7-БОБ. ЎҒРИЛИКНИНГ ЮРИДИК ТАҲЛИЛИ
169-модда. Ўғрилик
Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш –
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўғрилик:
а) жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик);
б) анча миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса,-
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўғрилик:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб;
в) кўп миқдорда содир этилган бўлса,-
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўғрилик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,-
саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ўғрилик зўрлик ишлатмасдан содир этиладиган талон-торож жинояти бўлиб, куч ишлатмасдан, ғайриқонуний равишда қайтармаслик шарти билан яширин равишда ўзганинг мулкини эгаллаб олиш ҳисобланади.
Ўғриликнинг объекти мулкчилик шаклидан қатъи назар ўзга шахсларнинг мулкини муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Ушбу жиноятнинг предмети фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, моддий қиймат ва кўринишга эга бўлган ашёлар (пул, буюмлар, қимматбаҳо қоғозлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кабилар) ҳисобланади.
Қонунда ўғрилик бировнинг мулкини яширин талон-торож қилиш сифатида белгиланган. Ўғрилик объектив томондан яширин равишда ўзганинг мулкини талон-торож қилишда ифодаланади. Яъни, ўғрилик ўзганинг мулкини ҳеч кимга кўрсатмай ёки ҳеч ким кўрмаяпти, деб ўйлаб қонунга хилоф равишда олишдир.
Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш тўғрисида ҳам юридик адабиётларда ҳар хил фикрлар баён қилинган. Айрим муаллифлар жабрланувчи ўзининг мулкини талон-торож қилинаётганлигини билмаслиги керак, деб ҳисобласалар, бошқалари мулкни талон-торож қилинаётганлигини фақат жабрланувчининг ўзигина эмас, балки бошқа шахслар ҳам кўриб турмаган бўлиши керак, деб ҳисоблайдилар93.
Суд-тергов амалиётида ўғрилик қуйидаги кўринишларда амалга оширилиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |