Таълим вазирлиги


-§. Хусусийлаштириш усуллари



Download 1,28 Mb.
bet8/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

4-§. Хусусийлаштириш усуллари


Мулкни хусусийлаштириш давлат учун ҳам, хусусий мулк эгалари учун ҳам бир қатор афзалликлар яратади. Шу сабабли мулкни хусусийлаштириш жараёни жадаллик билан олиб бориляпти. Қуйида ана шу жараённинг асосий турларини кўриб
ўтамиз. Улардан бири давлат корхоналарини кимошди савдоси бўйича фуқароларга мулк сифатида сотишдир.
Давлат мулки ҳисобланган корхоналар ва бошқа мулкларни кимошди савдоси бўйича сотиш учун, аввало, Давлат мулк қўмитаси, унинг жойлардаги бўлимлари қарор қабул қилади ва улар мулк сотувчи ҳисобланадилар.
Кимошди савдосида жисмоний ёки юридик шахслар мулкни сотиб олувчи сифатида қатнашадилар.
Кимошди савдоси бўйича сотилган мулк тўғрисидаги баён тузилгандан сўнг ўн кун мудцатдан кечикмай сотувчи билан сотиб олувчи ўртасида амалдаги қонунларга мувофиқ олди-сотди шартномаси имзоланиши керак. Унда сотилган мулкнинг номи, нархи, янги мулк эгасига сотилган объектни ўгказиш, сотиб олган шахс билан ҳисоб-китоб қилиш тартиблари ва бошқа банддар кўрсатилиши лозим. Харидор томонидан тўланадиган барча маблағ Давлат мулк қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Сотилган мулкнинг қиймати тўлиқтўлангақдан кейин Давлат мулк қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан давлат далолатномаси берилганидан сўнг сотиб олувчи мулк эгаси ҳуқуқини олади. Агар мулк кзшматани бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби билан кимошди савдосида сотилган бўлса, сотиб олган шахс томонидан дастлабки тўлов қисми тўланиши билан Давлат мулк қўмитаси унга мулкдан вақгинча фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи ғувохнома беради.
Хусусийлаштириш усулларининг иккинчиси давлат корхоналари акцияларини ошкора савдога қўйишдир. Бу усулда корхона акциялари к^мматаи қогозлар бозорида сотиш йўли билан ҳиссадорлар гуруҳи ташкил бўлади. Корхона ва унинг бошқа мулк комплекслари акция сотиб олган шахсларнинг ана шу акцияси миқдори ҳисобчдаги шерик мулкига айланади. Бу усулда мамлакатимизда бирмунча давлат корхоналари хиссадорлар мулкига, яъни хусусий мулк шаклига айланиб бормоқца.
Хусусийлаштириш усулларининг учинчиси давлат мулкини ўзгага текинга мулк қилиб ўтказишдир. Бир қатор мулклар, жумладан, давлатга қарашли турар-жойлар, айрим турдаги мулклар уни эгаллаб турган ёки фойдаланиб турган шахсларга шу усул билан берилди. Масалан, давлат фондига тегишли турар жойлар уни эгаллаб турган ўқитувчилар, илмий ходимлар, маданият ва тиббиёт ходимлари, уруш фахрийлари, биринчи ва иккинчи гуруҳ меҳнат ногаронлари, кам таъминланган айрим гурухдаги оилаларга текин хусусийлаштирилди. Бу жараён Ўзбекистон Республикасининг «Уй-жойларни хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонуни ва Президентнинг шу ҳақдаги Фармонига мувофиқ амалга оширилди.
Шуни ҳам айтиш керакки, давлатга қарашли уй-жойларнинг бир қисми эгаллаб турган ва имтиёзли гуруҳга кирмайдиган кишиларга арзон нархларда хусусийлаштиридди.
Хусусийлаштиришнингтўртинча усули давлат корхоналарини тугатиб ёки муайян қисмларга ажратиб сотишдир. Агар корхона ўз қарзини қоплай олмай қолса, у тугатилади ва мулки сотилиб, тушган маблағдан кэрзлари тўланади. Корхонани муайян қисмларга ажратиб сотишда унга фойда келтирувчи бўшнлари мустақил фирмалар сифатвда сотилади. Бувдан корхона ходимлари томонццан хам согаб олиниши мушсин. Бу усулда меҳнат жамоаси ўз маблағларини қўшиш асосида янга фирма таъсис этади ва мавжуд давлат корхонасини сотиб сшади. Шутариқа давлат мулки хусусий мулкка айлантирилади.
Давлат корхонаси жисмоний шахслар томонидан ижарага олиниб фс«йдаланилиши ҳам мулкни давлат тасарруфидан чиқариш усулларидан бири ҳисобланади. Бу усулда давлат ўз мулкини таеарруф этишини ўз қўлида сақяаб қолади. Ижарачилар эса ана шу мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Республикамизда давлат мулкини ижарага бериш, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасвда кенг ривожланди.
Ҳосилдор ерлар деҳқонларга узоқ муддатга ижарага берила бошланди. Бу эса ўз навбатида жойларда аҳолининг ижарага қизиқишини ошириш билан бирга қишлоқ хўжалик маҳсулот-ларининг кўпайишига, ҳосилдорликнинг ошишига олиб келади. Хусусийлашпфиш мумкин бўлмаган мулклардан бошк^си ижарага берилганда ижарачилар шу мулкни сотиб олиши ҳам мумкин. Бу қовда Ўзбекистон Республикасининг Ижара тўғрисидаги қонунида бслшлаб берилган.
Мулкларни хусусийлаштиришдан ягона мақсад фақат мулкдор бўлиш ва шу йўл билан каттагина фойда, даромад олиш эмас, балки элимизга, юртимизга кўпроқфойпа келтиришдир.
Мулкдан эл-юрт тинчлиги, халқимизнинг фаровон турмуш кечиришини янада яхшироқтаъминлаш йўлвда фойдаланишдир. Чунки ҳар бир инсон давлат менга нима беряпти, деб яшаши эмас, балки мен давлатимга нима бердим, қандай хизмат қилдим деб ўйлаши ва шу ўй билан яшаши керак.
Давлатимизнинг мустақиллик йўлида шаҳдам одимлар билан бориши, илғор давлатлар сафидан муноскб ўрин олиши, халқимизнинг тўкин-сочин ва фаровон хаёт кечиришини таъминлаш учун хормай-толмай мехнат қилишимиз, халқимиз, давлатимиз, мустақиллигимиз учун курашишимиз керак. Ана шундагана биз ҳақиқий қудратли, келажаги порлоқдавлат қурган бўламиз.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish