Тошкент давлат юридик институти


жиноят содир этиш вақтида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўғрилик содир этиш –



Download 1,48 Mb.
bet36/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

жиноят содир этиш вақтида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўғрилик содир этиш – бунда айбдор томонидан мулк талон-торож қилинаётган вақтда ҳеч ким бўлмайди. Бу ўғриликнинг суд-тергов амалиётида энг кўп учрайдиган белгиси бўлиб, унда айбдорнинг яширин равишда ўғрилик содир қилганлигини ҳеч ким кўрмайди ва сезмайди. Масалан, ҳеч ким йўқлигида уй-жойларга кириб содир этиладиган ўғриликлар.

  • жиноят содир этиш вақтида бегона шахсларнинг йўқлигида ўғрилик содир этиш – бунда айбдор ўзи учун бегона бўлган шахслар (мулк эгаси ёки бошқа шахслар) олдида мулкни яширин равишда талон-торож қилади. Айбдор мулкни ўзига таниш (қариндош) бўлган шахснинг кўз ўнгида бегона шахснинг мулкини талон-торож қилса ва таниши (қариндоши) жиноят содир бўлаётганлигини кўриб туриб, айбдорга қаршилик кўрсатмаган бўлса, қилмиш ўғрилик сифатида баҳоланади, агар айбдорнинг таниши айбдорга мулкни талон-торож қилишга қаршилик кўрсатса, бу талончилик сифатида квалификация қилинади;

  • жиноят бегона шахсларнинг иштирокида содир этилади, лекин улар турли хил сабабларга кўра мулк талон-торож қилаётганлигини кўрмайди, масалан тиқилинч автобусда киссавурлик содир этиш, шахс ухлаётган вақтда ёки ўзини англамайдиган даражада маст бўлган вақтда унинг мулкини олиш, жиноятчининг шериги бошқа шахсларни чалғитиб турган вақтда мулкни олиш кабилар;

  • айбдор ўзини ҳаракатини яширин равишда амалга ошираяпман деб ўйлайди, лекин унинг бу қилмишини амалга ошираётганлигини бошқа шахслар кўради, аммо улар айбдорнинг ҳаракатини ғайриқонуний, деб ўйламайди ёки англамайди.

    Ўғриликнинг бу шаклида айбдор ўзи содир қилаётган ўғриликни ҳеч ким сезмаяпти, деб ўйлайди, лекин бу ҳолатни бошқа шахслар (гувоҳлар) кўриб турган бўлади, лекин улар ўғрилик содир бўлаётганлигини англамайди, чунки улар мулкни унинг ҳақиқий эгаси олаяпти, деб ўйлайди ва айбдорга қаршилик кўрсатмайди. Бу ўз белгисига кўра талончиликка ўхшаб кетса-да, лекин шуни назарда тутиш лозимки, айбдор шахснинг ҳаракати объектив жиҳатдан эмас, балки субъектив жиҳатдан инобатга олиниб, унда айбдорнинг ўз қилмишини яширин равишда амалга ошираётганлигини англаши зарурий белги ҳисобланиб, қилмиш ўғрилик сифатида баҳоланади.
    Шунингдек, агар айбдор ёш бола, қария ёки ақли норасо шахсдан ўзгага тегишли мулкни олган бўлса, ёш бола, қария ёки ақли норасо шахслар ўзига нисбатан ўғрилик содир этилаётганлигини англаб етмаса, бу ҳам ўғрилик сифатида квалификация қилинади. Масалан, ақли норасо шахслардан ёки жуда ёш боладан улар нима бўлаётганлигини тушунмаганлиги учун мулкни олиш, вокзалда ёки автобусда багаж ёхуд сумкани ўғрилаш, эшикка тушадиган калит билан эшикни очиб, ўғрилик содир этиш кабилар.

    1. айбдор ўзини ҳаракатини яширин равишда амалга ошираяпман деб ўйлайди, лекин унинг бу қилмишини амалга ошираётганлигини бошқа шахслар кўради ва улар айбдорнинг қилмишини талон-торож эканлигини билишади, лекин айбдорга буни сездирмайди (индамайди).

    Бу ҳолат суд-тергов амалиётида кам учрайди, айбдор ўғриликни ҳеч ким кўрмаяпти деб ўйлайди, лекин бу ҳолатни бошқа шахслар (гувоҳлар) кўриб турган бўлади. Бошқа шахслар (гувоҳлар) айбдорнинг қилмишини ўғрилик эканлигини билишади, лекин айбдорга индашмайди. Масалан, автобусда содир бўлаётган киссавурликни бир аёл кўриб турган бўлади, лекин айбдордан унинг ҳаёти, соғлиги ёки мулкига зарар етказишдан қўрқиб айбдорга индамайди. Ёки бу ҳолат бўйича узоқ давом этадиган суд ва тергов жараёнида гувоҳлик беришдан ва бунда кўп вақтини йўқотиб, суд ва тергов органларига қатнашдан қочиб, айбдорга қаршилик кўрсатмайди.
    Агар бошқа шахслар (гувоҳлар) айбдорнинг қилмишини ўғрилик эканлигини билиб, унга қаршилик кўрсатса ёки бу қилмишни кўриб турганлигини билдирса ёхуд айбдор ўзининг ҳаракатини бошқа шахслар кўриб қолганлигини англаса ва шунга қарамасдан мулкни талон-торож қилишни давом эттирса, талон-торож очиқдан-очиқ амалга оширилганлиги учун айбдорнинг ҳаракатлари талончилик (ЖК 166-моддаси) сифатида баҳоланади.
    Ўғрилик тўғрисида кўпчилик муаллифлар, яширин равишда талон-торож қилишда талон-торож қилаётган шахснинг ўз ҳаракатларини ҳеч ким кўрмаяпти, деган ишонч билан ҳаракат қилаётганлигидир, деб ҳисоблайдилар. Шу билан биргаликда шахс ўғрилик қилиш мақсадида ҳаракат бошлаган, аммо ўғрилик ҳаракати давом этаётган вақтда мулк эгаси ёки бошқа бирон жиноятни тўхтатишга ҳаракат қилган бўлиб, айбдор шунга қарамасдан мулкни эгаллашга қаратилган ҳаракатни давом эттирса, ўғрилик билан бошланган жиноят унинг давом этиш хусусиятига қараб талончилик ёки босқинчиликка ўсиб чиқиши мумкинлигини таъкидлайдилар94.
    Бу борада Олий суд Пленуми қарорларида қуйидагича тушунтириш берилган: “Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш билан бошланган, лекин жабрланувчи ва бошқа шахслар томонидан сезиб қолинганлигига қарамасдан айбдор томонидан мулкка эгалик қилиш мақсадида уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб қилинган ҳаракатлар талончилик деб, ҳужум қилиб ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатганда ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитганда босқинчилик деб тавсифланади.
    Зўрлик ишлатиш ҳаракатлари айбдор томонидан ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиши тугагандан кейин қўлга тушишдан қутилиш мақсадида содир этилган бўлса, бундай ҳаракат талончилик ёки босқинчилик деб қаралмайди. Зўрлик ишлатишнинг хусусияти ва келиб чиққан оқибатларга қараб қилмишни ўғрилик деб, бошқа жиноятларнинг белгилари бўлганда жиноятлар мажмуи бўйича тавсифлаш лозим.
    Айбдор томонидан содир этилаётган воқеани тушуниб етиш қобилиятига эга бўлмаган (масалан, ёши жуда кичиклар, руҳий жиҳатдан ақли норасолар, алкоголдан ёки наркотик моддалардан кучли мастлик даражасида бўлган ёки ухлаб қолган) шахсларнинг мулкини ўғирлаш ўзганинг мол-мулкини яширин равишда деб тавсифланиши керак”95.
    Ўғрилик жинояти моддий таркибли жиноят ҳисоблангани учун қуйидаги 3 та қисмдан иборат:

    1. ўзгалар мулкини айбдорнинг ёки бошқа шахсларнинг фойдасига яширин равишда ҳаракат билан олинганлиги;

    2. ушбу қилмиш оқибатида мулкдорга ёки мулкнинг эгасига моддий зарар етказилганлиги;

    3. айбдор шахснинг ҳаракати ва ундан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлигидир.

    Барча жиноятлар объектив томонининг зарурий белгиси ҳаракат ёки ҳаракатсизлик бўлиб, ўғрилик жинояти фақат ҳаракатлар орқали, яъни ўзганинг мулкини яширин равишда олиш ҳаракатларида ифодаланади. Яширин равишда қилиниши ушбу жиноятни амалга ошириш усули бўлиб, бу белги фақат мулкни талон-торож қилинишнинг ўғрилик шакли учун хосдир.
    Маълумки, жиноят объектив томонининг белгилари зарурий ва факультатив белгиларга бўлинади. Жиноят содир этиш вақти, жойи, усули, шароити ва ҳоказолар факультатив белгилардир. Айнан ўғрилик жинояти билан айблаб квалификация қилиш учун факультатив белгилар муҳим аҳамиятга эга.
    Ўғрилик жинояти учун жиноят содир этиш жойи қилмишни квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида ЖК 169-моддасининг 3-қисми “б” бандида (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кирган ҳолда) жавобгарлик белгиланган. Бу банд учун жиноят жойи қилмишни квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида жиноят таркиби объектив томони белгилари доирасига киради.
    Агар ўзганинг мулки айбдорга ёзма расмийлаштирилган ҳолда топширилгандан сўнг, ўша шахс томонидан яширин равишда мулк ўғирланадиган бўлса, унинг ҳаракатлари ўғрилик (ЖК 169-моддаси) эмас, балки ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖК 167-моддаси) деб квалификация қилинади.
    Суд амалиётида шундай ҳолатлар бўладики, айбдор мулкни юридик жиҳатдан бошқариш, тасарруф этиш, етказиб бериш ёки сақлаш ваколати топширилмаган бўлса-да, лекин айбдор мулкдан эркин тарзда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Масалан, қурилишда бўёқчи краскани бир қисмини ўзи ишлаётган жойдан яширин равишда талон-торож қилади. Бундай ҳолатда мулкдан фойдаланиши ҳуқуқи айбдорга топширилган бўлсада, лекин унинг қилмиши ўғрилик сифатида баҳоланади, чунки у мулк учун моддий жавобгар шахс ҳисобланмайди ва мулк унга ёзма равишда топширилмаган.
    Ўғриликда айбланувчи мулкка нисбатан ҳеч қандай ваколатга эга бўлмасдан, у мулк эгасининг хоҳиш истагидан ташқари уни ўзбошимчалик билан талон-торож қилади. Ушбу мулкни сақлаш ёки етказиб бериш, бошқариш, тақсимлашга кўра ваколатга эга бўлмаган шахс томонидан мулкнинг олиб қўйилиши, ўғрилик сифатида тавсифланиши керак. Ҳаттоки, айбланувчи юклатилган иши муносабати билан ундан фойдаланиш ҳуқуқи бўлган ҳолатларда ҳам ушбу жиноят таркибини ташкил этади.
    Шунингдек, агар ўғрилик жиноятини содир этишда айбдор тўсиқларни бартараф этиш мақсадида мулк эгасининг бошқа мулкларига зарар етказган (эшикни синдириш ёки бузиб ташлаш, ойналарини синдирган) ҳолда содир этган бўлса, қилмишда ЖК 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) аломатлари мавжуд бўлса, қилмиш жиноятлар жами тариқасида ЖК 169-моддаси (ўғрилик) ва ЖК 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан квалификация қилиниши лозим.
    Агар мулк талон-торож қилинганидан сўнг, мулкка зарар етказиладиган бўлса, айбдорнинг қилмиши фақат ЖК 169-моддаси (ўғрилик) билан квалификация қилиниш лозим. Масалан, уйга жиноят қидирув ходимлари келгач, қилмиш фош бўлишидан қўрққан айбдор ўғирлаган камерасини ойнадан ташлаб юборди ва камера яроқсиз ҳолга келиб қолиши.
    Шунингдек, ўлган одамнинг ёки унинг ёнида бўлган мулкларни талон-торож қилишни квалификация қилишнинг ўзига хос хусусияти мавжуд. Ўлган одамга тегишли мулкнинг эгаси унинг меросхўрлари ҳисобланади, шу сабабдан ўлган шахс қабрга кўмилгунга қадар бу мулкка тажовуз қилиш талон-торож жинояти сифатида баҳоланади. Агар ўлган одам қариндошлари, танишлари томонидан кўмилганидан сўнг, қабрдан ўликни кавлаб олиб, унинг ёнидаги мулк (масалан, марҳумнинг кийимлари, тилла узук, тилла занжир, тилла тиш каби ва ҳ.к.) лар айбдор томонидан олинадиган бўлса, бу қилмиш талон-торож жинояти сифатида эмас, балки қабрни таҳқирлаш сифатида Жиноят кодекси 134-моддаси билан квалификация қилинади.
    Агар айбдор ҳарбий хизматчи бўлиб, у ҳалок бўлганлар ёки ярадорларнинг буюмларини жанговар вазиятда эгаллаган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 286-моддасида назарда тутилган жиноят (мародёрлик) ҳисобланади.
    Ўғрилик субъектив томондан айбнинг тўғри қасд шаклида, ғараз мақсадларда содир этилади.
    Ўғрилик жиноятини содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англайди, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етади ва шундай оқибатнинг юз беришини истаб ҳаракат қилади.
    Ушбу жиноятнинг субъекти 14 ёшга тўлган, ақли расо шахс бўлади.
    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасига мувофиқ корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда талон-торож қилиш маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил этади.
    Бундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда ҳам, агар талон-торож миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошмаса, маъмурий жавобгарлик келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 3-бандига мувофиқ, корхона, муассаса, ташкилот мулкини ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик ва ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш (Жиноят кодексининг 167, 168, 169-моддалари) учун жиноий жавобгарлик фақат талон-торож суммаси Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 61-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошган тақдирда келиб чиқади. Алоҳида квалификация белгилари мавжуд бўлган ҳоллар ҳам бундан мустасно эмас. Агар шахс томонидан ўғирланган мулкнинг умумий суммаси МЖтКнинг 61-моддаси 3-қисмида назарда тутилган миқдордан ошмаса, майда талон-торож қилиш неча марта содир қилинишидан қатъи назар шахс маъмурий жавобгарликка тортилади96. Бундай ҳолда майда талон-торож неча марта содир этилганлиги аҳамият касб этмайди.
    Шуни таъкидлаш керакки, қонунга кўра ўғрилик ва фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг мулкини талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик талон-торож суммаси миқдоридан қатъи назар келиб чиқади. Бироқ, талон-торож миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошмаган ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов органлари ва судлар айбланувчининг (судланувчининг) шахсига оид маълумотларни ҳамда моддий зарарнинг қопланганлигини инобатга олган ҳолда жиноят ишини Жиноят кодексининг 65 ва 66-моддаларига асосан тугатиш масаласини муҳокама этиши керак97. Шунингдек, юқоридаги асослар мавжуд бўлганда, иш ҳолатларига кўра, жиноят ишини ЖК 36-моддаси (кам аҳамиятли қилмишлар) ёки ЖКнинг 661-моддаси (ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш)га асосан ҳам тугатиш масаласини муҳокама этиши мумкин.
    Талон-торож миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
    Талон-торож этилган мулкнинг қийматини аниқлашда иш муайян ҳолатларига қараб, ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги шартномавий, бозор, биржа баҳоларига асосланмоқ лозим. Алоҳида квалификация белгилари келиб чиққан ҳолларда ҳам ўғрилик жинояти учун жавобгарлик келиб чиқиши бундан мустасно98.
    Ўғрилик жинояти мол-мулк мулкдорнинг эгалигидан олинган ҳамда айбдор уни тасарруф этиш ёки ундан ўз хоҳишига кўра фойдаланиш имкониятига эга бўлган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
    Агар ўзганинг мол-мулкини қўлга киритган бўлса-ю, бироқ ҳали уни ўз мулки сифатида тасарруф этиш имкониятига эга бўлмаса, қилмиш талон-торож қилишга суиқасд тариқасида квалификация этилмоғи керак (босқинчилик ва товламачилик ҳоллари бундан мустасно).
    Қасд бир бутун мулкни талон-торож қилишга қаратилган бўлиб, унинг муайян бир қисми талон-торож қилинган ҳолларда ҳам, жиноят тугалланган ҳисобланмайди99.
    Агар ЖК 169-моддаси (ўғрилик)нинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, у ЖК 661-моддаси (ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш) бўйича жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
    Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.
    2. ЖК 169-моддасининг 2-қисмида:
    а) жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик);
    б) анча миқдорда;
    в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
    г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб ўғрилик содир этилганлик учун жавобгарлик белгиланган.
    3. Жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки қўл юкидаги ашёга нисбатан ўғрилик қилинганликни бу жиноятнинг мураккаб тури деб ажратиш ва 169-модданинг 2-қисми “а” бандида оғирроқ жазо турини белгиланишининг сабаби нима? Нима сабабдан қонун чиқарувчи орган киссавурлик учун оғирроқ жазо белгилайди?
    Бизнингча, мулк эгаси томонидан назоратсиз қолдирилган мулкни ўғирлаб кетишга нисбатан жабрланувчининг кўз олдида унга билдирмай, мулкини яширин равишда олиш хавфлироқдир. Бундан ташқари, бунда жабрланувчининг чўнтагидан ёки сумкасидан мулкни ўғирлаш вақтида кийим ёки сумкани қирқиб нафақат мулкни талон-торож қилади, балки мулкий зарар етказиши ҳам мумкин100.
    Бундан ташқари киссавурликда агар жабрланувчи ўзининг мулкини талон-торож қилинаётганлигини сезиб қолиб, айбдорга қаршилик кўрсатса, унинг ҳаёти ёки соғлиғи ҳам хавф остида қолиши мумкин ва бу қилмиш бошқа оғирроқ жиноятга (масалан, талончилик ёки босқинчиликка) айланиши мумкин.
    Қилмишни ЖК 169-моддасининг 2-қисми “а” банди билан квалификация қилиш учун қўл юки, ашёси жабрланувчининг қўлида ёки бевосита ёнида бўлиши талаб этилади.
    Қўл юки тушунчасига кирувчи буюм ва ашёлар жиноят содир этилган шахснинг тасарруфида бўлгандагина қўл юки ёки ашёсини жабрланувчининг бевосита ўзида деб ҳисоблаш мумкин. Қўл юки воситаларининг бевосита жабрланувчи ёнидалигини қуйидаги ҳолатлар кўрсатиб туради: жабрланувчи ёнида аёллар сумкасининг бўлиши; ўғрилик содир этилганда катмоннинг шахс чўнтагида бўлиши ва бошқалар.
    Агар пул, буюм ва ашёлари жабрланувчининг субъектив назорат доирасидан ташқарида (масалан, катмон солинган костюмни шкафга илиб қўйилган ёки сумка хонада қолдириб кетилган бўлса) ёки қандайдир жойга яшириб қўйилган бўлса, яъни жабрланувчининг ёнида ёки эгнида бўлмаган вақтда талон-торож қилиниши киссавурлик сифатида баҳолаш мумкин эмас. Бундай ҳолатда айбланувчининг ҳаракатлари бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ЖК 169-моддаси 1-қисми оддий ўғрилик билан квалификация қилиш талаб этилади.
    Киссавурликнинг ижтимоий хавфлилиги юқорилиги шундаки, у ўзининг объектив белгилари бўйича оддий ўғриликка нисбатан қўполлиги ва очиқдан-очиқлиги билан ажралиб туради. Яширин талон-торожнинг ушбу шаклини амалга оширувчи ижтимоий муносабатларга кам аҳамият бергани ҳолда ўзганинг мол-мулкини эгаллаб олади. Худди шу асослар оғирроқ жазо чорасини қўллашни асослаб беради101.

    Download 1,48 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish