Тошкент давлат юридик институти



Download 1,48 Mb.
bet4/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Ўзганинг мулки деганда айбдорнинг мулки ёки қонуний эгалигида бўлмаган мулклар тушунилади.
Демак, айбдорга умумий мулк (улушли ёки биргалик) асосида тегишли мулклар (эр-хотин, оила аъзолари, шериклик асосида тадбиркорликни юритаётган биргаликдаги мулклар) талон-торож жиноятининг предмети ҳисобланмайди. Лекин эр ёки хотиннинг мулки никоҳ шартномасида алоҳида белгиланган бўлса (шунингдек эр-хотин қонуний ажрашган ёки бирга яшамаётган вақтда), бу мулк талон-торож предмети бўлиши мумкин.
Агар эр хотинига тегишли мулкни никоҳда бўлган вақти давомида сотиб юборадиган бўлса, қилмиш ўзбошимчалик (ЖК 229-моддаси) сифатида баҳоланиши мумкин. Бироқ, мулк эр-хотинга биргаликдаги умумий мулк асосида тегишли бўлса, бундай низо фуқаровий тартибда ҳал қилинади.
Шунингдек, ўлган одамнинг ёки унинг ёнида бўлган мулкларни талон-торож қилишни квалификация қилишнинг ўзига хос хусусияти мавжуд. Ўлган одамга тегишли мулкнинг эгаси унинг меросхўрлари ҳисобланади, шу сабабдан ўлган шахс қабрга кўмилгунга қадар бу мулкка тажовуз қилиш талон-торож жинояти сифатида баҳоланади. Агар ўлган одам қариндошлари, танишлари томонидан кўмилганидан сўнг, қабрдан ўликни кавлаб олиб, унинг ёнидаги мулк (масалан, марҳумнинг кийимлари, тилла узук, тилла занжир, тилла тиш каби ва ҳ.к.) лар айбдор томонидан олинадиган бўлса, бу қилмиш талон-торож жинояти сифатида эмас, балки қабрни таҳқирлаш сифатида Жиноят кодекси 134-моддаси билан квалификация қилинади.
Агар айбдор ҳарбий хизматчи бўлиб, у ҳалок бўлганлар ёки ярадорларнинг буюмларини жанговар вазиятда эгаллаган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 286-моддасида назарда тутилган жиноят (мародёрлик) ҳисобланади.
Фуқаролик муомаласида қатнашиш белгиси – талон-торож предметини аниқлашнинг зарурий шарти ҳисобланади, чунки фуқаролик муомаласидан чиқарилган мулкка, талон-торожнинг предмети сифатида қаралиши мумкин эмас.
Жумладан, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портлатиш қурилмаларини босқинчилик, талончилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва ўғрилик йўли билан эгаллаш Жиноят кодекси 247-моддаси (ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) тегишли қисмлари билан квалификация қилинади.
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни босқинчилик, талончилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва ўғрилик йўли билан эгаллаш Жиноят кодекси 251-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) тегишли қисмлари билан квалификация қилинади.
Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш Жиноят кодекси 252-моддаси (радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) тегишли қисмлари билан квалификация қилинади.
Бактериологик (биологик), кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини қонунга хилоф равишда эгаллаш Жиноят кодекси 2551-моддаси (бактериологик, кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш) 1-қисми билан квалификация қилинади.
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш босқинчилик, талончилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва ўғрилик йўли билан эгаллаш Жиноят кодекси 271-моддаси (гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) тегишли қисмлари билан квалификация қилинади.
Қилмиш Жиноят кодекси 247-моддаси (ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш), Жиноят кодекси 251-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш), Жиноят кодекси 252-моддаси (радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш), Жиноят кодекси 2551-моддаси (бактериологик, кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш), Жиноят кодекси 271-моддаси (гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) билан квалификация қилинганда, қўшимча равишда талон-торож жиноятлари учун жавобгарлик белгиланган ЖК 164-169-моддалари билан квалификация қилинмайди.
Бироқ ЖК 164-169 моддалар (модда қисмлари) санкцияси Жиноят кодексининг 247, 251, 252, 2551, 271-моддаларидагидан оғирроқ жазони кўзда тутган ҳоллардагина жиноятлар мажмуи тарзида квалификация қилиниши лозим (масалан, Жиноят кодекси 247-моддаси учинчи қисмининг «в» банди ва 164-моддаси 4-қисмининг «в» банди билан).
Шунингдек, даъвони таъминлаш чораси сифатида хатланган, банд солинган, эҳтиёт чораси сифатида гаровга қўйилган мулк ҳам ЖКнинг 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш)га асосан талон-торож қилиш жиноятининг предмети бўлмайди.
Шундай қилиб, фақат қуйидаги: 1) ашёвийлик белгиси; 2) иқтисодий белги; 3) ижтимоий белги; 4) мулкнинг фуқаролик муомаласидан чиқарилмаганлик белгиси; 5) ижтимоий-иқтисодий белги; 6) юридик белги каби белгиларга эга мулкларгина талон-торожнинг предмети бўлиши мумкин.
Талон-торожнинг объектив томони мулкдордан, мулк учун жавобгар шахсдан, мулкни олишда тўсқинлик қилиши мумкин бўлган шахсдан ёки мулкнинг бошқа эгасидан уларга моддий зарар етказиб, мулкни ўзи ёки учинчи шахслар фойдасига қаратган ҳолда қонунга хилоф равишда, ҳақини тўламай эгаллаб олишда ифодаланади.
Эгаллаб олиш жиноят предметининг мулкдор ёки мулкнинг бошқа эгасининг қонуний эгалигидан ўзга шахснинг эгалигига ғайриқонуний тарзда ўтишини англатади.
Мулкни ғайриқонуний эгаллаш натижасида мулкдор мулкдан фойдаланиш, унга эгалик қилиш ёки уни тасарруф этиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish