Тошкент давлат юридик институти


ЖК 169-моддаси 2-қисми “б” бандида анча миқдордаги



Download 1,48 Mb.
bet37/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

4. ЖК 169-моддаси 2-қисми “б” бандида анча миқдордаги мулкни ўғирлаганлик учун жавобгарлик белгиланган.
ЖК “Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси” деб номланган саккизинчи бўлимида энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлган миқдор анча миқдор ҳисобланади, деб кўрсатилган.
Талон-торож қилинган мулкнинг миқдорини анча миқдор ёки ундан камроқ ёхуд кўпроқ эканлигини ҳисоблаш масаласи жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар ишни суд муҳокамаси, ҳукм чиқариш ёки юқори инстанция судида кўриш вақтида энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарган бўлса, бу квалификацияга таъсир қилмайди.
Маълумки, суд амалиётида бир неча бир-биридан алоҳида-алоҳида мустақил жиноят таркибини ташкил этувчи жиноятларни содир этиб, уларнинг бирортаси учун ҳам шахс ҳали судланмаган бўлса, айбдорни жавобгарликка тортиш вақтида ҳар бир алоҳида жинояти орқали талон-торож қилинган мулкнинг миқдорини қўшиб, шунга қараб анча, кўп ёки жуда кўп миқдор, деб ҳисоблаш керакми ёки алоҳида-алоҳида олиш керакми, деган савол туғилади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишлари бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорида қуйидаги тушунтиришлар берилган:
“Давомли талон-торож содир этилган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари талон-торож қилинган умумий миқдорни ҳисобга олган ҳолда аниқланиши зарур.”
Аммо бир неча бир-биридан алоҳида-алоҳида бўлган, ҳар бири мустақил жиноят таркибини ташкил қилувчи бир неча ўғрилик жиноятлари содир этилган бўлса ва қилмиш учун жиноятлар мажмуи тариқасида жазо тайинлаш зарурияти вужудга келса, уларнинг миқдори қўшилмай, уларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида жазо тайинланиб, сўнг қатъий жазо белгиланган миқдорда ҳам талон-торож қилинган мулкнинг миқдорини ҳисоблашда улар қўшилмай алоҳида-алоҳида квалификация қилинади102.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарорида қуйидагича тушунтириш берилган: “Агар шахснинг ҳаракатлари давомли жиноят хусусиятига эга бўлмасдан бир неча мустақил эпизодлардан, мисол учун ўғрилик, талончилик, фирибгарлик ва бошқалардан иборат бўлса бу ҳаракатларга талон-торож қилинган умумий суммадан келиб чиққан ҳолда тавсифланиши мумкин эмас. Бундай холларда жиноятни ўзганинг мулкини талон-торож қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи Жиноят кодексининг тегишли моддалари диспозициясига мувофиқ, жумладан такрорийлик белгиси бўйича тавсифлаш лозим”103.
5. Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 2-қисми “в” бандида назарда тутилган бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ўғрилик содир этиш деб ҳисоблаш учун субъектлар олдиндан тил бириктирган бўлишлари керак, яъни мулкни талон-торож қилиш жиноятларда қилмишни бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб ҳисоблашнинг минимал белгиси олдиндан тил бириктирганликдир.
Ўғриликни икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этганда, гуруҳ аъзоларининг камида иккитаси бажарувчи сифатида иштирок қилиши керак.
Қилмишни бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган, деб ҳисоблашнинг зарурий белгиси жиноят содир этишда бевосита иштирок этувчи бажарувчиларнинг олдиндан тил бириктирганлиги ҳисобланади.
Жиноятни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган, деб ҳисоблаш учун гуруҳ аъзоларидан камида икки киши ўғриликнинг объектив томонини ифодаловчи ҳаракатларни ҳеч бўлмаганда бир қисмини бажаришда қатнашишлари керак.
Демак, бу ҳар икки ҳолда ҳам жиноятнинг бажарувчиси сифатида камида икки киши жавобгар қилиниши керак.
Агарда ўғрилик жиноятида икки киши айбланиб, бири ёрдамчи ёки далолатчи сифатида, иккинчиси эса, бажарувчи сифатида квалификация қилинган бўлса, уларнинг қилмишини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ўғрилик қилиш, деб квалификация қилиб бўлмайди. Чунки улар жиноятни бажаришда биргалашиб қатнашмайдилар, яъни ёрдамчи ва далолатчи ўғрилик жиноятининг объектив томонини ифодаловчи ҳаракатларини бажаришда қатнашмайди. Уларнинг қилмиши ЖК 28-моддаси орқали жавобгарликни оғирлаштирувчи бошқа ҳолатлар бўлмаса, ЖК 169-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади. Чунки, жиноятни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган деб ҳисоблаш учун гуруҳ аъзоларидан камида икки киши ўғрилик жиноятини объектив томонини ифодаловчи ҳаракатларни ҳеч бўлмаганда бир қисмини бажаришда қатнашишлари керак. ЖК 28-моддасининг 4 ва 5-қисмлари мазмунига кўра, далолатчи ва ёрдамчи ўғрилик жинояти объектив томонини бажаришда умуман қатнашмайди. Улар фақат жиноят содир этишга шарт-шароит яратадилар, холос.
Бундан ташқари, ЖК 30-моддасида ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам ушбу кодекс махсус қисмининг бажарувчиси жавобгарликка тортилган моддаси бўйича жавобгар қилинади, деб белгиланган.
Демак, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб мулкни талон-торож қилиш деганда қуйидаги 3 та шарт мавжуд бўлиши лозим:
а) гуруҳ таркибида жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етган камида икки шахснинг иштирок этганлиги;
б) гуруҳда камида икки ёки ундан ортиқ шахснинг бажарувчи сифатида иштирок этганлиги;
в) гуруҳда иштирок этаётган шахсларнинг олдиндан тил бириктириб, биргаликда жиноят содир этиш учун келишганлиги.
6. Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 2-қисми “г” бандида уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб ўғрилик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Ўғрилик жиноятини уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этиш тўғрисида тўхталиб ўтишдан аввал, унинг тушунчасига тўхталиб ўтиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорида унга қуйидагича таъриф берилган: “Уй-жой - деганда кишиларнинг доимий ёки вақтинчалик туришига мўлжалланган (шахсий уй, хонадон, меҳмонхонадаги, санаторийдаги хона, дала ҳовли, боғ ҳовли ва бошқалар) бино, шунингдек, унинг таркибига кирувчи дам олиш учун мулкни сақлаш учун ёхуд инсоннинг бошқа эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган (балконлар, ойнаванд айвонлар ва бошқалар) бинолар тушунилади”104.
Уйга ғайриқонуний йўл билан кириш орқали содир этилган ўғриликни тавсифлашда, қандай мақсадда айбланувчи у ерда пайдо бўлганини, қачон унда мулкни эгаллаш тўғрисидаги қасди пайдо бўлганини аниқлаш зарур.
Агар айбдорда мулкни эгаллаш нияти уй-жойга киргандан сўнг пайдо бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб ўғрилик содир этиш) билан квалификация қилинмайди.
Масалан, Л. кечқурун қўшниси Т. яшаётган уйга маслаҳат учун кириб, уйнинг эгаси Т. ухлаётганидан фойдаланиб, унга тегишли магнитофонни ўғирлаб кетган. Суд ушбу қилмишни уй-жойга кириб ўғрилик содир этиш банди билан эмас, балки оддий ўғрилик деб квалификация қилган. Суд тўғри қарор қабул қилган, чунки магнитофон ўғирлаш борасида ғараз ният, унда квартирага киргандан сўнг пайдо бўлган. Бундай ҳолатларда Л.нинг ҳаракати уйга кириш орқали шахсий мулкни ўғирлаш, деб қараш мумкин эмас.
Бино - деганда асосан инсонларни вақтинчалик яшаши учун мўлжалланган ёки ишлаб чиқариладиган ва бошқа хизмат мақсадлари учун қимматбаҳо буюмларни жойлаштириш учун мўлжалланган мулк эгалигининг шаклидан қатъи назар иморат ёки қурилмалар тушунилади.
Омборхона деганда, товар моддий бойликларни доимий ёки вақтинча бўлса-да сақлаш, ташиш, талон-торож қилишдан, табиий офатлардан, айнишдан ва йўқ бўлиб кетишдан асраш учун махсус жиҳозланган мослаштирилган алоҳида қурилма ёки жой тушунилади.”
Олий суд Пленуми қарорларида бошқа бино тушунчаси берилмаганлиги учун бошқа бино (ёки хона) деганда нима тушунилади?

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish