ЖИНОЯТ ТУРИ
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
2010
|
|
ЖК 164-модда (босқинчилик)
|
711
|
829
|
841
|
788
|
672
|
|
ЖК 165-модда (товламачилик)
|
204
|
226
|
244
|
279
|
286
|
|
ЖК 166-модда (талончилик)
|
1616
|
1689
|
1888
|
1735
|
1922
|
|
ЖК 167-модда (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)
|
3926
|
4055
|
4204
|
4543
|
4652
|
|
ЖК 168-модда (фирибгарлик)
|
3674
|
4150
|
4933
|
6974
|
7815
|
|
ЖК 169-модда (ўғрилик)
|
14846
|
12769
|
12850
|
12283
|
12022
|
|
ЖАМИ
|
24977
|
23718
|
24960
|
26602
|
27369
|
Суд-тергов амалиётини ўрганиш Республикамизда ушбу жиноятларнинг энг кўп содир этилаётганлигидан далолат беради.
1-БОБ. ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ШАКЛЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар” деб номланган учинчи бўлими 10-бобида “Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш” учун жавобгарлик назарда тутилган. “Талон-торож” тушунчаси босқинчилик, товламачилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик ва ўғирликни қамраб олувчи умумий тушунча ҳисобланади.
Талон-торож деганда, ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқини қонунга хилоф равишда ўзи ёки учинчи шахс фойдасига қасддан, ғараз ниятда, қайтариб бермаслик шарти билан, ҳақини тўламасдан эгаллаш тушунилади.
Жиноят қонунидаги талон-торож тушунчаси бошқа шахсларнинг мулкига қаратилган ҳар қандай жиноий тажовузларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятлари содир этилиши усулига қараб қуйидаги шаклларга бўлинади:
1) босқинчилик (ЖК 164-моддаси);
2) товламачилик (ЖК 165-моддаси);
3) талончилик (ЖК 166-моддаси);
4) ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш(ЖК 167-моддаси);
5) фирибгарлик (ЖК 168-моддаси);
6 ) ўғрилик (ЖК 169-моддаси).
Талон-торожнинг махсус объекти иқтисодиёт соҳасидаги ижтимоий муносабатлар мажмуи бўлса, турдош объекти эса, мулкни муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлардир. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкини, мулкдорнинг мулкий ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар талон-торожнинг бевосита объекти ҳисобланади.
Зўрлик ишлатиб содир қилинадиган талон-торож шаклларида (босқинчилик, талончилик) жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи, товламачилик жиноятида шахснинг шаъни, қадр-қиммати қўшимча объект ҳисобланади. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан мулкни ўзлаштириш ёки растрата қилишда давлат ҳокимияти, бошқарув ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлайдиган ижтимоий муносабатларга ҳам зарар етказилиши сабабли, улар жиноятнинг қўшимча объекти бўлади. Агар талон-торож ўзганинг уй-жойига ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса (ЖК 164-моддаси 3-қисми “в” банди, ЖК 166-моддаси 3-қисми “б” банди, ЖК 169-моддаси 2-қисми “г” банди), фуқароларнинг уй-жой дахлсизлигига бўлган ҳуқуқи жиноятнинг қўшимча объекти ҳисобланади.
Талон-торожнинг предмети ўзганинг мулки ҳисобланади. Мулк деганда, кишининг ашёга нисбатан эгалиги билан боғлиқ, ҳамда ушбу ашё хусусида кишилар ўртасида вужудга келадиган муносабат тушунилади.
Фуқаролик ҳуқуқи объектларидан ҳисобланган ашёлар деганда муайян моддий қийматга эга, иқтисодий муносабатнинг предмети бўла оладиган нарсалар тушунилади. Ашёлар фуқароларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилиб, жонли (масалан: уй ҳайвонлари) ва жонсиз (масалан: уй-жойлар, ишлаб чиқариш воситалари, асбоб-ускуналар, кийим-кечак, пул, қимматбаҳо қоғозлар, бевосита мулк олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлар кабилар) ашёлар тарзида бўлиб, улар инсонларнинг яшаши учун муҳим аҳамиятга эгадир.
Талон-торожнинг предмети ҳар қандай мулк эмас, балки фақат қуйидаги:
1) ашёвийлик белгиси – муайян жисмоний шаклга эга;
2) иқтисодий белги – объектив иқтисодий қийматга эга;
3) ижтимоий белги – инсон меҳнати сингган;
4) мулкнинг фуқаролик муомаласидан чиқарилмаганлиги;
5) ижтимоий-иқтисодий белги – мулкнинг талон-торож содир этилаётган вақтда фуқаролар, давлат органи, корхона, муассаса, ташкилотлар ёки жамоат бирлашмаларининг жамғармасида яъни, мулкдорнинг бевосита эгалигида, тасарруфида бўлиши;
6) юридик белги – ўзганинг мулки эканлиги каби белгиларга эга бўлган мулкларгина талон-торожнинг предмети бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |