Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet96/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Тарафлар. Ушбу шартномада бир томонда хизмат кўрсатувчи ижрочи, иккинчи томонда эса ана шу хизматдан фойдаланувчи буюртмачи иштирок этади. Буюртмачи бўлиб фуқаролар, шунингдек, юридик шахслар, ижрочи бўлиб эса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга булган ва хизмат кўрсатиш учун белгиланган тартибда рухсат олган фуқаро ёки ташкилотлар қатнашадилар. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома олган фуқаролар ҳам ҳақ эвазига хизмат кўрсата оладилар. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатувчи корхоналар давлат руйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, юридик шахс ҳисобланади ва хизмат кўрсатиш фаолиятига эга бўлади.
Хизмат турларини ҳуқуқий тартибга солишга оид бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 708-моддасида пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу боб қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланилиши назарда тутилган.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида тарафлар сифатида буюртмачи ва ижрочи иштирок этади. Буюртмачи – тегишли хизмат кўрсатилишидан манфаатдор бўлган ва бу хизматни ўзига ёки у кўрсатган бошқа шахсга кўрсати­лиши учун буюртма берувчи шахс. Масалан бундай субъект бўлиб, тиббий хизматга мухтож бўлган ҳар қандай фуқаролар буюртмачи бўлиши мумкин. Мазкур шартномада буюртмачи сифатида хизмат турига қараб фуқаролар, юридик шахслар, давлат органлари қатнашишлари мумкин. Ижрочи – буюртмачи билан келишган ҳолда ўз зиммасига олган хизматни ҳақ эвазига амалга оширувчи, тегишли малака, мутахассисликка ва ваколатга эга бўлган шахс. Масалан, сайёҳлик фирмалари ижрочи сифатида сайёҳлик хизматини кўрсатувчи субъектлар бўлиб ҳисобланиши мумкин. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида ижрочи бўлиб, тегишли хизматни амалга оширувчи фуқаролари, юридик шахслар, давлат муассасалари қатнашишлари мумкин.
Ижрочининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида хизмат кўрсатувчи, яъни ижрочининг асосий мажбурияти, буюртмачи томонидан зиммасига юкланадиган (буюриладиган) ашёвий кўринишга эга бўлмаган хизматни шартномада белгиланган тартиб ва шартлар асосида бажаришдан иборатдир. Хизмат кўрсатувчи шахс зиммасига юклатилаётган хизматни бажаришга ихтисоси, малакаси етарли бўлишидан ташқари, тегишли хизмат турини бажариш учун (махсус лицензия) ваколатга эга бўлиши ёки тегишли ташкилотда фаолият юритаётган бўлиши талаб этилади. Масалан, ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи шахс, яъни адвокат тегишли олий юридик маълумотга эга бўлиши ва шу фаолият билан шуғулланиши учун белгиланган тартибда рухсатнома олган бўлиши лозим. Гарчи фуқаро олий юридик маълумотга эга бўлсада, лекин адвокатлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномаси (лицензияси) мавжуд бўлмаса, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланишга, суд-тергов жараёнларида қатнашишга ҳақли бўлмайди. Олий юридик маълумотга эга шахс бошқа шахсларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериши мумкин, бироқ у тегишли хизмат турини кўрсатиш учун албатта махсус рухсатномага эга бўлиши шарт.
Ижрочининг ҳуқуқлари ҳақ бараварига хизмат кўрсатувчи шартларига кўра, шартнома юзасидан олган хизматини бажарганлик учун буюртмачидан ҳақни ўз вақтида тўлашни талаб қилишдан иборатдир.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish