Тошкент давлат юридик институти


Ишончни суиистеъмол қилиш



Download 1,48 Mb.
bet23/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Ишончни суиистеъмол қилиш – фирибгарлик усули сифатида айбдор шахс томонидан ғараз ниятларда жабрланувчи билан бўлган ўзаро ишончли муносабатлари (дўстлик, қариндошлик, таниш-билишчилик)дан келиб чиқиб, натижада айбдор жабрланувчининг унга ишонишидан фойдаланиб, жабрланувчининг мулкини эгаллаб олади. Бунда ишончни суиистеъмол қилиш икки хил усулда вужудга келиши мумкин: 1) ҳуқуқий муносабатлар натижасида, яъни ёлғондан у ёки бу келишув муносабатларига кирилиши натижасида (сохта хизмат вазифалари муносабати билан, сохта шартномалар тузиш орқали); 2) шахслар ўртасидаги аниқ фактик муносабатлар орқали (дўстлик, ишонч, қариндошлик муносабатларидан).
Шунингдек, фирибгарликдан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш қуйидаги белгилари билан фарқ қилади:
1) фирибгарликда мулк алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш натижасида айбдорга берилса, ўзлаштириш ва растрата қилишда эса, мулк айбдорга қонуний асосларда берилади;
2) фирибгарликда мулкка оид тузилган битим фақат ташқи жиҳатдан ҳақиқий, лекин аслида қалбаки бўлади, ўзлаштириш ва растрата қилишда эса, битим ҳам шаклан, ҳам мазмунан ҳақиқий бўлади;
3) айбдорга бериладиган ваколатлар бўйича ҳам фарқланади: фирибгарликда жиноят предмети мулк қилиб бериб юборилиши мумкин бўлса, ўзлаштириш ва растрата қилиш жиноятида эса, айбдорга мулк қилиб берилмайди, фақат мулкка нисбатан муайян ваколатлар берилиши мумкин;
4) фирибгарликда жиноий қасд мулкни эгаллашдан олдин пайдо бўлади, ўзлаштириш ва растрата қилиш жиноятида эса, қасд мулк айбдорнинг эгалигига қонуний равишда ўтганидан кейин пайдо бўлади57.
Демак, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишнинг талон-торожнинг бошқа шаклларидан асосий фарқи, ўзлаштириш ва растратада жиноят предмети айбдорнинг эгалигига қонуний асосларда ўтган бўлади, яъни мулк айбдорга хизмат мажбуриятлари, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ёхуд мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан махсус топшириқ асосида ишониб топширилган бўлади. Талон-торожнинг бошқа шаклларида жиноят предмети – ўзганинг мулки жиноят содир этилаётган вақтда мулкдорнинг эгалигида бўлади.
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига оид белгилардан бири мулкдорга етказилган моддий зарарнинг миқдори ҳисобланади. Етказилган зарар миқдори ва мулк шаклига кўра ўзлаштириш ва растратани иккига бўлиш мумкин:
1) фуқароларнинг шахсий мулкига тажовуз қилишга қаратилган ўзлаштириш ва растрата:
- оз, оз бўлмаган ва анча миқдорда (ЖКнинг 167-моддаси 1-қисми);
- кўп миқдорда (ЖК 167-м. 2-қ.);
- жуда кўп миқдорда (ЖК 167-м. 3-қ.).
2) юридик шахсларнинг мулкига қаратилган ўзлаштириш ва растрата:
- оз миқдорда (МЖтКнинг 61-моддаси),
- оз бўлмаган ва анча миқдорда (ЖКнинг 167-моддаси 1-қисми),
- кўп миқдорда (ЖК 167-м. 2-қ.),
- жуда кўп миқдорда (ЖК 167-м. 3-қ.).
Жиноят натижасида етказилган зарар миқдорини аниқлашда жиноят содир этилган вақтдаги энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан олинади. Бу, ўз-ўзидан, инфляция шароитида истеъмол товарлари нархлари ошишига нисбатан аҳоли даромадларини мослаштириш имконини берувчи ҳисоб-китоб бирлигини жорий этиш заруриятидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида “талон-торож этилган мулкнинг қийматини аниқлашда ишнинг муайян ҳолатларига қараб, ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги шартномавий, бозор, биржа баҳоларига асосланмоқ лозим58”, деган умумий кўрсатма берилган.
Жиноят предмети бўлган мулк қийматини аниқлашда: унинг эгаси томонидан харид қилиниши ҳолатларидан, жиноят содир этилган вақтдаги давлат улгуржи нархидан, бозор ёки комиссион нархлардан келиб чиқиш лозим. Мулк қийматини аниқлаш имконияти бўлмаганида, у тегишли мутахассислар жалб қилиниб, эксперт хулосасига кўра белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида”ги қарорида “Жиноий тажовуз оқибатида етказилган моддий зарар миқдорини аниқлашда, мулкнинг моддий зарарни ундириш ҳақида қарор чиқарилаётган кундаги нархини инобатга олиш зарур59”лиги белгиланган.
Демак, содир этилган талон-торожни миқдорига кўра квалификация қилиш учун мулкнинг қийматини баҳолашда жиноят содир этилган кундаги шартномавий, бозор, биржа баҳоларига асосланиш керак. Лекин, жиноят натижасида етказилган моддий зарарни қоплашда эса, моддий зарарнинг миқдори моддий зарарни ундириш ҳақида қарор чиқарилаётган кундаги нархидан келиб чиқиш керак.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish