Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet117/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Шартнома қисмлари. Банк омонати шартномасининг предмети пуллар (омонат)дир. Омонат тушунчасига Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги 1996 йил 25 апрелда тасдиқланган қонунида қуйидагича таъриф берилган: “Омонат (депозит) – талаб қилиниши биланоқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёки бундай тўловларсиз ҳаммасини қайтариб бериш шарти билан топшириладиган пул суммаси”.
Омонатни ташкил этадиган пул суммаси сўмларда ифодаланади. Омонатлар депозит ҳисобварағини очиш йўли билан қабул қилинади. Шу туфайли омонатчи билан банк ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш учун, агар ФКнинг 43-бобида бошқа қоидалар кўзда тутилган бўлмаса ва улар банк омонати шартномаси мазмунидан келиб чиқмаса, банк ҳисобварағи шартномасида белгиланган меъёрлар қўлланади. Масалан, банк ҳисобварағи шартномаси (ФК, 44-боб) да мавжуд бўлган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги меъёрлар банк омонати шартномаси бўйича муносабатларга татбиқ этилмайди, чунки банк омонати шартномаси банк ҳисобварағи шартномасидан фарқли равишда, товарлар (бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китоб операцияларининг амалга оширилишига йўл қўймайди. Омонатчи депозит ҳисобварағига киритган маблағларга банк мулкчилик хуқуқини олади. Омонатчи эса, аксинча, мулкга эгалик (титул хукуки) хуқуқини йўқотади.
Банкка омонатга топширилган пул маблағларига омонатчининг ҳуқуқи моддий бўлмай, пулларни қайтариш ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқидир.
Банк лицензиясини олиш тартиби мазкур Қонуннинг 10-модда­сига мувофиқ белгиланади. Юридик шахслар лицензиясиз омонатларни қабул қилиш бўйича банк операцияларини бажарган ҳолларда омонатчи зудлик билан омонат суммасининг қайтариб берилишини, шунингдек, ФКнинг 327-моддасида кўзда тутилган фоизларнинг тўланиши ҳамда унга фоиз суммасидан ортиқ етказилган барча зарарлар ўрнини қоплашни талаб қилиши мумкин. Агар бундай вазиятда юридик шахслар омонатчи бўлсалар, ФКнинг 114-моддасида кўзда тутилган битимлар ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади. Бундай битимлар қатнашчиларининг дастлабки ҳолатига қайтарилаётган вақтда асоссиз орттирилган бойликни қайтариш мажбурияти (ФК, 1023-модда), хусусан, бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун ушбу маблағ­лар суммасига фоизлар тўлаш (ФК, 327-модда) ва жабрланувчига олинмаган даромадларни тўлаш (ФК, 1028-модда) қоидалари қўлланилади.
Юқоридаги оқибатлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг пул маблағларини:
- омонат сақловчиларга омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ва омонатчининг қонунларда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини амалга ошириши имкониятини бермайдиган векселлар ёки бошқа қимматли қоғозлар бериш;
- уларга ғайриқонуний чиқарилган деб топилган акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиш йўли билан омонатларга жалб этиш ҳолларига нисбатан ҳам қўлланилади (ФКнинг 760-моддаси 4-қисми).
Энди қонун омонатчининг ҳисобварағига нафақат ўзи, балки учинчи шахсларнинг пул маблағларини қўйиш (ФК, 767-модда), шунингдек бунга мувофиқ равишда учинчи шахс фойдасига омонат қўйиш (ФК, 768-модда) имконини ҳам тартибга солади.
Биринчи ҳолда банк учинчи шахслардан келиб тушган пул маблағларини, ўз ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотларни уларга берган омонатчининг розилигига эга бўлган ҳолда, омонатчи ҳисоб­варағига киритиши лозим. Иккинчи ҳолатда эса, омонат бевосита омонатчининг ҳисобварағига эмас, балки муайян учинчи шахс номига киритилади. Масалан, ота-оналар ўз фарзанд(лар)и номига омонат қўядилар. Бу ҳолда омонат суммаси банкка янги депозит ҳисобварақ очиш йўли билан амалга оширилади ва бу шартноманинг муҳим шарти номига омонат қўйилаётган фуқаронинг исмини ёки юридик шахснинг номини кўрсатишдан иборатдир. Учинчи шахс фойдасига банк омонати шартномаси, агар бу омонатдан фойдаланувчининг исми (номи) кўрсатилмаган бўлса, ҳақиқий ҳисобланмай­ди. Бу шартноманинг ажралиб турадиган хусусияти шундан иборатки, учинчи шахс банк омонати (депозити) шартномасининг муқобил субъекти бўлади, у ўз ҳуқуқидан фойдаланиши ёки фойдаланмаслиги ҳам мумкин. Омонатдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс омонатчи унинг фойдасига берилган ҳуқуқдан фойдаланишни истамаса, учинчи шахс фойдасига тузилган банк омонати шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши ёки омонат киритувчи билан банкнинг келишуви бўйича ўзгартирилиши мумкин. Учинчи томон бенефициар бўлиб, унинг ҳуқуқлари омонат бўйича банкка талаб қўйилгунига қадар шартнома тузган томон ихтиёрига боғлиқ бўлади. Пул маблағлари келиб тушган пайтдан бошлаб ўз ҳомийси ўрнини тўлиқ эгаллайди ва омонатчи бўлиб қолади.
761-моддага мувофиқ, банк омонати шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлиши керак. Банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик, ФКнинг 114, 115-моддаларида белгиланган оқибат­лар билан бирга, бундай шартноманинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Банк омонати шартномаси ёзма шаклига фақат томонлар ягона ҳужжатнинг иккала нусхасига имзо чекиб, улардан бири омонатчига берилган ҳолдагина эмас, балки омонатни қўйилганлиги омонат дафтарчаси, жамғарма (депозит) сертификати ёки банк томонидан омонатчига берилган, қонунга мувофиқ белгиланган банк қоидалари­да ва банк амалиётида қўлланиладииш муомаласи одатларида бундай ҳужжатлар учун назарда тутилган талабларга жавоб берадиган бошқа ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, риоя қилинган ҳисобланади.
Шартнома омонатчи қимматли қоғозлар, жамгарма ёки депозит сертификатини олган ҳолда ҳам расмийлаштирилган ҳисобланади. Унинг эгаси бундай қоғозларни тақдим этган вақтда омонатчи сифатида қатнашади.
Банк омонати шартномаси мазмун-моҳияти – банкнинг омонатчига омонат суммасини, банк омонати шартномасида белгиланган миқдорда фоизлар тўлаган ҳодда қайтариш мажбуриятидан иборат (ФК, 763-модда). Фоизлар омонатчи томонидан банкка берилган кредитнинг баҳоси ҳисобланади. Уларнинг миқдори шартномада белгиланади. Агар фоизлар шартномада кўрсатилмаган бўлса ҳам улар банк фоизи ҳисоб ставкаси миқдорида тўлани-ши лозим. Демак, омонатга тўланадиган фоизлар миқдорини айрим ҳолларда томонлар келишиб олмаслиги, улар қонунга асосан белгиланиши мумкин. Банк фоизларининг келишилган миқдорини фақат талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича ва шартномада бундай ҳаракат тақиқланмаган ҳолдагина камайтирилиши мумкин. Ҳатго шу ҳолда ҳам фоизларнинг янги миқдори умумий қоидага мувофиқ, омонатчиларга бу ҳақда хабар берилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин қўлланиши мумкин. Муддатли ёки шарт билан қўйилган омонатлар бўйича фоизлар миқдори, агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, банк томонидан бир томонлама камайтирилиши мумкин эмас (юридик шахслар учун бундай имконият шартномада кўзда тутилган бўлиши ҳам мумкин). Фуқаролар – омонатчиларни ҳимоя қилиб, қонун муддатли ва шарт билан қўйилган омонатлар бўйича фоизларга тузатиш киритилишини, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ман этади. Бундай омонатлар бўйича юридик шахслар учун фоизларни бир томонлама ўзгартиришга, шартномада белгиланган бўлса, йўл қўйилади.
Омонатга фоизлар ёзиш ва тўлаш тартиби ҳам қонунчиликда тартибга солинган (ФК, 764-модда). Банк омонати суммасига фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра, омонатчининг ҳисобварағи­дан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади. ФКнинг 764-моддаси 2-қисмида банк омонати суммаси ва фоизлар, агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ҳар ойда омонатчининг талаби билан тўланиши кўзда тутилган. Бу муддатда талаб қилиб олинмаган фоизлар эса, фоизлар ёзиладиган омонат суммасига қўшилиб боради.
Агар омонат тегишли фоиз даври тугамасдан қайтарилаётган бўлса, мижознинг маблағларидан амалда фойдаланилган даврдан келиб чиққан ҳолда банк фоизлари ёзилади ва улар омонат асосий суммаси билан бир вақтда тўланади.
Банк омонати (депозити) шартномасида белгиланган тартибга кўра, омонатлар икки асосий турга бўлинади: талаб қилиниши била­ноқ бериладиган омонат (талаб қилингунча сақланадиган омонат) ва шартномада белгиланган муддат тутаганидан кейин қайтариладиган омонат (муддатли омонат). Бироқ омонатнинг туридан қатъи назар, банк омонатчи талаб қилиши биланоқ омонат суммасини ёки унинг бир қисмини бериши шарт (ФК, 762-модда). Юридик шахслар томонидан қайтариб беришнинг шартномада назарда тутилган бошқа шартлари асосида қўйилган омонатлар бундан мустасно.
Банк омонати шартномасининг фуқаро омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ҳуқуқидан воз кечиши ҳақидаги шарти ўз-ўзидан ҳақи­қий эмас. Банк омонати шартномасида қайтариб беришнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлари асосида омонатлар қўйиш ҳам назарда тутилиши мумкин (ФК, 762-модда). Масалан, шартли омонатлар бирор шарт асосида (масалан, фарзанд балоғат ёшига етгунга қадар) тузиладиган банк омонати шартномаси бўйича қўйиладиган омонатлардир.
Номига омонат қўйилган шахс ҳисобварақ очилаётган вақтда белгиланган шартларга риоя қилинган ёки омонат қўювчи томонидан кўрсатилган ҳоллар юзага келганидагина уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлади. Омонатчи белгиланган муддат етиб келганида муддатли омонат суммасини ёки шартномада белгиланган ҳолат юзага келиши билан шартли омонат пулини талаб қилмаган вазият ҳам бўлиши мумкин. Банк омонатининг бундай тури, агар шартномада бошқа тартиб кўзда тутилган бўлмаса, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат турига ўтказиб қўйилади.
Омонатни қайтариш ҳақидаги талабни бажармаганлик учун жа-вобгарлик, ФКнинг 766-моддасига мувофиқ, банк омонатчининг омонатини қайтариш тўғрисидаги талабини бажармаган ёки зарур равишда бажармаган; омонатни қайтариш шартлари ёмонлашган; фуқаролардан депозитни ваколат берилмаган шахс қабул қилган ёки омонатлар тўғрисидаги қонунчилик бузилган; омонат қайтарилмаган, омонат ноқонуний равишда тутиб турилган ёки фоизлар тўланмаган ҳолларда юзага келади. Бундай ҳолларда омонатчи банкдан омонат суммасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади.
Банк омонати шартномасини бекор қилиш ҳамма вақт омонатчи-фуқаронинг бир томонлама хоҳиш-ихтиёри билан юз беради. Агар омонатчи юридик шахс бўлса, шартномани бекор қилиш омонатнинг турига боғлиқ: талаб қилиб олингунича сақланадиган омонатлар бўйича – биринчи талаб билан, алоҳида шартлар билан қўйилтган омонатлар учун шартномада кўзда тутилган тартиб қўлланилади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish