Тошкент давлат юридик институти


Бошқа бино (ёки хона) деганда кишиларнинг вақтинча яшашлари



Download 1,48 Mb.
bet38/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Бошқа бино (ёки хона) деганда кишиларнинг вақтинча яшашлари учун мўлжалланган ва расмий равишда уй-жой мақоми берилмайдиган жойлар тушунилади. Масалан, поездлардаги купелар; кемалардаги каюталар; саёҳатчилар, геологлар, қурувчилар томонидан вақтинча қурилган чодир (палатка)лар ёки вақтинча яшаш учун қўйилган вагонлар; ичида ётоқхонаси бор машиналар.
Махсус мосламалар (илгаклар, қармоқлар, магнитлар, сўриб олувчи резинка ичаклар, қисқичлар ва ҳоказо)дан фойдаланиб ўзганинг мулкини эгаллаш тушунтирилаётган уй-жой, омборхона ва бошқа хонага кириб қилинган талон-торожнинг тавсифлаш белгисини ташкил этмайди105, яъни ичкарига кирмасдан мулкни олиш талон-торожнинг “уй-жойга, омборхонага ёки бошқа биноларга ғайриқонуний кирган ҳолда” белгиси билан квалификация қилинмайди.
Масалан, терговчи томонидан маст ҳолатда бўлган Л. қимматбаҳо товар моддий бойликлар сақланадиган омборга кирмасдан, айнан дераза рамкасини олиб ташлаб пайдо бўлган тешик орқали, металлдан ясалган илгич орқали хонадан 40 та шиша ароқни олган. Унинг ҳаракати ўғрилик жиноятини ғайриқонуний равишда уй-жой, омборхона ва бошқа хонага кирган ҳолда содир этганлик белгиси бўйича нотўғри квалификация қилинган.
Агар айбдор уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга тана аъзосининг бир қисми кирган ҳолда мулкни талон-торож қилган бўлса, бу ҳам ғайриқонуний кириш ҳисобланади.
Агар ходим ўз иш жойига кириш мумкин бўлмаган вақтларда (жумладан, иш вақти тугагандан сўнг, меҳнат таътили даврида, иш жойига кириш тақиқланган вақтларда) иш жойида мулкни талон-торож қилса, бунда кириш мулк эгасининг эркига хилоф равишда амалга оширилганлиги учун қилмиш уй-жой, омборхона ёки бошқа хоналарга ғайриқонуний равишда кириб, талон-торож қилиш (ЖК 169-моддаси 2-қисми “г” банди) ҳисобланади.
7. ЖК 169-моддаси 3-қисми қуйидаги жавобгарликни оғирлаштирувчи турларини:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб;
в) кўп миқдордаги мулкка нисбатан содир этилган ўғриликни ўз ичига олади.
8. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддасида такроран жиноят содир этиш тушунчаси берилган бўлиб, ЖК Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо улар биронтаси учун судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади, - дейилган.
Ана шу қоидага асосланадиган бўлсак, шахс олдин ЖК 169-моддасида жавобгарлик белгиланган жиноятни содир этиб, маълум вақт ўтгандан кейин яна ЖК 169-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилган бўлиши керак. Бу жиноятлар алоҳида-алоҳида ва ҳар бири мустақил жиноят таркибидан иборат бўлиши керак. Ана шундагина жиноят такроран қилинган, деб ҳисобланади.
Квалификацияловчи белги сифатида такроран жиноят содир этиш ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган. Агар шахс илгари содир этган ўғрилик жинояти учун судланмасдан туриб, яна ўғрилик содир этган бўлса, ўғриликни такроран содир этилган, деб ҳисобланади.
Агар илгари содир этилган жиноят учун шахс белгиланган тартибда жиноий жавобгарликдан озод қилинган бўлса ёки унинг судланганлиги бекор бўлган ёки олиб ташланган бўлса, ўғриликни такроран содир этилган, деб квалификация қилиш мумкин эмас.
Ўғриликни такроран содир этилган, деб ҳисоблаш учун қуйидаги тўртта шарт бир вақтда мавжуд бўлиши керак:
1) илгари ЖК 169-моддаси (ўғрилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганлиги (бунда олдин содир этган ўғрилик жинояти тамом бўлган жиноят, ўғрилик жиноятига тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ёки ўғриликни иштирокчиликда содир этганлиги аҳамиятга эга эмас);
2) илгари содир этилган жинояти ЖК 169-моддасининг қайси қисми билан квалификация қилинганлиги аҳамиятга эга эмаслиги;
3) айбдор содир этган жиноятларининг бирортаси учун ҳам судланмаган бўлиши;
4) айбдор олдинги ўғрилик қилмиши учун ЖК 64-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан туриб, ўғрилик жиноятини янгидан содир этган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сонли қарори 14-бандига кўра: “Агар жиноят-ҳуқуқий нормада такроранлик квалификация белгиси сифатида кўрсатилган бўлса, шахс томонидан содир этилган бир неча айнан ўхшаш ёки такроранликни ташкил этувчи бошқа жиноятлар Жиноят кодексининг мазкур жиноятни такроран содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддаси (моддасининг қисми) билан квалификация қилинади.
Битта қилмишда такроранлик билан бир қаторда Жиноят кодекси мазкур моддасининг бошқа қисмларида кўрсатилган квалификация белгилари мавжудлиги аниқланган ҳолларда ҳам қилмиш шу тарзда квалификация қилиниши керак (масалан, ўғрилик содир этилганда ЖК 169-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган такроранлик белгиси ва ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган бошқа квалификация белгилари аниқланган бўлса, қилмиш ЖК 169-моддасининг тўртинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим)”.
Бундан ташқари ўғрилик жиноятини такроран содир этилган, деб топиш учун қуйидагиларга ҳам эътибор қаратиш лозим:

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish