Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet110/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2-§. Кредит

Кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.


Одатда, кредит деганда мулкдорнинг эгалигида бўлган бўш турган пул маблағларини бошқа шахслар томонидан муайян муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш билан боғлиқ муносабатлар тушунилади.
Кредит муносабатлари кредит берувчи ва кредит олувчи ўртасида вужудга келади. Кредит муносабатлари қуйидаги тамойилларга амал қилади:
- олинган пул ёки товарларни қайтарилиши;
- муайян муддатнинг белгиланиши;
- шартномада белгиланган фоизларни тўлаш.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади.
Кредит шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кредит шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Таъкидлаш лозимки, қарз ва кредит шартномалари ўртасидаги умумийлик билан бирга, улар ўртасидаги фарқлар ҳам мавжуд.
Биринчидан, кредит муносабатларида қарз муносабатларидан фарқ қилиб, ҳар доим мажбурий субъектлар – банк ёки кредит ташкилотлари иштирок этиши лозим.
Иккинчидан, кредит олувчи олинган пул суммаси учун фоизлар тўлаши шарт.
Учинчидан, қарз шартномаси оғзаки тузилишига ҳам йўл қўйилса, кредит шартномаси фақат ёзма шаклда тузилади.
Кредит шартномаси, қарз шартномаси каби реал эмас, консенсуал шартнома ҳисобланади.
Кредит шартномаларининг субъектлари бўлиб кредит берувчи ва кредит олувчи ҳисобланади. Кредит берувчи сифатида шартномада банк ва кредит муассасалари иштирок этади. Кредит олувчи сифатида юридик шахслар ва фуқаролар (тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар) шартномада қатнашишлари мумкин.
Ҳозирги кунда кредитнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, булар жумласига тижорат кредити, банк кредити, истеъмолчи кредити, давлат кредити, халқаро кредит ва шу кабилар.
Тижорат кредити бажарилиши учун пул суммаларини ёки турга хос аломатлари билан белгиланадиган бошқа ашёларни иккинчи тарафга мулк қилиб топшириш талаб қилинадиган шартномаларда, агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳол белгилаб қўйилган бўлмаса, кредит бериш, шу жумладан бўнак, олдиндан ҳақ тўлаш, товарларга, ишлар ёки хизматларга ҳақ тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида кредит бериш (тижорат кредити) назарда тутилиши мумкин.
Амалиётда тижорат кредитининг қуйидаги усуллар қўлланилади:
- вексель усули;
- очиқ счёт орқали бериш;
- тўловни маълум белгиланган муддатда амалга оширган шароитда чегирма бериш;
- мавсумий кредит;
- консигнация27.
Тарафлар бир тарафнинг кредит шартномаси шартлари асосида турга хос аломатлари билан белгиланган ашёларни иккинчи тарафга бериш мажбуриятини назарда тутувчи шартномани тузишлари мумкин. Ашёларни кредитга бериш тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартноманинг берилаётган ашёларнинг миқдори, ассортименти, тўлиқлиги, сифати, идиши ва (ёки) ўралиши ҳақидаги шартлари товарларни олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ бажарилиши шарт.
ФКнинг 748-моддаси 1-қисмида кредит беришнинг ўзига хос кўриниши тижорат кредити ва муайян вазиятларда олдиндан ҳақ тўлаш усулларининг кредит сифатида эътироф этилиши шарти назарда тутилган. Унга кўра, икки турдаги шартномалар: 1) бажарилиши учун пул суммаларини мулк қилиб топшириш талаб этиладиган шартномалар ва 2) турга хос аломатлари билан белгиланадиган бошқа ашёларни иккинчи тарафга мулк қилиб топшириш талаб қилинадиган шартномаларда қуйидаги шаклларда пул суммаларини бериш тижорат кредити сифатида эътироф этилади:
- кредит бериш;
- бўнак бериш;
- олдиндан ҳақ тўлаш;
- товарлар, ишлар ёки хизматларга ҳақ тўлашни кечиктириш;
- бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш.
Бироқ бу ҳолатлар қонун ҳужжатларида бошқа ҳол белгилаб қўйилмаган бўлса, тижорат кредити сифатида баҳоланади.
Масалан, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича сотиб олувчи ўзига етказиб берилиши лозим бўлган товар ҳақининг 15%ни олдиндан тўлаган бўлса, бу ҳолат тижорат кредити ҳисобланиши мумкин.
Кредитор қарз олувчини тўловга қобилиятсиз деб ҳисобласа, қарз олувчи кредитни таъминлаш мажбуриятларини бажармаса, шартномада назарда тутилган кредитдан аниқ мақсадда фойдаланиш мажбуриятини бузса, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда қарз олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортиш ҳуқуқига эга.
Қарз олувчи кредит олишдан бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли. Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи бу ҳақда кредиторни кредит шартномасида белгилаб қўйилган кредит бериш муддатига қадар хабардор қилиши шарт. Қарз олувчи кредит шартномасида назарда тутилган кредитдан аниқ мақсадда фойдаланиш мажбуриятини бузган тақдирда кредитор шартнома бўйича қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатиши мумкин.
Кредитлашнинг яна бир тури микрокредит ҳисобланади. Микрокредитлашни микрокредит ташкилотлари амалга оширадилар. Микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва ушбу Қонунга мувофиқ бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи юридик шахс микрокредит ташкилотидир (Ўзбекистон Республикасининг “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси биринчи қисми). Микрокредит ташкилотларининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни, «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низом асосида тартибга солинади.
Микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.
Микрокредит қарз олувчига пул маблағларини шартномага мувофиқ муайян мақсадлар учун ишлатиш шартлари асосида (мақсадли микрокредит) берилиши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси).
Микрокредит олиш юридик ва жисмоний шахслар микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотга микромолиявий хизматлардан фойдаланиш учун буюртма ҳамда ўз фаолияти ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатлар тақдим этади.
Буюртмани кўриб чиқиш натижаларига кўра микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот ва қарз олувчи ўртасида шартнома тузилади.
Шартнома ёзма шаклда тузилади.
Шартномада қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:
микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами, доимий яшаш жойи манзили (якка тартибдаги тадбиркор учун қўшимча равишда солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари кўрсатилади) ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;
микромолиявий хизматнинг умумий суммаси, мақсади ва объекти;
фоизлар ёки лизинг тўловлари миқдори;
микромолиявий хизмат кўрсатиш, микромолиявий хизмат бўйича асосий қарзни қайтариш, шунингдек фоизлар ва лизинг тўловларини тўлаш тартиби ва муддатлари;
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги;
шартноманинг амал қилиш муддати;
шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномада бошқа шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин (“Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-14-моддалари).
Микрокредит ёки микроқарз шартномаларига кўра, қарз олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари билан танишиб чиқиш;
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микромолиявий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш;
шартнома шартларининг шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилишини талаб қилиш;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш.
Қарз олувчи:
микромолиявий хизматдан фойдаланиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиши;
олинган мақсадли микрокредитдан шартномага мувофиқ белгиланган мақсадда фойдаланиши;
мажбуриятларни шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажариши шарт.
Қарз олувчи қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Мазкур шартнома бўйича, Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
шартномага мувофиқ мажбуриятларнинг қарз олувчи томонидан бажарилишини таъминлаш шарти асосида ёки шундай шартсиз микромолиявий хизматлар кўрсатиш;
буюртма берувчига микромолиявий хизматлар кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этиш;
микромолиявий хизмат кўрсатиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни буюртма берувчидан сўраб олиш;
тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган ёхуд мақсадли микрокредитдан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, мажбуриятларнинг қарз олувчи томонидан муддатидан илгари бажарилишини талаб қилиш.
Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот:
буюртма берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микромолиявий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида буюртма берувчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни маълум қилиши;
шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда микромолиявий хизматлар кўрсатиши;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қарз олувчига қоплаши шарт.
Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish