бўлганда эса юкнинг бузилиб қолиш, йўқолиш ёки унинг атроф-муҳитга, аҳолига ёхуд бошқа юкка хавфи бўлган ҳолларда қулай усуллар билан сотиб юбориш; йўқолган юкни қидириш ва мижоз томонидан кўрилган зарарни қоплаш тўғрисидаги топшириқларни бажариш учун жалб қилинган учинчи шахсга талаб қўйиш, агар юк учинчи шахснинг хатти-ҳара­кати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида йўқолган ёки бузилган бўлса, ва кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида, бу ҳақда шартномада келишиб олинмаган бўлса, мижозни хабардор қилиб қўйиш; мижознинг манфаатлари йўлида ва унинг номидан сарф қилин­ган, ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар бўйича воситачилик ҳақини мижоздан ундириб олиш; мижоз томонидан зарур бўлган ахборот тақдим этилмаган ҳол­ларда, агар бу ҳақда шартномада келишиб олинмаган бўлса, тегишли мажбуриятларни бажаришга киришмаслик; ўз мажбуриятларини бажариш учун ишончнома зарур бўлса, уни талаб қилиш; юкнинг ҳужжатлари ва унинг хоссалари, юкни ташиш шартлари тўғрисидаги ахборотларни ва уни ташиш билан боғлиқ бошқа ахборотларни талаб қилиш, мазкур ахборотлар тўлиқ бўлмаганида мижоздан зарур қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш; мижоз зарур ахборотни тақдим этмаган тақдирда ,бундай ахборот тақдим этилгунга қадар тегишли мажбуриятларни ижро этишга киришмаслик; ўн кун олдин иккинчи тарафни огоҳлантириб, шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Экспедитор мажбуриятларига ўзи ёки мижоз танлаган транспортда ва йўналишда юк ташишни ташкил этиши; мижоз ёки ўзининг номидан юк ташиш шартномасини тузиши; юк жўнатилишини ва олинишини таъминлаши; шартномада экспорт-импорт учун талаб қилинадиган ҳужжат­ларни олиши; божхона расмиятчиликлари ва ўзга расмиятчиликларни бажариши; юкнинг миқдори ва ҳолатини текшириши, уни ортиши ва тушириши; мижоз зиммасига юклатиладиган божлар, йиғимлар ва бошқа харажатларни тўлаши; юкни омонат сақлаши; юк (жўнатма)ни белгиланган манзилда олиш билан боғлиқ, уни етказиб бериш учун зарур бўлган харажатларни амалга ошириши кабилар; транспорт-экспедиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи­ни берувчи лицензияга эга бўлиш; қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиш; юкни транспорт (транспортнинг ҳар хил турлари) билан экспедитор ёки мижоз томонидан танланган йўналиш бўйича ташишни ташкил этиш киради.
Агар транспорт экспедицияси шартномасидан экспедиторнинг ўз мажбуриятларини шахсан бажариши шартлиги келиб чиқмаса, экспедитор ўз мажбуриятларини бажаришга бошқа шахсларни жалб қилишга ҳақли. Лекин у мижоз олдидаги жавобгарликдан озод қилмайди.
Шартнома бўйича мижознинг ҳуқуқларига иш (хизмат)ни шартномада кўрсатилганидек, лозим даражада бажарилишини талаб қилиши; ўн кун олдин экспедиторни огоҳлантириб, шартномани бажаришдан бош тортиши ва шу кабилар кирса, мажбуриятларига юкни экспедиторга топшириши ва қабул қилиб олиши; кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун белгиланган ҳақни тўлаши; агар экспедиторга ўз мажбуриятларини бажариши учун ишончнома зарур бўлса, уни бериши; экспедиторга юк билан боғлиқ, унинг айрим табиий хоссалари, ташиш шартлари ҳақидаги ахборотларни бериши; мавжуд ахборотлар тўлиқ бўлмаганида, қўшимча маълумотларни бериши кабилар киради.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish