Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet109/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Қарз шартномасининг шакли. ФКнинг 733-моддаси кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар ёзма шаклда тузилиши шарт.
Қарз шартномасининг шаклига нисбатан белгиланган мазкур талаб ФКнинг 108-моддаси қоидаларидан келиб чиқади. Ушбу моддага мувофиқ, нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади:
1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари;
2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса - битим суммасидан қатъи назар бошқа битимлар.
Таъкидлаш жоизки, бу икки ҳолатдан ташқари шартнома суммасидан қатъий назар тарафлардан бирининг талаби билан қарз шартномаси ёзма тузилиши лозим. Масалан, қарзга берилаётган пул суммасининг миқдори 15 минг сўм бўлганда тарафлардан бири шартномани ёзма тузишни талаб қилса, иккинчи тараф шартнома суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам эканлигини кўрсатиб шартномани ёзма тузишдан бош тортишга ҳақли бўлмайди.
Энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлган сумма қарзга берилганда оғзаки тузилган қарз шартномасига нисбатан ФКнинг 106-моддаси талаблари қўлланилади. Мазкур моддага мувофиқ, қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида ёзма шакл белгилаб қўйилмаган, жумладан у тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битим оғзаки тузилиши мумкин. қарз шартномаси ҳам тузилиши билан ижро қилиниши лозим бўлган шартномалар тоифасига киради. Яъни, шартнома тузилган деб ҳисобланиши учун қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасида шартнома юзасидан муайян ҳаракат амалга оширилиши, аниқроғи пул суммаси қарз олувчига топширилиш лозим.
Гарчи фуқаролик қонунчилигида қарз шартномасини оғзаки тузилиши мумкинлиги хусусида аниқ қоида белгиланмаган бўлсада, қарз шартномасининг оғзаки тузилиши ҳақиқий ҳисобланиши ФКнинг 8-моддасида келиб чиқади. Ушбу моддага биноан, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК қарз шартномаси ёзма шаклда тузилиши билан бирга оғзаки шаклда тузилиши мумкинлигини ҳам назарда тутади. Гарчи қарз шартномасини оғзаки тузиш мумкинлиги ФКда тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлсада, бу ҳолат битимлар тўғрисидаги умумий қоидалардан келиб чиқади. ФКнинг 106-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида ёзма шакл белгилаб қўйилмаган, жумладан у тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битим оғзаки тузилиши мумкин. Масалан, фуқаро Б. фуқаро А.дан 20 минг сўм қарзга пул бериб туришни сўради. Бу ҳолатда шартноманинг оғзаки тузилиши қонун ҳужжатларида кўзда тутилган талабларга мувофиқ, – деб ҳисобланади.
Қарз шартномаси ёзма шаклда тузилганда шартнома, одатда, шартномага қуйиладиган талаблар асосида расмийлаштирилади. Тарафлар ўртасида тузилаётган қарз шартномасида қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлиши лозим:
1. Шартнома тузаётган тарафлар номи аниқ кўрсатилиши лозим. Бунда шартнома тарафи ҳисобланадиган фуқароларнинг исми шарифи, манзили шартномада ифодаланиши зарур. Юридик шахсларга нисбатан эса юридик шахснинг фирма номи, юридик манзили кўзда тутилиши керак;
2. Шартнома предметини белгилаш. Бу ҳолатда қарзга нима берилаётганлиги аниқ бўлиши керак. Яъни, қарзга пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланаётган ашё берилиши назарда тутилади;
3. Қарзга берилган пул суммасининг қайтарилиш муддати, яъни қарз шартномасининг амал қилиш даври;
4. Қарз олувчининг мажбуриятлари ва қарз берувчининг ҳуқуқлари кўзда тутилиши лозим;
5. Агар қарз шартномаси тарафлари шартномада фоиз тўлашни назарда тутишган бўлса, фоиз миқдори ва муддатлари кўрсатилиши;
6. Шартнома шартлари бажарилмаганда ва лозим даражада бажарилмаганда белгиланадиган фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик.
Фуқаролик қонунчилиги, қарз муносабатларини нафақат қарз шартномаси тузиш орқали, балки бошқа ҳужатлар тузиш йўли билан ҳам расмийлаштириш мумкинлигини назарда тутади. ФКнинг 733-моддасига мувофиқ, агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Мазкур нормага асосан амалиётда қарз шартномаси қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштириш орқали тузилган деб ҳисобланади, – деган хулосага келиш мумкин:
1. Тилхат (қарз тилхати);
2. Муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
3. Вексель;
4. Облигация;
5. Қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз.
Одатда, тилхат, бир шахснинг иккинчи шахс олдидаги қандайдир мажбуриятини ёки муайян ашё ёки буюмни олганлигини ёхуд топширганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Масалан, шартнома тузишдан олдин закалат олган томоннинг закалатни тилхат билан расмийлаштириши ёки ижрачидан ижара ҳақини олганлиги хусусидаги ижарага берувчининг тилхати.
Қарз шартномасида эса тилхат ҳамма вақт пул берилганлиги ёки ашёлар олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Одатда қарз олинганлигини тасдиқловчи тилхат қарз олувчи томонидан ёзилади ва имзоланади. Бунда қарз олувчи ўзининг исми шарифи, манзили, кимдан, қанча суммадаги пулни ёки қанча миқдордаги ашёни олаётганлиги, олинган пул ёки ашёнинг қайтариб бериш муддати, агар фоиз тўлаш келишилган бўлса тўланиши лозим бўлган фоиз миқдори, қарз олинган санани кўрсатади ва имзо қўйяди. қарз тилхати ҳар қандай эркин шаклда ёзилиш мумкин, фақатгина унда юқорида санаб ўтилган ҳолатларнинг барчаси ифодаланиши лозим. Акс ҳолда бундай тилхат ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Тилхатнинг неча нусхада тузилиши лозимлиги хусусида фуқаролик қонун ҳужжатларида кўрсатма берилмайди. Бироқ тилхатнинг мазмунидан келиб чиқиб, унинг бир нусхада тузилиши қарз шартномаси тузилганлигини тасдиқлаш учун етарли бўлишини айтиб ўтиш лозим. қарз олувчи томонидан имзоланган тилхат қарз берувчига берилади ва бу берилган қарз суммасини талаб қилиш олиш учун асос ва тегишли муносабатда тушунмовчилик келиб чиққанда якка-ю ягона далил ҳисобланади.
Қарз тилхати қарз берувчининг талаби билан суммасидан қатъий назар нотариал гувоҳлантирилиши мумкин. қарз тилхатининг нобуд бўлиши қарз берувчининг берилган пул суммасини талаб қилиш ҳуқуқини бекор бўлишига олиб келади.
Муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат сифатида топшириш далолатномаси ёки қабул қилиш баённомасини санаб ўтиш мумкин. Топшириш шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг кўпчилигида муайян мажбуриятни бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Масалан, ФКнинг 486-моддасига мувофиқ, кўчмас мулкнинг сотувчи томонидан топширилиши ва сотиб олувчи томонидан қабул қилиниши тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топшириш тўғрисидаги бошқа ҳужжатга биноан амалга оширилади.
Қарз берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланган вексель қарз олувчи томонидан қарз берувчига берилади. Тарафларнинг келишувига мувофиқ қарз олувчи вексель берган бўлиб, бу вексель уни берувчининг (оддий вексель) ёки векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг (ўтказма вексель) векселда назарда тутилган муддат келгач, қарзга олинган пул суммаларини тўлаш ҳақидаги ҳеч қандай шарт билан боғланмаган мажбуриятини тасдиқласа, тарафларнинг вексель бўйича муносабатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қарз шартномаси облигациялар чиқариш ва сотиш йўли билан тузилиши мумкин. Облигация қимматли қоғоз бўлиб, уни сақловчининг облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини олиш ҳуқуқини тасдиқлайди. Облигация уни сақловчига облигациянинг номинал қийматидан облигацияда қайд этилган миқдорда фоизлар олиш ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни ҳам беради.
Қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак.
Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин.
Қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкин. Шунингдек қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Қарз олувчи пул ёки бошқа ашёларни қарз берувчидан амалда олмаганлигини ёки шартномада кўрсатилганидан кам миқдорда олганлигини исбот қилиб, қарз шартномаси юзасидан даъволашиш ҳуқуқига эга. Ёзма шаклда тузилиши лозим бўлган қарз шартномаси юзасидан гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида даъволашиш мумкин эмас, шартнома алдаш, зўрлик ишлатиш, таҳдид қилиш, қарз олувчининг вакили қарз берувчи билан ёмон ниятда келишиши ёки қийин вазиятлар таъсирида тузилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар қарз олувчи қарз шартномаси юзасидан даъволашуви жараёнида пул ёки бошқа ашёлар ҳақиқатан ҳам қарз берувчидан олинмаганлиги аниқланса, қарз шартномаси тузилмаган ҳисобланади. қарз олувчи қарз берувчидан пул ёки бошқа ашёларни шартномада кўрсатилганидан амалда кам миқдорда олган ҳолларда шартнома ана шу миқдордаги пул ёки ашёларга тузилган ҳисобланади.
Қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Қарз шартномаси қарз олувчининг маблағлардан аниқ мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан тузилган бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши лозим. Қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилиши мумкин.
Қарз муносабатларининг ўзига хос кўринишларидан бири давлат заёми шартномалари ҳисобланади. Бунда давлат қарз олувчи, фуқаро ёки юридик шахс эса қарз берувчи бўлади. Давлат заёмлари ихтиёрийдир. Давлат заёми шартномаси қарз берувчининг қарз олувчидан унга қарзга берилган пул маблағларини ёки, заём шартларига боғлиқ ҳолда, бошқа мол-мулкни, белгиланган фоизларни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни заёмни муомалага чиқариш шартларида назарда тутилган муддатларда олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган давлат облигациялари ёки бошқа давлат қимматли қоғозларини қарз берувчининг сотиб олиши йўли билан тузилади. Муомалага чиқарилган заёмнинг шартларини ўзгартиришга (заёмни конверсиялаш), шу жумладан ФКнинг 383-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Давлат заёми шартномаси бўйича давлат Фуқаролик кодексининг қоидаларига мувофиқ жавобгар бўлади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish