Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet93/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволлар:

1. Пудрат шартномасининг фуқаролик ҳуқуқий шартномалар тизимида тутган ўрнини изоҳланг. Пудрат шартномаси ҳуқуқий табиатининг ўзига хос хусусиятларини муҳокама этинг.


2. Маиший пудрат шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий белгиларини ёритиб беринг. Шартнома бўйича буюртмачи ва пудратчи ҳуқуқларининг кафолатларини ва улар жавобгарлигини суд амалиёти мисоллари асосида муҳокама қилинг.
3. Қурилиш пудрати шартномасини амалиётда қўллаш доираси тобора кенгайиб бормоқда. Шу боис уни тузиш тартиби, лойиҳа ҳужжатлари тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини пудратчи ва буюртмачининг жавобгарлигини қўллаш асосида таҳлил қилинг.
4. Икки дуродгор Бокиев билан унинг дачасида 1 июнга қадар ёғоч гараж қуриб беришга келишишди. Бажариладиган ишлар ҳақи томонлар тузган меҳнат шартномаси деб аталган ёзма ҳужжатда акс эттирилди. Шунингдек, бажариладиган қурилишнинг ўзига хос хусусиятларига оид ҳамма шартлари (гараж катталиги, зарур материал, металл том ва бошқалар) киритилди. Қурилиш учун материалларни Бокиев 10 майгача топиб бериши керак эди. Дуродгорлар ишни ўз вақтида бажаришга киришдилар. 28 майда ҳамма ишлар тугатилиш арафасида эди, дурадгорлар Бокиевдан 20 май куни ишларни қабул қилиб олиш учун келишини сўрадилар. 29 май куни фақат дарвозани ўрнатиш керак эди. 28 майдан 29 майга ўтар кечаси чақмоқ чақиб, гараж тўлалигича ёниб кетди. 2 июн куни ишларни қабул қилиб олиш учун келган Бокиев ёнғиндан сақланиб қолган фундамент ва ўрнатилмаган дарвозаларнигина кўрди. Ўзи билан дуродгорлар ўртасида пудрат шартномаси тузилган деб ҳисоблаган Бокиев бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашдан бош тортди, дуродгорлардан ўз материаллари ҳисобига янги гараж қуриб беришни талаб қилди. Бироқ дуродгорлар Бокиевнинг талабларини рад қилишди. Уларнинг фикрича, дарвозалар ўрнатилишидан бошқа ҳамма ишлар учун улар ҳақ олишлари кераклигини ва уларни қандай шартнома тузганлиги қизиқтирмаслигини, уларни фақатгина олишлари лозим бўлган ҳақ миқдори қизиқтиришлигини айтишди.
Томонлар даъвосига ҳуқуқий баҳо беринг. Агар ёнғин 1 июндан 2-июнга ўтар кечаси содир бўлганда масала қандай ҳал қилинган бўларди?
5. “Элдор” хусусий қурилиш фирмаси билан “Эъзоз ”буюртмачи ташкилот ўртасида қурилиш пудрати шартномаси тузилди. Ушбу шартноманинг 3-бандига кўра гўзаллик салони биносини қуришга келишилган. Шартноманинг 4.2 бандида назарда тутилган объектни пудратчи ўз ҳисобидан суғурталаши шарти белигланган. Бироқ пудратчи ушбу шартномавий мажбуриятни бажармади. Қурилиш тугалланмасдан суғурта ҳодисаси юз берди. “Эъзоз” буюртмачи ташкилот пудратчи ўз суғурталашга оид мажбуриятини бажармаганлиги учун хўжалик судига шикоят билан мурожаат қилди.
Мазкур вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Бундай ҳолда суд қандай қарор қабул қилиши лозим. Жавобингизга хўжалик суди қарорини илова қилинг.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish