Тошкент давлат юридик институти



Download 1,48 Mb.
bet14/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Жиноятнинг мотиви – ғараз, мақсади эса – ғайриқонуний йўл билан мулкка эга бўлиш, мулкка эга бўлиш ҳуқуқини олиш ёки мулкий характердаги ҳаракатни содир этишдан манфаатдор бўлиш ҳисобланади.
Товламачиликнинг субъекти вояга етган, ақли расо 14 ёшга тўлган шахс ҳисобланади.
2. Товламачиликнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларидан бири уни такроран содир этиш (ЖК 165-моддаси 2-қисми “а” банди) ҳисобланади.
Товламачилик такроран содир этилган, деб ҳисоблаш учун қуйидаги тўртта шарт бир вақтда мавжуд бўлиши керак:
1) илгари ЖК 165-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги (бунда олдин содир этган товламачилик жинояти тамом бўлган, товламачилик жиноятига тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ёки товламачиликни иштирокчиликда содир этилганлиги аҳамиятга эга эмас);
2) илгари содир этилган жиноятининг ЖК 165-моддасининг қайси қисми билан квалификация қилинганлигининг аҳамиятга эга эмаслиги;
3) айбдорнинг содир этган жиноятларининг бирортаси учун ҳам судланмаган бўлиши;
4) айбдорнинг олдинги товламачилиги учун ЖК 64-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан туриб, яна товламачилик содир этганлиги.
Агар содир қилган жиноятда ЖК 165-моддаси 3-қисми “а”, “б” ёки “в” бандларининг аломатлари бўлса, унда қилмиш ЖК 165-моддаси 2-қисми “а” банди билан квалификация қилинмайди, чунки Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорига кўра, талон-торож жиноятларида қилмиш ўша модданинг оғирроқ қисми билан квалификация қилинади.
ЖК 165-моддасига мувофиқ, жиноий ҳаракат мустақил жиноят таркибини ташкил қилгандагина такроран содир этиш ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, айбдор аввалги қилмишни содир этишда ёрдамчи ёки далолатчи сифатида иштирок этган бўлса ҳам, жиноят такроран содир этилган, деб топилади.
Қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган судланганликнинг квалификацияга таъсир қилиши ва оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши мумкин эмас.
Такроран содир этилган товламачиликни давомли товламачиликдан фарқлаш лозим. Агар талаблар умумий (ягона) қасд билан қамраб олинган ва бир мулкни эгаллашга қаратилган бўлса, шунингдек, бир ёки бир неча шахсларга қаратилган бўлса, тажовуз предметини талаб қилиш такроран, деб ҳисобланиши мумкин эмас. Масалан, айбдор жабрланувчидан сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан турли вақтларда бир қанча моддий қимматликларни талаб қилиб юрган бўлса, қилмиш давомли товламачилик ҳисобланади.
Агар товламачилик айбдорнинг бир жабрланувчига нисбатан ягона қасди билан бир неча бор содир этилган бўлса ва умумий қилиб олганда, кўп миқдорда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “б” банди билан ёки талон-торож қилинган мулкнинг миқдорига қараб, ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиниши керак38.
Товламачиликнинг хавфли рецидивист томонидан содир этилиши ЖК 165-моддаси 2-қисмининг “а” бандида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Рецидив жиноят тушунчаси қуйидаги 5 та белгини қамраб олади:

  1. аввал жиноят содир этганлик;

  2. аввалги жиноят бўйича айблов ҳукмининг чиққанлиги;

  3. аввалги жиноят бўйича судланганлик;

  4. кейинги жиноят содир этилганлик факти;

  5. кейинги жиноят бўйича айблов ҳукмининг мавжудлиги39.

Демак, қилмишни хавфли рецидивист томонидан содир қилинган, деб ҳисоблаш учун қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши керак:
1) шахснинг илгари содир этган жинояти учун судланганлиги;
2) ЖК 69-моддасида белгиланган жазони ижро этиш муддатларининг ўтиб кетмаганлиги;
3) ЖК 78-моддасида назарда тутилган судланганлик муддатларининг ўтиб кетмаганлиги ёки ЖК 79-моддасига асосан судланганлиги олиб ташланмаганлиги;
4) янги содир этган жиноятининг илгари содир этган жиноятига ўхшаш бўлиши.
3. Кўп миқдорда товламачилик содир этилганда, қилмиш ЖК 165-моддаси 2-қисми “б” банди билан квалификация қилинади.
ЖК Махсус қисми “Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси” деб номланган саккизинчи бўлимига мувофиқ кўп миқдор деганда, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдор тушунилади.
Бунда жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқади. Агар ишни суд муҳокамаси, ҳукм чиқариш ёки юқори инстанция судида кўриш вақтида энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарган бўлса, бу квалификацияга таъсир қилмайди.
Қилмишни ЖК 165-моддаси 2-қисми “б” банди билан квалификация қилиш учун, албатта айбдорнинг қасди айнан кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилишга қаратилган бўлиши керак.
Талон-торож қилинган мулкнинг миқдорини аниқлашда жиноят содир этилган кундаги шартномавий, биржа ёки бозор нархи ҳисобга олинади, у мавжуд бўлмаса, унинг баҳоси экспертлар томонидан белгиланади.
4. Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик ЖК 165-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича квалификация қилинади.
Гуруҳ бўлиб жиноят содир этилганида жиноятчилар жабрланувчига нисбатан сон ва жисмоний жиҳатдан устун бўлади, чунки аксарият ҳолларда товламачилик айбдорнинг жисмоний тазйиқи остида ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш орқали амалга оширилади. Шунинг учун ҳам қўрқитиш реал ва бошқа омиллар билан мустаҳкамланган бўлиши керак. Буларни амалга оширишнинг энг осон йўли жиноятни бир гуруҳ шахслар томонидан содир этишдир. Товламачиликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши жиноят субъектлари томонидан амалга ошириладиган вазифаларни тақсимланишига олиб келади40.
Товламачиликни ЖК 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан квалификация қилиш учун иккита муҳим белги талаб қилинади:

  1. жиноят содир этиш тўғрисида икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг олдиндан келишуви;

  2. камида икки шахснинг жиноят объектив томонини содир этишда бажарувчи сифатида биргаликда иштирок этиши.

Агар содир қилинган жиноятнинг бажарувчиси бир киши бўлса, қолган иштирокчилар (ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи)нинг ҳаракатлари ЖК 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан эмас, балки ЖК 28-моддаси орқали бажарувчи содир қилган ЖК 165-моддаси тегишли қисмлари билан квалификация қилинади (ЖК 30-моддаси 1-қисми).
Демак, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб мулкни талон-торож қилиш деганда қуйидаги 3 та шарт:
а) гуруҳ таркибида жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етган камида икки шахс иштирок этганлиги;
б) гуруҳда камида икки ёки ундан ортиқ шахс бажарувчи сифатида иштирок этганлиги;
в) гуруҳда иштирок этаётган шахсларнинг олдиндан тил бириктириб, биргаликда жиноят содир этиш учун келишиб олганлиги тушунилади.
5. Содир этилган товламачилик жуда кўп миқдорни ташкил этган тақдирда, қилмиш ЖК 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан квалификация қилинади.
Жиноят қонунига мувофиқ, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баробари ва ундан ортиқ бўлган миқдор жуда кўп миқдор, деб белгиланган. Юқорида таъкидланганидек, қилмишни ЖК 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан квалификация қилиш учун, албатта айбдорнинг қасди айнан жуда кўп миқдорга қаратилган бўлиши талаб қилинади.
6. Товламачиликнинг ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилиши ЖК 165-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Жиноят иштирокчиликда содир этилганда, ўта хавфли рецидивистнинг ҳаракатлари ЖК 165-моддаси 3-қисми “б” банди билан, қолган иштирокчиларнинг ҳаракатлари эса ЖК 165-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилинади.
Содир этилган ҳаракатларни ЖК 165-моддаси 3-қисми “б” банди билан квалификация қилиш учун жиноят содир этган шахс ушбу жиноятни содир этгунга қадар суд томонидан ўта хавфли рецидивист, деб топилган бўлиши лозим.
7. Товламачилик уюшган гуруҳ томонидан ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган тақдирда қилмиш ЖК 165-моддаси 3-қисми “в” банди бўйича квалификация қилинади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 29-моддаси 3-қисмига мувофиқ, икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб ҳисобланади.
Уюшган гуруҳнинг хавфлилиги шундаки, гуруҳ олдиндан тузилган муайян режа билан ҳаракат қилади, гуруҳ раҳбари гуруҳнинг ҳар бир аъзосига вазифаларини белгилаб беради. Уюшган гуруҳ раҳбарининг товламачиликда бевосита қатнашиши шарт бўлмай, гуруҳга раҳбарлик қилиб туради, шунингдек, жиноятни тез ва осон бажарилиши, унинг фош бўлишининг олдини олиш чораларини кўради. Шунинг учун гуруҳ аъзолари қандай жиноятни содир қилган бўлсалар, гуруҳнинг раҳбари ўша жиноятда ташкилотчи сифатида жавобгар қилинади. Товламачилик уюшган гуруҳ томонидан содир этилганида талон-торож қилинган мулкнинг миқдорини ҳар бир гуруҳ аъзосига тақсимлаган ҳолда эмас, балки гуруҳ аъзоларининг барчаси биргаликда талон-торож қилган мулкнинг умумий миқдоридан келиб чиққан ҳолда жавобгар қилинади.
Уюшган гуруҳ томонидан содир этилган товламачиликда далолатчи, ёрдамчилари ҳам иштирок этган бўлса, уларнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 28-моддаси ва ЖК 165-моддасининг 3-қисми “в” банди билан товламачилик жиноятида иштирокчи сифатида квалификация қилинади.
Содир этилган товламачилик ҳаракатларини уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган деб квалификация қилиш учун гуруҳнинг фақат товламачилик содир этиш учун тузилганлигининг аҳамияти йўқ. Муҳими, товламачилик содир этган гуруҳ уюшган гуруҳ сифатида баҳоланиши учун керакли хусусиятларга эга бўлиши лозим. Бунда гуруҳ аъзоларининг ҳар бири объектив томоннинг алоҳида қисмларини бажариши мумкин. Уларнинг гуруҳдаги иштирокидан қатъи назар, қилмиш ЖК 165-моддаси 3-қисми “в” банди билан квалификация қилинади (бунда уларнинг ҳаракатларига ЖК 28-моддаси қўлланилмайди).
Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб товламачилик қилиш деганда эса, уюшган гуруҳ таркибига кирмаган ҳар қандай бошқа шахснинг уюшган гуруҳ ёки уюшган гуруҳ бирор аъзосининг топшириғи билан товламачилик қилиши тушунилади.
Қонун мазмунига кўра, шахс жабрланувчига нисбатан товламачилик қилиб, ўзининг жиноий ҳаракатлари уюшган гуруҳ манфаатларига қўл келаётганлигини, уюшган гуруҳ манфаатлари учун хизмат қилаётганига кўзи етса, қилмиш ЖК 165-моддаси 3-қисми “в” банди билан квалификация қилиниши мумкин. Чунки, айбдор ўз қилмиши билан уюшган гуруҳнинг манфаатларини кўзлаб жиноят содир қилаётганини билади ва шуни истаб ҳаракат қилади.
Агарда жиноий уюшма томонидан товламачилик жинояти содир этилса, айбдор ЖКнинг 242-моддаси ва ЖК 165-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса) жиноятлар жами тариқасида жавобгарликка тортилади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish