Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Ҳақ эвазига хизмат кўрсатишнинг турлари



Download 0,88 Mb.
bet95/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Ҳақ эвазига хизмат кўрсатишнинг турлари. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бир неча турлари мавжуд. Хизмат кўрсатиш ўз ҳуқуқий табиатига кўра, алоқа хизмати, тиббий хизмат, ветеринария хизмати, аудиторлик хизмати, ҳуқуқий хизмат, маслаҳат хизмати ва шунга ўхшаш бошқа турларни қамраб олади. Қайд этилган хизматлар ўз хусусияти, хизмат кўрсатиш ҳолати, характери ва ҳуқуқий тартибга солиниш соҳасига қараб, бир-биридан фарқланади. Аммо уларнинг умумий ўхшашлиги ҳам мавжуд. Шу боис хизмат кўрсатиш шартномасини тузишда унинг ҳар бир турини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш лозим. Ушбу ўринда шуни қайд этиш керакки, хизмат турларининг ҳар бирида шартнома тарафлари, яъни ижрочи ва буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбурияти хизмат турига қараб фарқ қилиши мумкин. Масалан, алоқа хизмати кўрсатиш шартномасига мувофиқ, хизмат кўрсатувчи ташкилот буюртмачиларга почта жўнатмаларини белгиланган манзилга жўнатиш, мижозларга кунлик матбуот хабарларини, шунингдек, газета, журналларни уларнинг уйига ёки бошқа белгиланган жойларга вақтида етказиб бериш, телефон хизмати кўрса­тиш каби тузилган шартномалардан келиб чиқадиган бурчларни ўз вақтида маромига етказиб бажариш бўлса, буюртмачилар эса бунинг учун белгиланган хизмат ҳақини тўлаб туришга мажбур бўлади. Бундан ташқари, бошқа ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларини мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Хусусан, тиббий хизмат кўрсатишда эса, бу хизматни бажаришга ихтисослашган ташкилот, шунингдек, етарлича тиббий хизмат кўрсатишга тегашли билим ва ҳужжатларга эга бўлган ҳамда рухсат олган шахслар, тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Улар эса фуқаро­ларга малакали хизмат кўрсатиш мажбуриятини олади. Тиббий хизматдан фойдаланувчилар агар бундай хизмат кўрсатиш текинга бажариладиган бўлмаса, келишилган ҳақни тўлашга мажбур бўлади.
Шунингдек, ветеринария хизмати бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилот буюртмачи фермерларга ёки аҳолига малакали хизмат кўрсатиш мажбуриятини олса, буюртмачи эса шартнома бўйича белгиланган хизмат ҳақини ва бошқа мажбуриятларни бажариши шарт. Ахборот, маслаҳат бериш ва сайёхлик хизмати кўрсатиш бўйича бу вазифаларни бажарувчи ташкилот тегишли хизматни шартнома бўйича сифатли бажаришга, буюртмачи эса келишилган хизмат ҳақини ўз вақтида тўлашга мажбур бўлади. Ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи нотариус, адвокатура ва бошқа ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, фирмалар қонун ҳужжатлари ва тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ хизмат кўрса­тишга, буюртмачилар эса келишилган ҳақни белгиланган вақтда ва тартибда тўлашга мажбур бўлади. Таълим (репетиторлик) хизмати тегишли гувоҳномаси, яъни рухсатномаси бўлган ва малакали ихтисосга эга, хусусий тадбиркор томонидан ёки бу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган фирма томонидан кўрсатилади. Мижоз, яъни таълим олишга мухтож шахс белгиланган ёки келишилган хизмат ҳақини тўлашга мажбур бўлади. Аудиторлик хизмат бўйича аудитор ёки аудиторлик фирмаси мижоз ташкилотга шартномага мувофиқ сифатли хизмат кўрсатиш мажбуриятини олса, буюртмачи ташкилот шартлашилган хизмат ҳақини ўз вақтида тўлашга мажбур бўлади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish