Тошкент давлат юридик институти


Оз миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаригача, оз бўлмаган миқдор



Download 1,48 Mb.
bet24/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Оз миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаригача, оз бўлмаган миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан ўттиз баробаригача, анча миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз баробаридан юз баробаригача, кўп миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг юз баробаридан уч юз баробаригача, жуда кўп миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баробаридан ортиқ миқдор ҳисобланади.
Юридик шахсларнинг оз миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда талон-торож қилиш маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 3-бандига мувофиқ, корхона, муассаса, ташкилот мулкини ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик ва ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш (Жиноят кодексининг 167, 168, 169-моддалари) учун жиноий жавобгарлик фақат талон-торож суммаси Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 61-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошган тақдирда келиб чиқади. Алоҳида квалификация белгилари мавжуд бўлган ҳоллар ҳам бундан мустасно эмас. Агар шахс томонидан ўғирланган мулкнинг умумий суммаси МЖтКнинг 61-моддаси 3-қисмида назарда тутилган миқдордан ошмаса, майда талон-торож қилиш неча марта содир қилинишидан қатъи назар шахс маъмурий жавобгарликка тортилади60.
Шуни таъкидлаш керакки, қонунга кўра ўғрилик ва фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг мулкини талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик талон-торож суммаси миқдоридан қатъи назар келиб чиқади. Бироқ, талон-торож миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошмаган ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов органлари ва судлар айбланувчининг (судланувчининг) шахсига оид маълумотларни ҳамда моддий зарарнинг қопланганлигини инобатга олган ҳолда жиноят ишини Жиноят кодексининг 65 ва 66-моддаларига асосан тугатиш масаласини муҳокама этиши керак61.
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан оз бўлмаган ва анча миқдорда талон-торож қилиш ЖК 167-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан кўп миқдорда талон-торож қилиш ЖК 167-моддасининг 2-қисми “а” банди билан, жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш ЖК 167-моддасининг 3-қисми “а” банди билан квалификация қилинади.
Агар Жиноят кодекси 167-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, у Жиноят кодекси 661-моддаси (ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш) бўйича жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисмида қуйидаги жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар назарда тутилган:
а) кўп миқдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш.
3. Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисми “а” бандига кўра ўзлаштириш ва растрата кўп миқдорда содир этилган, деб топишлик учун айбдор томонидан ўзлаштирилган мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорни ташкил этиши лозим.
Бунда жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқади. Агар ишни суд муҳокамаси, ҳукм чиқариш ёки юқори инстанция судида кўриш вақтида энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарган бўлса, бу квалификацияга таъсир қилмайди.
4. ЖК 167-моддаси 2-қисми “б” бандида ушбу қилмишни такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилиши белгиланган.
Такроран содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги биринчи марта содир этилган қилмишга нисбатан юқори бўлиб, ЖК 32-моддасида унинг тушунчаси баён қилинган. Унга мувофиқ “Ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади”.
Такроран жиноят содир этиш деганда, бир хилдаги иккита ёки ундан ортиқ жиноятларнинг содир этилиши тушунилади. “Такроран” сўзи бир ҳаракатни икки ёки кўп марта қайтадан содир этишни англатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сонли қарори 2-банди 3-хатбошисига кўра: “Жиноятлар такроранлиги деганда, қонунга кўра шахс томонидан қасддан содир этилган икки ва ундан ортиқ жиноят тушунилиб, бунда содир этилган жиноят:
Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда тутилган бўлиши, башарти унда бир хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса;
Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда тутилган бўлиши, башарти ушбу моддада турли жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса (масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари) шарт.
Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс томонидан қасддан Жиноят кодекси Махсус қисми турли моддаларида назарда тутилган икки ва ундан ортиқ жиноят содир этилиши ҳам такроран жиноят деб топилади (масалан, ЖК 118, 119, 189, 211, 212 моддалари иккинчи қисмлари, 213-моддаси учинчи қисми, 276-моддаси иккинчи қисми)”.
Шунингдек, Жиноят кодекси Махсус қисмининг битта моддасида ёки битта моддасининг битта қисмида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятларни турли вақтларда содир қилиб, айбдор шу жиноятларнинг бирини охирига етказган, бошқаси тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичида тўхтатилган тақдирда, шунингдек, у жиноятлардан бирини айбдорнинг бир ўзи бошқа ҳолда иштирокчиликда содир этган тақдирда ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига мувофиқ қасддан такроран ёки илгари содир этилган жиноят учун судлангандан сўнг қасддан янги жиноят содир этилиши, агар биринчи жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган, судланганлик белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган ёхуд шахс муқаддам содир этган жиноий хатти-ҳаракат учун қонунда жавобгарлик бекор қилинган бўлса, шунингдек ЖК 65, 66, 661, 68, 69, 70, 71, 76-моддаларига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилиши мумкин эмас. Демак, шахс аввалги жинояти учун ЖК 64, 65, 66, 661, 68-моддаларига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод этилган бўлса, такроран жиноят содир этиш ёки жиноятлар мажмуи мавжуд бўлмайди.
Такроран ўзлаштириш ва растратани жиноятлар жамидан фарқлаш лозим. Мисол учун, А. исмли шахс ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятида айбланиб, ЖК 167-моддаси 3-қисми “г” банди билан жавобгар қилинган. Иш ҳолатларини таҳлил қилишдан маълум бўлишича, А. мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан, кўп миқдордаги мулкни компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб талон-торож қилган. Ушбу қилмишда кўп миқдордаги мулк талон-торож қилинганлиги 167-модданинг 2-қисми “а” бандида кўрсатилган квалификация қилиш белгиси ҳисобланади. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилганлиги шу модданинг 2-қисми “г” бандидаги квалификация қилиш белгиси бўлса, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилганлиги 167-модданинг 3-қисми “г” бандидаги квалификация қилиш белгисидир. Бундай ҳолда айбдорга нисбатан ЖК 167-моддасининг оғирроқ бўлган 3-қисми “г” банди билан жазо тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорининг 5-бандига мувофиқ ўзганинг мулкини талон-торож қилишдан иборат бўлган айбдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда унинг содир этилиши усулидан (ўғрилик, талончилик, босқинчилик) қатъи назар жиноят Жиноят кодекси моддасининг оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисми билан квалификация қилиниши лозим ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча квалификация қилиниши талаб этилмайди.
Бироқ қилмиш Жиноят кодекси муайян моддасининг бир неча қисмлари билан квалификация қилинганда, башарти ушбу қисмлар турли жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутса (масалан, ЖК 228, 248, 273–моддалари), қилмиш ҳар бир қисм бўйича алоҳида-алоҳида квалификация қилиниб, ЖК 59-моддасига мувофиқ жазо тайинланади.
Суд-тергов амалиёти таҳлили давомли ўзлаштириш ва растратани такроран ўзлаштириш, растрата қилишдан ажратишда хатоликларга йўл қўйилаётганлигини кўрсатди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида “Судларнинг жиноий қилмишни маъмурий ҳуқуқбузарликдан, давомли талон-торож қилиш жиноятини такроран содир этилган талон-торож жиноятидан баъзан фарқлай олмаётганликлари асослантирилмаган қарорлар чиқарилишига сабаб бўлмоқда” – деб таъкидланди.
Такроран жиноят содир этишни давомли жиноятлардан фарқлаш лозим. Давомли жиноятлар – бир қатор ўхшаш ёки бир хил ҳаракатлардан ташкил топадиган, ягона қасд билан қамраб олинган ва битта умумий мақсадга эришишга йўналтирилган бита ягона жиноятдир. Такроран содир этилган жиноятлар эса икки ёки ундан ортиқ мустақил жиноятлардан иборат бўлади ва айбдорнинг ижтимоий хавфлилиги юқорилигини ва жиноий ниятларининг барқарорлигини ифодалайди. Давомли жиноятларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, барча жиноятларнинг ўзаро боғлиқлиги, бир бутунни ташкил қилишда намоён бўладиган барча эпизодларнинг ягоналигидадир. Давомли жиноятнинг алоҳида актлари, улар мустақил жиноят характерига эга бўлмаса, мустақил квалификация қилинмайди; ўзининг йиғиндисида бир марталик жиноят сифатида қаралади.
Давомли талон-торож қилиш деб, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил этувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлар билан ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда текин олиб қўйиш (эгаллаб олиш) тушунилади.
Давомли жиноят биринчи жиноий актнинг амалга оширилиши пайтидан бошланади ва охиргиси билан тугалланади. Мазкур ҳолатга, яъни бир хил бўлса-да, бир қанча алоҳида ҳаракатларнинг амалга оширилишига қарамай, у ягона жиноят деб топилади. Давомли жиноятлар жиноий фаолият тўхтатилган вақтдаги натижага қараб квалификация қилинади. Давомли жиноятда мақсад муайян жиноий натижага қаратилганлиги сабабли, бу натижага эришилмаган тақдирда, суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим.
Талон-торож ва мансабдорлик жиноятларидаги давомли жиноятларни такроран содир этиладиган жиноятлардан фарқлаш эътиборга моликдир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судларга, содир этилган қилмишлар давомли жиноятлар сифатида топилиши ҳолларидан ташқари, бир неча бор талон-торож қилишни такроран содир этилган, деб топишни тавсия этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорининг 5-бандига мувофиқ давомли талон-торож содир этилган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари талон-торож қилинган умумий суммани ҳисобга олган ҳолда тавсифланиши зарур.
Агар шахснинг ҳаракатлари давомли жиноят хусусиятига эга бўлмасдан бир неча мустақил эпизодлардан мисол учун ўғрилик, талончилик, босқинчилик ва бошқалардан иборат бўлса, бу ҳаракатлар талон-торож қилинган умумий суммадан келиб чиққан ҳолда квалификация қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳолларда жиноятни ўзганинг мулкини талон-торож қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи Жиноят кодексининг тегишли моддалари диспозицияга мувофиқ, жумладан такрорийлик белгиси билан квалификация қилиниши лозим.
Хавфли рецидивист ва ўта хавфли рецидивист тушунчаси Жиноят кодекси 34-моддасида кўрсатиб ўтилган. Илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, Жиноят кодексида алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади (ЖК 34-моддаси 2-қисм).
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сонли қарори 20-бандида шундай дейилади: “Хавфли рецидив жиноят деб топишни қонун шахснинг илгари содир этган жинояти учун судлангандан кейин унга айнан ўхшаш янги жиноятни қасддан содир этиши билан боғлайди.
Айнан ўхшаш жиноятлар деганда:
шахс илгари судланган Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда тутилган (агар моддада бир хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса);
шахс илгари судланган Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда тутилган (агар моддада турли жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса, масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари) жиноятларни янгидан содир этиш тушунилиши лозим.
Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс илгари судланган жиноятларга айнан ўхшаш бўлмаган янги жиноятнинг қасддан содир этилиши ҳам хавфли рецидив жиноят деб топилади (масалан, ЖК 118, 119, 189, 211, 212 моддалари иккинчи қисмлари, 213-моддаси учинчи қисми, 276-моддаси иккинчи қисми)”.
Қилмишни хавфли рецидивист томонидан содир қилинган, деб ҳисоблаш учун қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши керак:
1) шахснинг илгари содир этган жинояти учун судланганлиги;
2) ЖК 69-моддасида белгиланган жазони ижро этиш муддатларининг ўтиб кетмаганлиги;
3) ЖК 78-моддасида назарда тутилган судланганлик муддатларининг ўтиб кетмаганлиги ёки ЖК 79-моддасига асосан судланганлиги олиб ташланмаганлиги;
4) янги содир этган жиноятининг илгари содир этган жиноятига ўхшаш бўлиши.
5. Ўзлаштириш ёки растрата қилиш жиноятини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда содир этиш (ЖК 167-моддаси 2-қисм “в” банди) билан квалификация қилишда бир гуруҳ шахслар деб, ўзганинг ишониб топширилган мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилишга олдиндан келишиб олган икки ёки ундан ортиқ бажарувчилар тушунилиши лозим.
“Олдиндан тил бириктириш деганда, жиноят содир этиш ёки жиноий фаолият билан шуғулланиш учун жиноятнинг объектив томони амалга оширилгунга қадар бўлган келишув тушунилади”62. Ўзгалар мулкини мураккаб иштирокчилик орқасидан талон-торож қилишда олдиндан тил бириктириши, иштирокчилар орқасида жиноят содир қилишдаги келишувдан унинг объектив томонини бажаришгача бўлган оралиқда юз берган бўлиши керак. Иштирокчиликнинг бу шаклида жиноят иштирокчилари жиноятни амалга ошириш юзасидан қилинадиган ҳаракатлари ва жиноят натижаси тўғрисида ўзаро келишиб оладилар63. Бошқача қилиб айтганда, келишув жиноятга тайёргарлик кўрилаётганида амалга оширилади. Ва бунда, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятида жиноий жавобгарлик ёши ва ақли расолик каби умумий белгилардан ташқари махсус белгилар (моддий жавобгарлик, мансаб мавқеи)га эга икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликдаги ҳаракатларини тақозо этади.
Мулкни талон-торож қилишда мулк ишониб топширилган шахс билан бевосита бирга қатнашган мулк ишониб топширилмаган шахснинг ҳаракатлари иштирокчилик сифатида қаралиши керак. “Агар мулк ишониб топширилган ёки ихтиёрига берилган шахсга мазкур мулкни эгаллашда, масалан, транспортда ташиш, маълум жойга етказиб беришда ёрдам кўрсатиш, у иштирокчилик эмас, балки ёрдамчилик ҳаракатларини бажаради. Бу ҳолат шу билан белгиланадики, хусусий шахс мазкур мулкка нисбатан зарур ваколатларга эга бўлмайди, бинобарин, у мазкур мулкни ўзлаштира ёки растрата қила олмайди”64.
Модомики, ЖК 167-моддаси 2-қисмида махсус субъектлар сифатида кўрсатилган шахслар ўзларига ишониб топширилган ёки ўзларининг ихтиёрида бўлган, мансаб мажбуриятлари, шартнома муносабатлари ёки махсус топшириққа кўра бошқариш, тасарруф қилиш, етказиш ёки сақлаш ваколатларини амалга оширган (омборчи, таъминотчи, экспедитор, кассир ва бошқалар) ўзганинг мулкини талон-торож қилар эканлар, ўзганинг мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда махсус субъект белгиларига эга бўлмаган шахс содир эта олмайди. Фақатгина мулк ишониб топширилган ёки ихтиёрига берилган шахс мазкур ўзганинг мулкини талон-торож қилиши, яъни ушбу жиноятнинг объектив томонини бажариши мумкин.
Агарда ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилишга олдиндан келишиб олган шахсларнинг барчаси жиноятнинг махсус субъекти белгиларига эга бўлмаса, бундай иштирокчиликни квалификация қилишнинг тўртта ечими мавжуд.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish