И Л О В А Л А Р
1-илова
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар
тўғрисида”ги 11-сонли қарори
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар мамлакатимизда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларига жиддий хавф туғдиради, бозор иқтисодига хос бўлган хусусий мулкчиликнинг, бошқа турдаги мулкий муносабатларнинг шаклланишига ва ривожланишига тўсқинлик қилади.
Суд амалиётини ўрганиш талон-торож қилишлар, мансабдор шахслар томонидан содир этилаётган суиистеъмолликлар, порахўрлик, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонунларни, банклар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузиш ҳолларининг камаймаётганини кўрсатди.
Пленум ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини мухокама қилиб, уларнинг кўпчилиги судлар томонидан қонунларга қатъий риоя этилган ҳолда тўғри ҳал этилганлигини қайд этади. Шу билан бирга тергов ва суд амалиётида, солиқ органлари фаолиятида қонун меъёрларини нотўғри қўллаш, уларнинг мазмунини нотўғри талқин қилиш, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигига етарлича баҳо бермаслик ҳоллари мавжуд,
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Судларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва солиқ органларининг эътибори иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунларни бузиш жамият учун жиддий хавф туқдиришини, бозор муносабатларининг, қонуний тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига тўсқинлик қилишини, фуқаролар ўртасида қонунларнинг нуфузига путур етказишини эътиборга олган ҳолда, бу қонунларга оғишмай амал қилиш зарурлигига қаратилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шакллардаги мулк ташкил этади. Мулк ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқ ҳисобланадики, у бу ҳуқуқни бузадиган ҳар қандай ҳаракатларни таъқиқлашни тақозо қилади.
Олий суд жамиятда мулк ҳуқуқини эъзозлаш вазияти вужудга келтирилиши лозимлигини, унга нисбатан хар қандай тажовузларнинг содир этилиши муқаррар жавобгарликка ва жазога тортилиши кераклигини таъкидлайди.
3. Амалдаги жиноят қонунларига биноан, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мулкка тажовуз қилишнинг энг хавфлиси ҳисобланади.
Мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб (ЖКнинг 167-моддаси) тавсифланиши лозим.
Юқорида кўрсатилган қонуний ваколатларга эга бўлмаган, аммо топширилган ишни ёхуд хизмат вазифаларини бажариши туфайли мулк сақланадиган жойга кириш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан ўзганинг мулкини талон-торож қилиниши ўғирлик деб тавсифланиши керак.
4. Мансабдор шахснинг ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда қайтариб бермаслик шарти билан қараз ниятда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахсларнинг мулкига айлантиришида ифодаланувчи мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиши талон-торож қилиш деб қаралиши ва Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисмининг «г» банди билан тавсифланиши лозим бўлади.
Бу ўринда шуни назарда тутиш лозимки, агар ўзганинг мулкини қайриқонуний равишда текинга айбдорнинг мулкига айлантириш мақсади билан олиб қўйилганлиги аниқланмаган бўлиб, лекин бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар мавжуд бўлган тақдирда бундай ҳаракатлар (масалан, товар-моддий бойликларининг камомади ёки уни яшириш ҳолатининг ўзигина; ўзганинг мулкидан ўзиникига айлантириб олиш мақсадисиз вақтинча фойдаланиш; ўзганинг мулкини қарзга бериб юбориш ва ҳ.к.) талон-торож қилиш деб тавсифланиши мумкин эмас. Етарли асослар мавжуд бўлганда, кўрсатилган ҳаракатлар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш деб тавсифланиши керак.
5. Ўзганинг мулкини талон-торож қилишдан иборат бўлган айбдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда унинг содир этилиш усулидан (ўғирлик, талончилик, товламачилик ва ҳ.к.) қатъи назар жиноят Жиноят кодекси тегишли моддасининг оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисми билан тавсифланиши ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча тавсифланиши талаб этилмаслиги судларга тушунтирилсин. Масалан, жиноят жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш белгиси бўйича Жиноят кодекси 167-моддасининг 3-қисми билан тавсифланганда Жиноят кодекси ушбу моддаси 1 ва 2-қисмлари билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
Давомли талон-торож содир этилган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари талон-торож қилинган умумий суммани ҳисобга олган ҳолда тавсифланиши зарур.
Агар шахснинг ҳаракатлари давомли жиноят хусусиятига эга бўлмасдан бир неча мустақил эпизодлардан, мисол учун, ўқирилик, талончилик, фирибгарлик ва бошқалардан иборат бўлса, бу ҳаракатлар талон-торож қилинган умумий суммадан келиб чиққан холда тавсифланиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда жиноятни ўзганинг мулкини талон-торож қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи Жиноят кодекси моддасининг диспозициясига мувофиқ, жумладан, такрорийлик белгиси билан тавсифлаш лозим.
6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига мувофиқ мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича субъектив ҳуқуқ - фақат шу мулкнинг эгасига тааллуқли эканлиги судларга тушунтирилсин. Шунинг учун мулкий ҳуқуқни амалга оширишга қонунга асосланмаган ҳолда ҳар қандай аралашиш ушбу ҳуқуқни жиддий бузиш деб ҳисобланади. Масалан, фермернинг, тадбиркорлик фаолияти билан шуқулланаётган бошқа шахснинг, бошқа юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулкларини қонунга хилоф равишда тасарруф қилишда ифодаланган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари, агар бу ҳаракатлар оқибатида мулкдорларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилган бўлса, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятининг таркибини ташкил қилади. Бу ўринда мулкига нисбатан ноқонуний ҳаракат қилинган мулкнинг эгасида айбдордан моддий зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани ҳам, шунингдек, маънавий зиённи ундириб олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
7. Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан назорат ишларини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг доираси қатъий чегараланганлигига, мулк шаклидан қатъи назар юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини текшириш тартиби аниқ белгилаб қўйилганлигига судларнинг эътибори қаратилсин. Ушбу қонун меъёрлари мулкдорлар фаолиятига уларнинг эркинлигини чекловчи, асоссиз аралашувни бартараф қилишга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонида мулкдорнинг манфаатларини ноқонуний аралашувдан ҳимоя қилувчи ҳуқуқий кафолатлар мавжуд.
Шу сабабли судлар бу масала бўйича қонунларнинг бузилишига лозим даражада ўз муносабатларини билдиришлари керак. Бундай аралашувнинг қараз ёки паст ниятда эканлиги аниқланган тақдирда айбдорларнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари билан тавсифланмоқи лозим. Шунингдек, суд процесснинг тегишли иштирокчисига айбдордан, масалан, унинг фаолиятига ноқонуний аралашув натижасида ишлаб чиқаришнинг тўхтаганлиги сабабли келиб чиққан барча зарарларни ундириб олиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
8. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишларини кўраётганда судлар ҳар бир фуқаронинг тадбиркорлик билан шуқулланиш ҳуқуқини қатъий белгилаб берувчи қонунларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратишлари керак. Қонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мансабдор шахснинг ҳаракатлари тегишлича ҳуқуқий баҳоланиши зарур. Бундай қайриқонуний ҳаракатларга, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорни ёки тижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказишни ноқонуний рад қилиш ёки рўйхатга олишдан бош тортиш, муайян фаолият билан шуқулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) беришни рад қилиш ёки уни беришдан бош тортиш, банк кредити беришни асоссиз рад қилиш ва бошқалар киритилиши мумкин.
Бу каби қайриқонуний ҳаракатларнинг юқори хавфлилиги иқтисодиёт сохасидаги ҳуқуқий тартиботнинг бузилишидан, мансабдор шахсларнинг ўрнатилган давлат интизомини сусайтириб юборишидан иборат бўлади ва булар давлат ҳокимиятидан шахсий манфаатларда фойдаланиш ва ҳоказоларга олиб келади. Айбдорларнинг қайд этилган ҳаракатлари иш ҳолатларига ва келиб чиққан оқибатларга қараб мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ёки совуққонлик деб, агарда қаразли сабаблар ҳам аниқланган бўлса, бу ҳаракатлар пора беришни товламачилик йўли билан талаб қилишнинг ниқобланган шакли деб тавсифланиши лозим.
9. Чиқарилган.
10. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 96-моддасига биноан мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли қоқозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. Қимматли қоқозлар қаторига, жумладан, облигация, вексель, чек, депозит ва жамқарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган-жамқарма дафтарчаси, акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоқозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради.
Қимматли қоқозларни текинга олиб қўйиш ва ўзлаштириш ўзганинг мулкини талон-торож қилиш тариқасида тавсифланиши керак. Агар иш бўйича қимматли қоқозларни чиқариш ва улар билан муомала қилишни тартибга солувчи амалдаги қонунларни бузганлик аниқланиб, Жиноят кодексининг 205-моддаси диспозициясида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлганда, бундай ҳаракатлар ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш тариқасида тавсифланиши лозим. Бундай қонун бузишлар жумласига, масалан, фуқароларга ва чет эллик инвесторларга эркин сотиш учун мўлжалланган акция пакетларини сотишга тўсқинлик қилиш киритилиши мумкин.
Қалбаки пул ёки қимматли қоқозларни ўтказиш мақсадида ясаш ёки ўтказиш Жиноят кодексининг 176-моддаси билан тавсифланиши лозим.
11. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига зид битим тузиш деганда, мансабдор шахснинг ўзи тузаётган битимнинг Ўзбекистон Республикаси манфаатлари учун наф келтирмаслигини олдиндан била туриб содир этган ҳаракатлари (масалан, маҳсулот етказиб бериш баҳосининг аниқ пасайтирилганлиги ёки маҳсулотларни олиш, уни транспортда ташиш нархларини аниқ ошириб кўрсатиш ва ҳ.к.) тушунилмоқи керак.
Бу ўринда Жиноят кодексининг 175-моддасида кўзда тутилган жиноятнинг оқибатлари сифатида республика манфаатларига кўп ёки жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги ҳар доим аниқланган бўлиши шарт. Бу зарарнинг кўп ёки жуда кўп миқдорда эканлиги ҳар бир муайян иш бўйича тергов органи ва суд томонидан асослантирилган бўлиши зарур, чунки бу зарар, қонун мазмунига кўра, Жиноят кодексининг бошқа моддаларида кўрсатилган зарарга қараганда анча кўп бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид тузилган битимлар қаторига, масалан, давлат мулкини бошқа мулкдорларга анча пасайтирилган нархда сотиш ҳолати ҳам киритилиши мумкин. Битимнинг давлат манфаатларига зид тузилганлиги тўғрисидаги суднинг хулосаси тегишли экспертиза фикрини инобатга олган ҳолда тузилиши мумкин.
Ушбу тоифадаги ишларни тергов қилишда ва судда кўришда бу жиноятларнинг келиб чиқишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитлар албатта аниқланиши зарур. Агар қайд этилган битимларни тузишда айбдорда қараз ва бошқа паст ниятлар бўлганлиги аниқланса, бундай ҳаракатлар Жиноят кодексининг ҳокимият ёки мансаб мавқеидан фойдаланиб содир этиладиган тегишли жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи моддалари билан тавсифланиши лозим.
12. Товламачилик (рэкет) нафақат фуқароларнинг, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўпол бузувчи, балки иқтисодиёт соҳасида ҳам катта зарар келтирувчи жиноят бўлиб, жиддий ижтимоий хавф туғдириши судларга кўрсатилсин. Шу билан бирга, қонунга биноан (ЖКнинг 165-моддаси) товламачилик ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни тақозо қилишини судлар эътиборга олишлари керак. Шу сабабли, қарздордан қарзни талаб қилиш Жиноят кодексининг 165-моддаси билан тавсифланиши мумкин эмас, лекин айрим ҳолларда ўзбошимчалик (ЖКнинг 229-моддаси) тариқасида баҳоланиши лозим. Қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш бўйича олдиндан келишув бўлмаган бўлса берилган қарз учун фоиз талаб қилиш товламачилик жинояти таркибини ташкил қилади.
13. Чиқарилган.
14. Сохта тадбиркорлик тўғрисидаги (ЖКнинг 179-моддаси) ишларни кўришда шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятни амалга оширмай туриб ноқонуний кредитлар олиш, солиқлардан озод бўлиш, эгаллашга ҳуқуқи бўлмаган бошқа мулкий фойдани олиш мақсадини кўзлаганлиги ҳисобга олиниши лозим. Бундай мақсаднинг аниқланиши шахснинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 179-моддаси ҳамда талон-торож қилишга суиқасд қилиш ва солиқ тўловлари тўлашдан бўйин товлаш ва ҳоказолар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари мажмуи билан тавсифлаш учун асос бўлиши мумкин.
Бу ўринда судлар ушбу қонун меъёрининг мақсади хўжалик айланма маблақининг ишончлилигини таъминлашдан, бозорда фаолият олиб бориш қоидаларини қўриқлашдан, жамият, давлат, фуқаронинг иқтисодий манфаатларини муҳофазалашдан, жумладан, уларга солиқ ва кредит соҳаларида мулкий зарар етказилишидан ҳимоялашдан иборат эканлигини эътиборга олишлари керак.
15. Судлар хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти хақида»ги қарорига ҳам амал қилишлари лозим.
Бу ўринда Республика худудида 1993 йил 18 февралдаги «Турли мулк шаклларидаги савдо тармоқлари корхоналарининг вақтинчалик иш қоидалари» ҳаракатда эканлигини ва уларни бузганлик айбдорнинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 189-моддаси билан тавсифлашга асос бўлишини эътиборга олиш зарур. Мазкур жиноятнинг субъекти турли хил мулк шаклларидаги савдо тармоқи ходимларигина бўлиб қолмасдан, балки бу соҳада савдо-сотиқ билан шуқулланувчи ҳар қандай жисмоний шахс ҳам бўлиши мумкин.
16. Қонунни бузган ҳолда акциз маркаларисиз савдо фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг ҳаракатларини тавсифлашда судлар Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига биноан акциз солиқнинг бир тури эканлиги ва шу сабабли айбдорлар Жиноят кодексининг 184 ва 189-моддалари бўйича жавобгарликни кўзда тутувчи жиноятлар мажмуи билан жавобгар қилинишлари кераклигидан келиб чиқишлари лозим.
Акцизсиз савдо қилиш оқибатида келтирилган зарар миқдорини аниқлашда нафақат акциз маркаларисиз ҳақиқатан сотилган маҳсулотнинг суммасидан, балки сотувда бўлган акциз маркаларисиз барча маҳсулотлар миқоридан, гарчанд бу маҳсулотлар бир хил бўлмасада, келиб чиқиш зарур.
17. Назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаган ҳолда савдо ёки воситачилик фаолиятларни амалга ошириш қуйидаги, яъни шахс амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра вакиллик органига фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ёхуд уни тиклаш ёки ўзгартиришни сўраб мурожаат этишга мажбур бўлсада, лекин қасддан буни бажармаган, ёинки била туриб ўзининг мурожаатини кўриб чиқишни имконсиз қилиб қўйган ҳолларда вужудга келиши судларга тушунтирилсин.
Шуни назарда тутиш лозимки, ноқонуний савдо ёки воситачилик фаолияти учун жавобгарлик, энг аввало, тадбиркорлик фаолиятининг ноқонуний ёки (яширин) иқтисодиёт соҳасига ўтиб кетишидан, демакки, давлат назорати доирасидан чиқишидан огоҳлантириш мақсадини кўзлайди.
Назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, савдо ёки воситачилик фаолияти билан шуқулланаётган шахсларнинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 188-моддаси билан таснифлашда маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб анча миқдорда савдо ёки воситачилик фаолияти билан шуқулланганлиги аниқланиши зарур. Олинган фойда кўп ёки жуда кўп миқдорни ташкил қилган ҳолатда тегишлилигича Жиноят кодексининг 188-моддаси 2 ёки 3-қисмларининг тавсифлаш белгилари билан малакаланади.
18. Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖКнинг 184-моддаси) иқтисодиёт соҳасида содир этилаётган энг оқир жиноятлардан ҳисобланади ва бу ҳар бир киши томонидан қонун билан белгиланган солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдек конституциявий бурчларини қасддан бажармасликда ифодаланади. Қайд этилган тоифадаги ишлар бўйича одил судловни амалга ошириш давлат солиқ органлари ва шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) ўртасида вужудга келадиган солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг қонунийлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиши лозим. Ушбу ҳукуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
19. Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозицияси бланкет (ҳавола қилувчи) диспозиция бўлганлиги сабабли, «даромадлар», «фойда», «солиқ тўланадиган бошқа объектлар», «солиқлар», «йиқимлар», «божлар», «бошқа тўловлар» каби тушунчаларнинг мазмунини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мурожаат қилиш лозим. Жумладан, Солиқ кодексининг 5, 6 ва 7-моддалари солиқ ва йиқимлар тушунчасини, 13, 14, 15-моддалари фойда тушунчасини ёритиб беради ва ҳоказолар, Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозициясига биноан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳаракатда худди шунингдек, ҳаракатсизликда ҳам ифодаланиши мумкинлигидан, аммо фақат қасддан содир зтилишидан келиб чиқиб тергов органлари ва судлар ҳар бир иш бўйича солиқ тўлашдан бўйин товлаётган шахснинг мақсадини ва ҳақиқий ниятини аниқлашга мажбурдирлар. Хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлиш оқибатида ҳисобни ёки ҳисоботни чалкаштириб юбориш, фойдани ҳисоблашда хатога йўл қўйиш ҳолатларининг ўзинигина Жиноят кодексининг 184-моддаси билан тавсифлаш мумкин эмас, лекин тегишли асослар бўлган тақдирда Жиноят кодексининг 207-моддасида кўзда тутилган мансаб совуққонлиги жиноятининг таркибини ташкил этади.
20. Фойдани, даромадни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш бу фуқароларнинг ёки мансабдор шахсларнинг солиқ тўлашдан бўйин товлаш усулларидир.
Фойдани, даромадни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни яшириш — бу солиқ органларига тақдим этиладиган тегишли ҳисобот ҳужжатларида уларни олганлик тўғрисида ҳақиқий маълумотларни қасддан кўрсатмаслик, шунингдек, уларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни яшириб қолиш мақсадида уларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш тартибини бузганликдир.
Фойдани, даромадни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни камайтириб кўрсатиш солиқ органларига тақдим қилинадиган ҳисобот ҳужжатларига била туриб солиқнинг миқдори тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, балки уни пасайтириш ва камайтириш томонига маълумотлар киритишда ифодаланади.
21. Жиноят кодекси 184-моддасида жавобгарлик назарда тутилган жиноятнинг субъекти қонунга биноан фойда, даромад ва солиқ солинадиган бошқа объектлар тўғрисида тўлиқ маълумот беришлик ва белгиланган суммани давлат фойдасига ўтказишлик вазифаси зиммасига юклатилган шахслар бўлиши мумкин. Булар қаторига мулк шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боқлиқ бухгалтерия ҳисоботини олиб бориш, ҳужжатлар тақдим қилиш зиммасига юклатилган (корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бош ҳисобчилари ва ҳисобхонанинг мансабдор шахслари) мансабдор шахслари киради.
Қонунга биноан белгиланган ҳисобот шаклида ҳужжатлар тақдим этишга ва солиқ тўлашга мажбур бўлган жисмоний (солиқ тўловчилар) шахслар ҳам, ушбу жиноятнинг субъектлари бўлиши мумкин, ўзларининг ҳаракатлари билан фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг камайтирилишига кўмаклашган бошқа шахслар эса ушбу жиноятнинг ижрочилари эмас, балки иштирокчилари (ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи) бўлиши мумкин.
22. Агар фойда ва даромад тўғрисида кўриниб турган ёлқон маълумотли тегишли ҳисобот ҳужжатларини солиқ органига тақдим қилиш ҳамда солиқларни кўп ёки жуда кўп миқдорда (битта, бир нечта ёки барча солиқлар бўйича) ҳақиқатан кам тўлаганлик ҳолати мавжуд бўлса, солиқ ва бошқа тўловларни кўп ёки жуда кўп миқдорда тўлашдан бўйин товлаш тугалланган жиноят ҳисобланади.
23. Судлар моддий зарарнинг миқдори айбдор томонидан яширилган ёки камайтирилган солиқ тўланадиган объектнинг бутун миқдоридан эмас, балки унинг мазкур солиқ тўланадиган объектдан тўлаши лозим бўлган солиқ суммасидан келиб чиқиб белгиланишини инобатга олган ҳолда синчиклаб аниқлашга мажбурдирлар.
Солиқ тўлашдан бўйин товлаш, фойдани, даромадни ва солиқ тўланадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш давомли жиноят ҳисобланади. Шу сабабли зарар миқдори солиқ тўланмаган барча муддат учун кам тўланган суммалар йиғиндиси билан белгиланиши керак.
24. Тергов органлари ва судлар тўланмаган солиқ, даромад ва солиқ тўланадиган бошқа объектларнинг миқдорини анилашда Солиқ кодексининг 6-боби (чегирмалар ва зарарлар) талабларини ҳисобга олишга мажбурдирлар, яъни бунга биноан фойдани (даромадни) аниқлашда, масалан, ходимларнинг иш ҳақи, асосий фондларни таъмирлаш, ижара тўлови бўйича ва бошқа харажатлар чегирилиб ташланади.
25. Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш айбдор томонидан солиқ тўғрисидаги қонунларнинг белгиланган меъёрларини бажармаслигини тақозо этади. Шу сабабли ушбу тоифадага ишлар бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш қарорларида, айблов хулосасида ва ҳукмда айбланувчи, судланувчи томонидан солиқ қонунларининг айнан қайси меъёрлари бузилганлиги кўрсатилиши шартлигага судларнинг эътибори қаратилсин.
26. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш учун жавобгарлик фақат тўғри қасд бўлганда ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиш тарзидаги оқибат юз бергандагина келиб чиқишлиги судларга тушунтирилсин.
Мансабдор шахснинг эгаллаб турган лавозими туфайли унга юклатилган хизмат мажбуриятларидан келиб чиқадиган вазифалари мансабдорлик ваколатлари ҳисобланади.
27. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказиш моддий зарар тарзида ҳам, бой берилган фойда тарзида ҳам, шунингдек, турли хил манфаатларга бошқача зарар етказишда, ҳокимият органларининг обрўсига путур етказишда, оқир жиноятларни яширишда ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин.
28. Мансаб ваколати доирасидан четга чиқишнинг (ЖКнинг 206-моддаси) асосий кўринишлари деганда: мансабдор шахс томонидан бошқа шахснинг ваколати доирасига кирувчи ҳаракатларнинг содир этилиши; мансабдор шахс томонидан фақат қонунда ёки қонун ости ҳужжатида кўрсатилган алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлгандагина содир этилиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг содир этилиши; коллегиал орган ваколатига кирувчи ҳаракатни мансабдор шахс томонидан якка тартибда содир этилиши; ҳеч ким ва ҳеч қандай ҳолатда амалга оширишга хақи бўлмаган ҳаракатларнинг мансабдор шахс томонидан содир этилиши ва бошқалар ҳисобланмоғи лозим.
29. Судлар, жазо тайинлашга индивидуал ёндошиш тамойилларига риоя қилган холда товламачиларга, ўзганинг мулкини талон-торож қилувчиларга, солиқ тўлашдан ашаддий бўйин товловчиларга, ўзларининг ҳаракатлари билан давлат ва жамоат манфаатларига ёки фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий зиён етказган мансабдор шахсларга, жиноий гуруҳларнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига нисбатан қаттиқ жазоларнинг қўлланилишини таъминлашга мажбурдирлар. Шунинг билан бирга, иқтисодиёт соҳасидаги ишларни кўраётганда судлар моддий санкцияларни, шунингдек, муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазоларни кенгроқ қўллашлари лозим бўлади. Давлатга ва фуқароларга етказилган зарарни тўлиқ ундиришга эришилсин.
30. Ушбу тоифадаги ишларни кўраётганда судлар иқтисодиёт соҳасида жиноятларнинг ёки бошқа қонунбузарликларнинг содир этилишига имкон берган барча сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашлари ва уларга лозим даражада муносабат билдиришлари керак.
31. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўарбий судига жиноят ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўраётганда биринчи босқич судлари томонидан иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратиш, уларни татбиқ этишда йўл қўйилган хатоларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва бартараф этиш тавсия этилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |