ЎЗбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Б.ибратов Тадбиркорлик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан дарслик сифатида тавсия этилган ТОШКЕНТ-“МОЛИЯ”-2001 I БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ 1-§. Тадбиркорлик ҳуқуқи тушунчаси
Ўзбек халқининг азалий орзуси ушалиб, у ҳам сиёсий, ҳам ҳуқуқий соҳада мутлақо мустақил бўлди. Эндиги вазифа иқгисодий соҳада ҳам тўлиқ мустақилликка эришишдир. Буни амалга ошириш учун асосий эътиборни бозор иқгисодиёти муносабатларини шакллантиришга қаратиш лозимдир. "Бизнинг бозор муносабатларига ўтиш моделимиз, - деб ёзган эди Президентимиз И. А. Каримов, - Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини, анъаналар, урф-одатлар, турмуш тарзининг ҳар томонлама ҳисобга олишга, ўтмишдаги иқгисодиётни бир ёклама, бесўнақай ривожлантиришнинг мудҳиш меросига барҳам беришга асосланади"1.
Ҳа, бозор муносабатларига ўз моделимиз орқали ўтиб бормоқдамиз. Бу жараён Президентимиз раҳбарлигида собитқадамлик, тинчлик, барқарорликни сақиаш ва миллий хавфсизликнитаъминлаш, республикамизнинг сиёсий, иқгисодий ҳаётини, ижтимоий соҳаларини чуқур ислоҳ қилиш ва янгилаш асосида амалга ошириляпги.
Маълумки, бозор иқтисодиётининг моҳияти ҳар бир фуқаронинг ижодий ва меҳнат фаолиятини такомиллаштириш, боқимандаликка хотима бериш, ташаббускорлик ва тадбир-корликни ривожлантириш, мулкка эгалик туйғусинй кучайти-риш, унга ишлаб чиқаришга бўлган ҳукмронлик ҳиссини сингдириш, ишлаб чиқаришни истеъмолчи манфаатига бўйсундириш, уларнинг маҳсулотга бўлган талабини аниқ ҳисобга олиб, шунга яраша тезлик билан иш тутиш, хўжалиқца
тежамкорликка эришиш, харажатларни камайтириш, талон-торож ва суиистеъмолчиликка қарши кураш, янгиликларга нисбатан сезгир бўлиш ва фан-техниканинг сўнгги ютуқларини дадил ва ғайрат билан жорий этишдан иборат. Мана шулар ҳаёгга тадбиқ этилгандагина халқимиз ҳар қандай иқгисодий тангликдан тезроқ чиқиб олиши ва фаровон ҳаёт кечириши учун имконият яратилади.
Эндиликда бозор иқгисодиёти турли хизматлар кўрсатиш, товарлар иишаб чиқариш, уларни айирбошлаш муносабатла-рининг барча сохдарини борган сари кенг қамраб олмоқда. Бу жараён ўз навбатида ҳар бир фуқародан тадбиркорлик билан иш кўришни, тадбиркор фаолиятини тобора ривожлантириб боришни тақозо этмокда.
Тадбиркор — бизнесменлик фаолияти асосан XVIII асрда пайдо бўлиб, кўпинча "мулкдор" деган тушунча билан тенг англанган. Хусусан, А. Смит бизнесменни фойда олиш учун бирон бир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида тавак-калчилик билан иш кўрувчи мулкдор, деб таърифлайди.
Тадбиркорнинг барча харакатлари асосан бозор имконият-ларини тахлил қилиш, ундан фойдаланиш, новаторлик гояларини амалга оширишдан иборат бўлди.
Ғарбда бизнесга фойда олиш мақсадини кўзлаб, хўжалик юритиш санъати, ижодкорлик, ташаббуснинг эркин намоён бўлиши, наваторлик, хавф-хатарга доим таиёр туриш каби кўп қиррали фаолият деб қаралади. Бизнинг тафаккуримизда ҳам тадбиркорликка нисбатан шу сингари тушунча пайдо бўлмоқца. Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахслардан маҳорат, зеҳн, акл ва хушёрлик талаб эгилади ва бу хислатлар муҳим аҳамият касб этади, албатта. Шу маънода тадбиркорлик фойда олиш мақсадидаги мустақил фаолият сифатида таърифланади.
Умуман тадбиркорликка ва унинг аниқифодасига, ижтимйий-психологик томондан ёндашмай, балки унинг табиатИ ва фаолиятининг ижтимоий-иқгисодий мазмунига диққат-эътиборни қаратиш лозим.
Бунда тадбиркорликнинг капиталистик эксплуататорлик моҳиятига олиб келувчи анъанавий синфий таърифи эмас, балки инсон фаолиятининг шу соҳадаги функцияси, унинг жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий аҳа^иятига эъ^иборни қаратмоқ лозим. Агар тадбиркорликка шу томондаН ёндашиб талқин қилинса, у, аввало, бозор хўжалиги ва иқтисодий манфаатларни амалга ошириш усули сифатида намоен бўлади.
Янада аниқроқ қилиб айтганда, у бозор иқтисодиётининг алоҳида бўғинларида такрор ишлаб чиқариш борасида хизмат кўрсатувчи ташкилий, иқгисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа хўжалик муносабатларининг мажмуидир. Шу сабабли тадбиркорлик, образли қилиб айтганда, ҳар бир хўжалик бўғинларининг, товар айирбошлашни, бозор хўжалигининг ривожланишини таъминловчи воситадир.
Маълумки, тадбиркорлик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, тадбиркорлик фаолияти яхши ҳуқуқий база мавжуд бўлган тақдирда ҳам, макбул шароит мавжуд бўлмаса, етарли даражада ривожланмайди.
Демак, тадбиркорлик билан тараққиёт ҳамиша ёнма-ён борган-Тараққиёт иқгисодий-ижтимоий шароитларда тадбиркорликнинг турли, яъни жамоа, индивидуал, ҳусусий ва бошқа шаклларда ривожланишини тақозо этган.
Тадбиркорликнинг ривожланиши бозор иқтисодиётининг, шаклланиб бориши билан боғлиқ.
Аммо бозор иқгисодиёти муносабатлари бирданига тулиқ шаклланмайди. У аста-сеию риюжланиб борадиганжараён бўл&б, ақл билан иш тутишни тақозо этади. Республикамизда пухта тузилган режага биноан босқичма-босқич иқгисодий ислоҳотлар ўтказилиб борилиши бунга ёрқин мисол бўлади.
Иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишидан асосИЙ мақсад бозор муносабатларини ташкил этиш, бозорни турли моллар ва хизматлар билан тўлдириб, истеъмолчиларга товар-ии танлаб харид қилишларига кенг имкониятлар яратиб бериШ, оқибат натижада халқнинг турмуш шароитиии фаровонлаштиришдан иборатдир. Бунда тадбиркорликнинг ўзига ҳос ўрни бор. Чунки тадбиркорлик қанчалик ривожланса, ҳуқуқий томондан ҳимоя қилинса, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳам шунчалик тараққий этади.
Тадбиркорлик мулк ҳуқуқини субъектларининг товар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш асосида фойда кўриш ёки даромад олишга қаратилган амалдаги қонунлар доирасида тшиаббускорлик билан фаолият кўрсатишидир. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркор-лик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўгрисида"ги қонуни мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлангариш ишининг ҳуқуқий таянчидир1 •
Тадбиркорлик тўғрисидаги мазкур қонунда фуқароиарнинг ишбилармонлигини ошириш, тадбиркорлик фаолияти эркин-лигини бутун чоралар билан ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатлари белгиланди ва тад-биркорларимизнинг жаҳон бозорларига ўз тошрлари бмлак кириб боришларига ҳар томонлама кулай имконият яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |