Тошкент давлат юридик институти


-БОБ. ТАЛОНЧИЛИКНИНГ ЮРИДИК ТАҲЛИЛИ



Download 1,48 Mb.
bet15/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

4-БОБ. ТАЛОНЧИЛИКНИНГ ЮРИДИК ТАҲЛИЛИ


166-модда. Талончилик


Талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш –
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Талончилик:
а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;
б) анча миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Талончилик:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уй-жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб;
в) кўп миқдорда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Талончилик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


1. Талончиликнинг ижтимоий хавфлилиги шундан иборатки, бунда мулкка тажовуз очиқ ва жиноятчининг ўта сурбетлиги, шу билан бирга ўрнатилган тартибни, ҳуқуқий ва ахлоқий қоидаларни ва жамият қадриятларини менсимаслик билан амалга оширилади. Шу билан айбдорнинг бундай ҳаракатлари у жазосиз қолишига ишонишидан далолат беради41.
Зўрлик ишлатмасдан талончилик қилишнинг объекти ўзгалар мулкини муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Зўрлик ишлатиб содир этиладиган талончиликнинг қўшимча объекти жабрланувчининг соғлиғи ва жисмоний дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Талончилик жиноятининг предмети фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган ўзганинг кўчар мулки ҳисобланади.
Талончилик объектив томондан ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишда ифодаланади. Мулкий бойликнинг ошкора, очиқ-ойдин, атрофдагиларга нисбатан сурбетларча қўлга киритишнинг бу усули талончиликнинг ўзига хос белгисидир.
Қилмишни талончилик, деб квалификация қилиш учун иккита ўзаро боғлиқ бўлган объектив ва субъектив мезон инобатга олиниши зарур.
Объектив мезонга кўра, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мулкдор ёки жиноятнинг бошқа гувоҳларининг кўз ўнгида содир этилаётганлигини ва улар уни олиш жараёнини айнан жиноят сифатида англашларидан иборат.
Субъектив мезон эса, нафақат, мулкдор ва жиноятнинг бошқа гувоҳлари қилмишни жиноят сифатида англаётганликларидан, балки айбдор ҳам ўзининг ҳаракатлари бошқалар томонидан айнан жиноят сифатида тушунилаётганлигини англашидан иборат, лекин айбдор ушбу шахсларнинг вазиятга муносабатини инобатга олмайди42.
Талончиликнинг объектив томонининг хусусиятларидан бири уни содир этиш усулидир. Қонунда талончилик ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш, деб ифодаланади. Очиқдан-очиқ талон-торож қилиш айбдор томонидан жабрланувчи ёки бошқа шахслар томонидан мулкни талон-торож қилинаётганлиги тўлиқ идрок этган, англаган ҳолда содир этилиши ҳисобланади.
Қонун мазмунига мувофиқ, талончилик мулк эгаси, мулкдан фойдаланувчи ёки атрофдагиларнинг кўз ўнгида содир этилади, айбдор атрофдаги одамлар қилмишнинг ғайриқонуний эканлигини тушуниб турганлигини англаб ҳаракат қилади, атрофдагилар унга тўсқинлик қилишга ҳаракат қилган-қилмаганлигидан қатъий назар, қилмиш талончилик сифатида баҳоланади.
Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш билан бошланган, лекин жабрланувчи ёки бошқа шахслар томонидан сезиб қолинганига қарамасдан, айбдорнинг мулкка эгалик қилиш мақсадида уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб қилган ҳаракатлари талончилик сифатида тавсифланади.
Айбдор, жабрланувчи ва бошқалар кўз олдида ўзганинг мулкини эгаллаб олаётганлигини ва улар унинг ҳаракатларининг жиноий хусусиятини тушунганлигини аниқлаганда, ўзганинг мулкини ошкора талон-торож қилиш талончилик ҳисобланади43.
Агар айбдор ёш бола, қария ёки ақли норасо шахсдан ўзгага тегишли мулкни зўрлик ишлатмасдан, ошкора тарзда олган бўлса-да, ёш бола, қария ёки ақли норасо шахслар ўзига нисбатан талон-торож содир этилаётганлигини англаб етмаса, бундай ҳолда қилмиш талончилик сифатида эмас, балки ўғрилик сифатида квалификация қилинади.
Талон-торож очиқдан-очиқ содир этилган деб баҳолашда 3 та асосий мезонга эътибор бериш керак:

  1. талончилик доимо мулк жабрланувчи ёки учинчи шахслар, атрофдагиларнинг кўз ўнгида (ҳозирлигида) содир этилади;

  2. айбдор ўзининг очиқдан-очиқ ҳаракат қилаётганлигини англайди, яъни жабрланувчи ёки атрофдагилар томонидан ўз ҳаракатларининг ғайриқонунийлигини идрок этади, ҳатто мулкни талон-торож қилишда унга қаршилик кўрсатишлари, уни ушлаб олишлари мумкинлигини тушунади, лекин бунга эътибор бермайди;

  3. жабрланувчи, учинчи шахслар ёки бегона бошқа шахслар мулкнинг талон-торож қилинаётганлигини англайди.

Агар айбдор ўзини ҳаракатини яширин равишда амалга ошираяпман, деб ўйласа-ю, лекин қилмишни амалга ошираётганлигини бошқа шахслар кўриб турган бўлса, қилмиш талончилик сифатида эмас, балки ўғрилик (ЖК 169-моддаси) бўйича квалификация қилинади.
Амалиётда талончилик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:


  1. Download 1,48 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish