Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Шартноманинг бекор бўлиш асослари



Download 0,88 Mb.
bet98/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Шартноманинг бекор бўлиш асослари. Буюртмачи хизматларнинг белгиланган бахосини батамом тўлаш шарти билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома ижрочининг айбли ҳаракатлари туфайли бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно. Ижрочи шартнома бекор қилиниши туфайли буюртмачига етказилган зарарнинг ҳаммасини тўлаш шарти билангина ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома буюртмачининг айби билан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 707-моддаси). Масалан, ветеринария хизматни кўрсатган шахс (ижрочи)га буюртмачи хизмат ҳақини бутунлай тўлагандан сўнг шартнома бекор қилиниши мумкин. Албатта бундай ҳолда мажбурият лозим даражада бажарилиши ҳам муҳим бўлиб ҳисобланади. Ушбу ўринда шуни таъкидлаш керакки ФКнинг 25-боби 340-352-моддалари қўлланилиши мумкин.


Назорат учун саволлар:

  1. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг тушунчаси, ҳуқуқий белгилари, турлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги ва бекор бўлиш асосларини муҳокама этинг.

  2. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш бўйича суд амалиётида айрим низоли масалалар мавжуд. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда ФКнинг нормаларини қўллашда нимага эътибор қаратиш лозим. Бундай низолар моҳиятини суд ҳужжатлари асосида таҳлил қилинг. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси шартлари бўйича юрист хулосасини тайёрланг.

  3. Ижрочи “Оламга саёҳат” сайёҳлик фирмаси билан буюртмачи “Нуроний” жамғармаси ўртасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилди. Мазкур шартноманинг 4-бандига кўра буюртмачи “Нуроний” жамғармаси ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини 2015 йилнинг 1 майига қадар 10 млн. сўмни тўлашга келишилган, аммо ушбу муддатда буюртмачи “Нуроний” жамғармаси кўрсатилган хизматлар учун ҳақни тўламади. Яъни шартномада кўрсатилган мажбурият “Нуроний” жамғармаси томонидан бажарилмади. Ижрочи “Оламга саёҳат” буюртмачи “Нуроний” жамғармаси шартномавий мажбуритяни бажармаганлиги сабабли кўрсатилган хизмат ҳақини ундиришни сўраб хўжалик судига мурожаат қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Низони моҳияти бўйича хўжалик қандай қарор қабул қилиши лозим. Жавобингизга хўжалик суди қарорини илова қилинг.

  1. 1998 йил “Шижоат” аудиторлик фирмаси “Бўканон” АЖ билан жамият фаолиятини тафтиш қилиш тўғрисида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузади. Шартнома шартларига кўра ҳар йили молиявий йил якунидан 1 ой тафтиш ўтказиш, бунинг учун жамият 3 ой олдин пул ўтказиб туриш мажбуриятларини олади. 2000 йили жамият тафтиш учун фирмага пул ўтказгандан сўнг, 1 ой ўтса ҳам аудиторлик тафтиши ўтказиш бошланмайди. “Шижоат” аудиторлик фирмаси бунга важ қилиб ходимлари кейинроқ боришини билдиради.

Масалага ҳуқуқий бахо беринг. Ушбу казус моҳиятидан келиб чиқиб аудиторлик хизмати кўрсатиш шартномасини тузинг ва юристнинг хулосасини тайёрланг.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish