Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Юк ташиш шартномаси турлари. Шартнома тарафларининг – жўнатувчи (олувчи) ва юк ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 0,88 Mb.
bet101/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

3. Юк ташиш шартномаси турлари. Шартнома тарафларининг – жўнатувчи (олувчи) ва юк ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Юқорида айтиб ўтганимиздек, юк ташиш шартномаси ёзма шартномадир. Бу шартнома ҳам йўловчи ва багаж ташиш шартномаси сингари ёзма шаклда тузилиши ФК, транспортга оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Агар тегишли қонунчиликда шартнома тузиш тартиби ҳақида ҳеч нарса дейилмаган бўлса, у тарафларнинг келишуви билан белгиланади.


Юк ташиш шартномаси тузилганлиги ФКнинг 711-моддасига асосан тегишли транспорт устави ёки кодексида назарда тутилган ҳужжат (транспорт юкхати, коносамент ёки юкка доир бошқа ҳужжатлар)ни тузиш ва уни юк жўнатувчига топшириш йўли билан тасдиқланади.
Мамлакат ичида юк ташишни расмийлаштирадиган ҳужжат, одатда, юкхати бўлади. Юкхатида юк жўнатувчи, юкни олувчи, юк тарифи, юкнинг жўнатиладиган, олинадиган манзили ва бошқа маълумотлар кўрсатилади. Юк ташиш шартномаси юкни ташувчига транспорт ҳужжатлари билан бирга топширилган пайтдаёқ тузилган ҳисобланади.
Юкнинг ташиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида махсус ҳужжат, темир йўллар ва дарё транспортида – квитанция, денгиз транспортида – коносаментнинг, ҳаво транспортида – юкхатининг нусхаси берилади.
Мазкур ҳужжатлар юкни бошқа манзилга жўнатиш ҳуқуқини, юк йўқотилган, зарарланган тақдирда эса юк ташувчига нисбатан даъво қўзғатиш ҳуқуқини беради.
Юк ташиш шартномасининг тарафлари сифатида қуйидаги шахслар қатнашади: юк жўнатувчи, юк ташувчи, юк олувчи.
Мижозлар (юк жўнатувчилар ва юк олувчилар) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- ташувчи тўғрисида зарур бўлган ахборотни олиш;
- ташувчини эркин танлаш ва ташиш учун шартнома тузиш;
- қоидаларда ёки ташиш шартномасида белгиланган тарзда ташувчи томонидан ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишидан баҳраманд бўлиш;
- ташиш туфайли етказилган зиённи ва маънавий зарарни қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплаттириш;
- ташиш шартномасида кўрсатиб ўтилган шартлар ташувчи томонидан бузилган тақдирда хизмат кўрсатишдан воз кечиш;
- ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда ваколатли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиш каби.
Юк жўнатувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
- юкни белгиланган талабномага биноан ўз вақтида транспорт ташкилотига етказиб бериш;
- маҳсулотларни идишга (тарага) яхши жойлаштириш, қадоқлаш;
- маҳсулотларнинг табиий хусусиятлари ва турларини транспорт ҳужжатларида кўрсатиш;
- лозим ҳолларда ўз воситалари ва ишчи кучлари билан юкни транспортга жойлаштириш;
- маҳсулотларнинг табиий хусусиятларини ҳисобга олиб, огоҳлантириш белгиларини кўринарли қилиб ёзиш;
- кира ҳақини ўз вақтида тўлаш каби.
Юк ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- жўнатилаётган юк ўз сертификатига мувофиқ эканини тасдиқловчи ҳужжатларни олиш;
- фуқаролар ҳаётига, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи, экология ва санитария нормалари бузилишига ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга сабаб бўлувчи ҳолатларда ташишдан воз кечиш;
- тўлов, товар-транспорт ҳужжатларини ўз вақтида талаб қилиб олиш каби.
Юк ташувчининг мажбуриятлари қуйидагилардир:
- юк юборувчининг талабномасида кўрсатилган вақтда юк ташиш воситаларини бериш;
- ушбу воситаларни беришдан олдин унинг тозалигини кўриб чиқиш, лозим бўлган ҳолларда ювиб, тозалаб бериш;
- юкни қабул қилиб олгандан сўнг уни зарарсизлантирмасдан сақлаш;
- транспорт воситасига ортгандан кейин ҳам тегишли эҳтиёт чораларини кўриш;
- айрим маҳсулотларнинг табиий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сақлаш;
- юкни тайинланган манзилга олиб бориш билан уни олувчига хабар қилиш каби.
Юк олувчининг мажбуриятлари қуйидагиларда кўринади:
- юк келганлиги тўғрисида хабар олиши биланоқ ўзига тегишли юкларни дарҳол олиб кетиш чораларини кўриш;
- борди-ю, олиб кетишнинг иложи бўлмаса, юкни эҳтиёт қилиб сақлаш чораларини кўриш каби.
Юк ташиш шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юк ташилаётган транспортнинг турига қараб ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Чунончи, темир йўл транспорти билан юк ташилганда ташувчи-темир йўл корхонаси қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
- юк ташиш мажбуриятини бажариш;
- юк ташиш учун яроқли бўлган вагонларни, цистерна, контейнерларни белгиланган муддатда юк жўнатувчи ихтиёрига бериш;
- вагонлар ва юкларнинг ҳолатини кўриб чиқиш;
- юкнинг қабул қилинганлиги тўғрисида квитанция ёзиб бериш;
- жўнатиш учун қабул қилинган юкларни зарарлантирмай ва йўқотмай сақлаш;
- юкни тайинланган муддатида белгиланган манзилга етказиб бериш;
- юкнинг тайинланган жойга етказиб келтирилганлиги тўғрисида юк ташувчини дарҳол хабардор қилиш;
- юк кимга берилиши тайинланган бўлса, уни шу шахсга топшириш.
Юк жўнатувчи ва олувчиларнинг мажбуриятлари, асосан, қуйидагилар билан чегараланади:
- юк ташиш юзасидан олинган мажбуриятларни бажариш;
- юкларни белгиланган муддатда жўнатиш учун транспорт ташкилоти томонидан берилган юк ташиш воситаларини, яъни вагон, контейнер, цистерналарни кўздан кечириб чиқиш;
- юк олувчи ўзига келган юкни вақтида қабул қилиб олиш;
- тариф бўйича белгиланган кира ҳақини тўлаш каби.
Темир йўл транспортида юк ташиш транспорт юкхати билан расмийлаштирилади. Унда: юк жўнатилган бекат ва йўлнинг номи, тайинланган бекат ва юк олувчининг манзили, жўнатилаётган юк тури, миқдори, ўровнинг хили, юк ташиш тезлиги, кира ҳақи, юкни қабул қилиш вақти, тушириш, юк топшириш вақти ва юкка доир бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Юк ташишнинг кенг тарқалган турларидан бири автомобиль транспорти орқали юк ташишдир. Автомобиль транспорти билан юк ташиш шартномаси ФКнинг ушбу шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалари, “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлан­ган намунавий шартномалар билан тартибга солинади. Бундай шартномада юк ташувчининг асосий мажбурияти шартнома бўйича юкни тайинланган манзилга белгиланган муддатда кечиктирмасдан тўла-тўкис етказиб беришдир. Юк олувчининг мажбуриятларига: кира ҳақини тўлаш (агар юк жўнатувчи тўламаган бўлса), юкни қабул қилиш ва ўз вақтида ташиб олиш кабилар киради.
Юк жўнатувчининг мажбуриятларига: юк жўнатиш режасини бажариш, юкни ўз вақтида ташувчи (автотранспорт ташкилоти)га топшириш, кира ҳақини тўлаш, юк ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш, шартнома билан белгиланган ҳолда юкни ўз ишчи кучи ва техник воситалари ёрдамида юклаш кабилар киради.
Юк ташишнинг учинчи турига ҳаво транспорти билан юк ташиш шартномаси киради. Бу шартнома ФК ва Ҳаво кодекси ҳамда ушбу муносабатларни тартибга солишга доир чиқарилган бошқа қонун­чилик ҳужжатлари нормалари билан тартибга солинади. Ҳаво кодексининг 98-моддасига асосан: “Ҳаво транспортида ташиш шартномасига кўра юк ташувчи ўзига юк жўнатувчи ишониб топширган юк ёки почтани белгиланган манзилга етказиб, уларни юкни ёки почтани қабул қилиб олишга ваколат берилган шахсга топшириш мажбуриятини олади, юк жўнатувчи эса юк ёки почта ташилгани учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади”.
Юк ташиш шартномаси икки хил шаклда тузилиши мумкин:
1) шартномага кўра юкларни муайян муддатда ташиш; бунда юк миқдори, йўналиши, юк ташиш муддати, тарафларнинг мажбуриятлари, ҳисоб-китоб тартиби тўғрисидаги шартлар ва шартномани бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик учун жавобгарлик кўрсатилади;
2) бир ёки бир неча самолётни юк жўнатувчига бериш шарти билан тузилиши мумкин. Бу шартнома чартер (фрахтлаш) шартномаси деб аталади. Бу шартнома шартлари ФКнинг 712-моддасида ҳамда Ҳаво кодексининг 99-моддасида нормаланган. Ҳаво кодексига асосан чартер (ҳаво кемаларини кира қилиш) шартномаси бўйича бир томон (кирага берувчи) иккинчи томон (кирага олувчи)га ҳақ эвазига бир ёки бир неча ҳаво кемасини йўловчилар, қўл юки, юк ва почта ташиш ёхуд бошқа мақсадларда фойдаланишга бир ёки бир неча парвоз учун тўлиқ бериб туриш мажбуриятини олади.
Бу шартнома бўйича ҳаво транспорти ташкилотининг асосий мажбуриятларига: юкни қабул қилиш, тайинланган манзилга етказиб бериш ва юкни эгасига топшириш, қабул қилинган юкни зарарсизлантирмасдан сақлашни таъминлаш, ўз вақтида эгасига етказиб бериш, олувчига юкнинг келганлигини хабар қилиш, юк йўқолганда эса уни қидириш чораларини кўриш, кам чиққанда, шикастланганида ва сифати пасайган ҳолларда зарарни қоплаш кабилар киради.
Юк жўнатувчининг асосий мажбуриятлари юкни аэропортга етказиб бериш ва кира ҳақини тўлашдан иборат.
Олувчининг мажбуриятлари юкни ўз вақтида қабул қилиб, тушириб олишдир.
Юк ташиш шартномасининг навбатдаги тури Ўзбекистон шароитида ниҳоятда кам учрайдиган ички сув транспорти билан юк ташиш шартномасидир. Бу шартнома юк ташувчи томонидан юкхат шаклида тузилади ва унда шартнома мазмуни ифодаланади.
Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари шартномада аниқ белгилаб қўйилади. Чунончи, юк ташувчи юкни ўз вақтида етказиб беришга ва юк олувчига топширишга, жўнатувчи эса юк ташувчининг хизмати учун кира ҳақини тўлашга мажбур бўлади.
Юк ташиш шартномасининг сўнгги тури денгиз транспорти билан юк ташиш шартномасидир. Бу шартнома Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йирик денгизлар бўлмагани сабабли ички муомалада бутунлай қўлланилмайди. Денгиз транспорти билан юк ташиш шартномасига нисбатан қонунчилигимизнинг татбиқ қилиниши фақат халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган бўлсагина амалга оширилади. Шундай бўлса-да, денгиз транспорти билан юк ташиш каботаж ва чет эл мамлакатларига қатнаш йўли билан юк ташишга бўлинади. Каботаж деганда, бир давлат чегарасидаги портлар орасида юк ташиш тушунилади.
Денгиз транспорти билан юк ташиш коносамент ва чартер шартномалари билан расмийлаштирилади. Агар шартномада юк ташувчининг мажбурияти белгилансаю, аммо кемадан қанчалик жой берилиши шарти бўлмаса, бундай мажбурият коносамент шартномаси билан расмийлаштирилади.
Коносамент тилхат вазифасини бажаради ва юк топширилгани тўғрисида юридик далил бўлиб саналади. Бундан ташқари, коносамент, биринчидан, шартнома тузилганлиги тўғрисидаги далил; иккинчидан, юкни қабул қилганлик тўғрисида кема капитанининг тилхати; учинчидан, юкни тасарруф қилиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат ва тўртинчидан, юк ташувчи билан юк жўнатувчи ўртасидаги муносабатларни белгилайдиган ҳужжат ҳисобланади. Коносаментда юк ташувчи ва юк жўнатувчи, юк жўнатилган ва тайинланган манзиллар ҳамда юк тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсати­лади.
Денгиз йўлларида юк ташиш чартер (фрахт) шартномаси билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин. Юк ташишнинг чартер (фрахтлаш) шартномаси асосан денгиз кемасининг бир ёки бир неча рейсга қатнаши учун тузилса, бундай шартномага рейс чартери; агар кема маълум бир вақт давомида кира қилишга берилса – бундай шартнома тайм-чартер деб аталади.
Денгиз транспорти билан юк ташиш шартномасига асосан юк ташувчининг асосий мажбуриятларига:
- юк ташиш воситаларини ўз вақтида бериш;
- юкни қабул қилиб олган кундан бошлаб, токи тайинланган манзилга олиб боргунча сақлаш;
- юкни олувчига топшириш киради.
Юк жўнатувчининг асосий мажбуриятлари:
- юкни ташувчига топшириш;
- юкни қабул қилиш;
- кира ҳақи (фрахт)ни тўлашдан иборатдир.
Чартер шартномаси тузиш тартиби, унинг шакли ва турлари транспорт уставлари ва кодексларида белгилаб қўйилади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish