Сарлавҳаларнинг тузилишига кўра турлари СЎЗ САРЛАВҲАЛАР -
- Сўз сарлавҳалар грамматик жиҳатдан шаклланган ёки шаклланмаганига кўра эркин сўз сарлавҳалар ва боғли сўз сарлавҳаларга ажратилади.
- Сўз сарлавҳалар фақат оддий номлаш, аташгина бўлиб қолмай, асарнинг ўзига хос умумлашма тимсоли (образ символи) сифатида ҳам қатнашар экан.
-
Сарлавҳа сифатида қўлланадиган сўзларни ўзига хос ишлатилиши доирасига, функционал имкониятга эгалигига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин: - Сарлавҳа сифатида атоқли отлар қўлланиши мумкин: “Абу Райҳон Беруний”, “Абдулла Қодирий” каби.
- Сарлавҳа касб-ҳунар, лавозим англатувчи сўз бўлиши мумкин: “Чавандоз”, “Оқсоқол”
Аён нарса-ҳодисаларни билдирувчи сўзлар ҳам сарлавҳа сифатида келиши мумкин: “Каклик”, “Нон”. - Аён нарса-ҳодисаларни билдирувчи сўзлар ҳам сарлавҳа сифатида келиши мумкин: “Каклик”, “Нон”.
- Сарлавҳа сифатида келган сўзнинг ўзи
- бирор нарсанинг, ҳодисанинг атамаси ёки сарлавҳаси бўлиши мумкин: “Зилзила”, “Ёнғин”.
БИРИКМА САРЛАВҲАЛАР - Ушбу тур сарлавҳалар орқали ўқувчини матн ҳақида кўпроқ хабардор қилишга ҳаракат қилинади. Бирикма сарлавҳаларни ҳам ҳоким бўлагининг грамматик шаклига қараб асосий қисми грамматик жиҳатдан шаклланган ва шаклланмаган турларга гуруҳлаш мумкин.
- Эркин бирикма-сарлавҳалар, яъни бош келишикдаги сўз бирикмалари сарлавҳа вазифасида қўлланиши газета тили учун хос хусусиятдир. Бу хил сарлавҳаларни уч турга ажратиш мумкин. Булар: мослашувли бирикма-сарлавҳалар, битишувли бирикма-сарлавҳалар, бошқарувли бирикма-сарлавҳалар.
МОСЛАШУВЛИ БИРИКМА-САРЛАВҲАЛАР - Ҳоким ва тобе гапнинг қаратқич ва қаралмиш алоқалари натижасида мослашувли бирикма юзага келади. Бундай бирикиш мослашувли бирикма-сарлавҳаларни вужудга келтиради. Масалан: «Шоирнинг бахти», «Янги йил туҳфаси», «Сўз заргари», «Ёш ижрочининг ютуғи», «Давлат бошлиғининг жиноий низоми», «Аёллар маоши».
Битишув бирикма-сарлавҳалар - Газета саҳифаларида битишув муносабати асосида ташкил топган бирикма-сарлавҳалар ҳам кенг ишлатилади. Битишувли бирикманинг ўзига хос хусусияти ҳоким ва тобе сўзнинг грамматик воситаларсиз оҳанг ва тартиб орқали боғланишидир. Мисоллар: «Самимий қутлов», «Барҳаёт ижод», «Минтақавий анжуман», «Чала қолган саёҳат» , «Тадбиркор хўроз» ва б.
Бошқарувли бирикма-сарлавҳалар - Бошқарув муносабатдаги сўз бирикмалари сўзнинг феълга ёки сифатга тобе боғланиши, ҳоким сўз талабига қараб маълум грамматик шаклда келиши тушунилади. Масалан: «Қадриятларга таҳдид», «Навоийни англаш», каби сарлавҳаларда ушбу муносабатни кузатиш мумкин.
- Боғли бирикма сарлавҳалар ҳам газета матнларини номлашда фаол иштирок этади. Бундай сарлавҳаларнинг ўзига хос хусусияти ҳоким бўлагининг грамматик шаклланганидир. Мисоллар: «Экология мавзусида», «Ўқувчилар ҳузурида» каби сарлавҳаларга оддий сўз бирикмалари сифатида эмас, балки бир синтактик тузилманинг таркибий қисми, матннинг муайян бир парчаси сифатида қараш лозим.
Гап-сарлавҳалар - Ушбу тур сарлавҳалар тузилиши қандай бўлишидан қатъий назар маълум бир хабарни ўқувчига етказишга хизмат қилади. Мисоллар: «Танлов якунланди» («ЎзАС», 7 декабрь), «Кучли ва иқтидорлилар тақдирланди» («ЎзАС», 19 январь), «Ҳаво айниди...» («ЎзАС», 9 февраль) в.б.
Бундай сарлавҳалар асосан хабар бериш вазиасини бажарса-да, шу билан бирга мурожаат, ундаш («Ишқ сиррин нотовонлардин сўранг» «ЎзАС»), сўроқ гап шаклида сарлавҳалар эса мурожаатни англатиб кўпинча танқидий матнларга қўйилади («Танқидчилик нега суст?», «ЎзАС» 19 январ). - Бундай сарлавҳалар асосан хабар бериш вазиасини бажарса-да, шу билан бирга мурожаат, ундаш («Ишқ сиррин нотовонлардин сўранг» «ЎзАС»), сўроқ гап шаклида сарлавҳалар эса мурожаатни англатиб кўпинча танқидий матнларга қўйилади («Танқидчилик нега суст?», «ЎзАС» 19 январ).
- Гап сарлавҳаларнинг содда ва қўшма гап (қўшма гапнинг боғланган, эргашган, боғловчисиз турлари) тарзидагилари матбуотда қўлланади.
- ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
- ТАШАККУР!
Do'stlaringiz bilan baham: |