Таълим вазирлиги


II БОБ. ТАДБИРКОРЛИКНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 1,28 Mb.
bet5/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

II БОБ. ТАДБИРКОРЛИКНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

1-§. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш шарт-шароитлари


Ўзбекистон Республикасидаги турли шаклдаги мулклар тенг ҳуқуқий мавқега эга бўлганлиги ва ана шу мулкларга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги тадбиркорликнинг келиб чиқиши ва ривожланишига сабаб бўлди. Президент И. А Каримов таъкидлаганидек, «Мулкчилик масаласини ҳал қилиш бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади»11. Бу бежиз айтилмаган, Президентимиз бунда Ўзбекистон Республикасинингижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ривожланишининг асосий моҳияти бевосита мулкка бўлган муносабат билан боғлиқэканлигини ҳар томонлама илмий таҳлил қилиб, ана шундай фикрга келганлиги шубҳасиз.
Республикамизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи боск^мвда асосий диққат-эътибор мулкка бўлган аввалги муносабатни бутунлай ўзгартириш ва бозорни шакллантиришга қаратилди.
Буни амалга оширмай туриб, тадбиркорликни ривожлан-тириш, бозорни сифатли моллар ва хизматлар билан тўлдириш мумкин эмас. Чунки тадбиркорликни ривожлантириш бевоси-та бозор билан боғлиқцир. Бозорнинг ривожланиши эса иш-билармон тадбиркорлар ишлаб чиқарадиган турли и-теъмол молларининг ҳажми билан аниқланади. Истеъмол моллари қанча кўп ишлаб чиқарилса, рақобат шунча кучаяди, нарх-наво пасаяди. Тадбиркорликни ривожлантириш, аввало, мулк ва шу мулкка бўлган муносабатни ўзгартириш билан чамбар-час боғлиқ. Шунинг учун республикамизда хусусий мулкка кенг йўл очиб берилди. Шу мақсадда давлат мулкини хусусий-лаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунинг сабаби-то мулкни хусусийлаштириш жараёни бошлагунига қадар ўтган вақг, яъни собиқитгафоқбарпо этилганидан бошлаб, у барҳам топгунига қэдар кўплаб турдаги мулклар марказлаштирилиб, ягона давлат мулкига айлантирилди. Унга эса мулкнинг бошқа шаклларидан устунлик берилиб, умумхалқ мулки деб эълон қилинди. Мулк умумий бўлиши туфайли ундан манфаатдор бўлиш, ана шу мулк учун ким қанча меҳнат қилгани, ким қанча улуш қўшганига қараб эмас, балки барча бирдек фойдаланиши, манфаатдор бўлиши билан белгиланди. Мазкур мавҳум тушунча кишиларда давлат мулкига нисбатан хўжасизларча муносабатнинг шаклланишига ва мулкдан моддий манфаатдор бўлиш, уни кўпайтириш, авайлаб асрашга бўлган қизиқишининг сўниб боришига ва умумхалқ мулкининг эгасиз бўлиб қолишига олиб келди. Энди бундай муносабат моддий манфаатдорликни, тадбиркорликни амалга оширишга, кишилардаги жўшқин ижодкорликка гов бўлди. Бунинг сабаби ишлаб чиқаришни ривожлантирувчи асосий тармокдаги чккаҳокимлик мавқеини берувчи ҳукуматнинг тартибог қоидалари ёрдамида давлат корхоналари доимо рақобатдан ҳимояланиб келишидир. Мазкур ҳимоя юқори тариф тўсиқлари ҳамда хорижий рақобатни қисман чеклаш ёки тўлиқ олдини олишга қаратилган ўз чора-тадбирлари ёрдамида ҳам таъминланди.
Рақобатнинг йўклиги туфайли давлат корхонларининг самарали бўлишга, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат турларини таъминлашга қизиқиши ҳам пасайиб борди.
Давлат корхоналарининг фойда олишга қизиқишининг пастлиги истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар ёки ўзга ижтимоий гурухларнинг манфаатига ҳам зарари тегди. Ҳукумат томонидан бериладиган субсидиялар давлат корхоналари ишлаб чиқарган товарларга ёки хизматларга, электр қуввати, бензин ёки бошқа маҳсулот ва хизмат турларига бозор нархларидан паст нарх белгилашга имкон яратди. Шу билан бирга ҳукуматнинг мазкур мадади давлат корхоналарига зарар етказиб, давлат тармоғи ресурсларининг исроф бўлишига ҳам олиб келди. Бундан ташқари фойда олишга моддий қизиқишнинг йўқлиги ва самарадорликнинг пастлиги, бошқача айтганда, очиқ рақобатдош шароитни юзага келтирувчи интизомнинг йўқлиги собиқ иттифоқ давлат корхоналарининг жиддий ва мунтазам талофотлар кўришига сабаб бўлди. Давлат тармоғи камомадининг катгалига, турли қарзлар давлат корхоналари кўрсатган самарасиз фаолиятнинг бевосита оқибати эди. Давлат корхоналарининг доимий равишда зарар кўриши аксарият ҳолларда зарарни қоплаш учун ҳукуматни қарз олиш ёки пул зарб этишга мажбур қиларди. Булар эса сармоя ажратиш рагбатини сусайтириб, маблағнинг давлатдан қочишига сабабчи инфляцияни янада чукурлаштирди.
Маълумки, собиқштифоқнинг марказлашган режалаштириш тизими хар қандай иқгисодий фаолиятни ёппасига назорат қилишта шароит яратди. Бу эса хусусий секторнинг йўқолишига олиб келди. Мазкур тизимнинг фаолият тажрибаси шуни кўрсатдики, марказлаштирилган режалаштириш шароитида бозор алоқалари умуман рўёбга чиқмади. Натижада, очиқ бозор алоқалари ривожланмади, корхоналарда мажбуран ўрнатилувчи рақобатбардошлик интизоми ҳам йўқ бўлди.
Марказлашган режалаштиришнинг бундай камчилиги умуман барча соҳаларда ҳам қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Марказлаштирилган режалаштириш тузумида нархларни бозорнинг ўзи ўрнатиши ҳукук?ши бериш ўрнига давлат белгилади. Собиқ социалистик мамлакатлар бозор алоқаларига қаратилган иқтисодиёт тизимига ўтишининг илк қадамларидан бири маҳсулотлар нархини эркин қўйиб юбориши бўлди. Бундан аксарият ҳоларда пул қадрсизланишининг чуқурлашуви юзага келди. Ўзбекистонда эса, нарх-наво давлат назоратида бўлди. Бу эса нарх-навонинг мувозанатлашувига, аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоя қилишга имкон яратди. Собиқ Иттифоқ даврида ҳукумат барчани иш билан таъминлаш кафолатини ўз зиммасига олганлиги сабабли марказлаштирилган режалаштириш шароитида давлат корхоналари лозим бўлганидан зиёд ишчи-хизматчиларни ишга ёллаган эди. Бундай кафолат сабабли ишчилар ўз мехнати натижасидан қатьи назар, иш ҳақи олишни билишар эди. Яъни давлат корхоналари ўз ишининг сифати учун қайғурмайдиган ишчи-хизматчиларни боқишга мажбур эди. Оқдбатда собиқ социалистик мамлакатлар саноати ривожланган ёки як^шда оёкқа туриб, илдамлаб бораётган бошқа қатор мамлакатлардан орқада қола бошлади. Чунки, марказлаштирилган режалаштириш собиқ иттифокда халқаро бозор рақобатига умуман дош беролмайдиган кўплаб саноат корхоналарини юзага келтирган эди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда иқгисодий ислоҳртлар бундай корхоналарнинг аксарият қисмини ёпилишдан сақлаб қолди. Ўтмишда марказлашган режалаштириш иқгисоди давом этаётган кўпчилик мамлакатлар, шужумладан, Болтиқбўйи давлатлари ва Россияда ишлаб чиқариш инқирози аён эканлигига қарамай, оғир саноат соҳасидаги йирик корхоналар банк кредитларини олиши туфайли «чўкиб» кетмасликкм муваффақ бўлди. Юқоридатилга олинган давлатларда кредитларга барҳам бериш корхоналар ёпилишига ва кўплаб одамларнинг кўчада қолишига сабаб бўлар эди. Уларга кредит бериш эса инфляцияни янада авж олдирди. Бу қийинчиликларга қўшимча равшцца давлат корхоналари маънавий эксирган технологиялар Марказий Европа ҳамда собиқ иттифоқца жиддий экологик уқубатларга олиб келди. Бу эса атроф-муҳитни ифлослашга қарши қурашни авж олдиришни тақозо этди.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish