Тошкент давлат юридик институти



Download 1,48 Mb.
bet19/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Омборхона деганда эса, товар-моддий бойликларни доимий ёки вақтинча бўлсада сақлаш, ташиш, талон-торож қилишдан, табиий офатлардан, айнишдан ва йўқ бўлиб кетишдан асраш учун махсус жиҳозланган, мослаштирилган алоҳида қурилма ёки жой тушунилади49.
Олий суд Пленуми қарорларида бошқа бино тушунчаси берилмаганлиги учун бошқа бино (ёки хона) деганда нима тушунилади?
Бошқа бино (ёки хона) деганда, кишиларнинг вақтинча яшашлари учун мўлжалланган ва расмий равишда уй-жой мақоми берилмайдиган жойлар тушунилади. Масалан, поездлардаги купелар; кемалардаги каюталар; саёҳатчилар, геологлар, қурувчилар томонидан вақтинча қурилган чодир (палатка)лар ёки вақтинча яшаш учун қўйилган вагонлар; ичида ётоқхонаси бор машиналар.
Махсус мосламалар (илгаклар, қармоқлар, магнитлар, сўриб олувчи резинка ичаклар, қисқичлар ва ҳоказо)дан фойдаланиб ўзганинг мулкини эгаллаш тушунтирилаётган уй-жой, омборхона ва бошқа хонага кириб қилинган талон-торожнинг тавсифлаш белгисини ташкил этмайди50, яъни ичкарига кирмасдан мулкни олиш ЖК 166-моддаси 3-қисми “б” банди (уй-жойга, омборхонага ёки бошқа биноларга ғайриқонуний кирган ҳолда) белгиси билан квалификация қилинмайди.
Агар ходим ўз иш жойига кириш мумкин бўлмаган вақтларда (жумладан, иш вақти тугагандан сўнг, меҳнат таътили даврида, иш жойига кириш тақиқланган вақтларда) иш жойида мулкни талон-торож қилса, бунда кириш мулк эгасининг эркига хилоф равишда амалга оширилганлиги учун қилмиш уй-жой, омборхона ёки бошқа хоналарга кириб талон-торож қилиш ҳисобланади.
7. Талончиликни кўп миқдорда содир этиш жавобгарликни оғирлаштирувчи белги сифатида ЖК 166-моддаси 3-қисми “в” бандида жавобгарлик белгиланган.
ЖКга мувофиқ, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор кўп миқдор ҳисобланади.
Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талончилик йўли билан кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилинган деб ҳисоблаш учун талон-торож қилинган мулкнинг умумий миқдорини гуруҳнинг аъзосига бўлинган қисми ҳисобидан эмас, балки гуруҳ аъзоларининг барчаси томонидан талон-торож қилинган мулкнинг умумий миқдорига қараб ҳисобланади. Агарда талончилик давомли жиноят сифатида содир этилган бўлса айбдорнинг ёки айбдорларнинг ҳар бир ҳаракати орқали талон-торож қилинган мулкнинг миқдорлари қўшилиб, умумий миқдор қанчани ташкил қилган бўлса, ўшанга қараб кўп ёки жуда миқдор деб ҳисобланиши мумкин51.
8. Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 4-қисми “а” банди жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини талончилик йўли билан талон-торож қилишнинг жавобгарликни ўта оғирлаштирувчи тури сифатида назарда тутади.
Жиноят қонунига мувофиқ, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баробари ва ундан ортиқ бўлган миқдор жуда кўп миқдор, деб белгиланган.
Талон-торож қилинган мулкнинг миқдорини аниқлашда жиноят содир этилган кундаги шартномавий, биржа ёки бозор нархи ҳисобга олинади, у мавжуд бўлмаса, унинг баҳоси экспертлар томонидан ҳал этилади.
9. Ўта хавфли рецидивист тушунчаси Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддасининг 3-қисмида берилган бўлиб, содир этилган талончиликни Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддасининг 4-қисми “б” банди билан квалификация қилиб жиноий жавобгар қилиш учун айбдор талончилик жиноятини содир қилиш пайтида олдинги жиноятлари учун суд томонидан ўта хавфли рецидивист, деб топилган бўлиши керак. Талончиликни ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилиши бундай жиноятни квалификация қилишнинг энг оғир белгиси бўлиб, бунда ўта хавфли рецидивист томонидан анча миқдордан камроқ, анча миқдорда, кўп ёки жуда кўп миқдордаги мулк талон-торож қилинганлиги, такроран ёки уй-жойга кириб содир этилганлигидан қатъи назар, энг оғир квалификация қилиш белгиси ҳисобланган 166-модда 4-қисмининг “б” банди билан жавобгар қилинади52.
Агарда талончилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган, гуруҳ аъзоларидан бири ўта хавфли рецидивист бўлса, шунингдек уларнинг барчаси жиноятни бажарувчиси сифатида қатнашган бўлса, ўта хавфли рецидивист деб топилган гуруҳ аъзосининг ҳаракатлари ЖК 166-моддаси 4-қисмининг “б” банди билан (ўта хавфли рецидивист томонидан), бошқа аъзоларнинг ҳаракатлари эса, агарда квалификация қилишнинг бошқа оғирроқ белгиси бўлмаса, ушбу модданинг 2-қисми “в” банди билан (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) жазоланади.
Аммо ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган талончилик жиноятида бошқа шахслар иштирок этган бўлса, ўта хавфли рецидивист бўлган бажарувчи ЖК 166-моддаси 4-қисми “б” банди билан (ўта хавфли рецидивист томонидан), ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи сифатида иштирок этган ўта хавфли рецидивист ҳисобланмаган иштирокчилари эса, талончилик жиноятда иштирокчи сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖК 28-моддасини қўллаган ҳолда бошқа жавобгарликни оғирлаштирувчи белгилар бўлмаса, ЖК 166-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиладилар.
10. ЖК 166-моддаси 4-қисми “в” бандида уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир содир этилган талончилик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Уюшган гуруҳ томонидан талончиликни содир қилиш деганда, икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориши учун олдиндан биргалашиб жиноятни содир этишига айтилади.
Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб талончилик қилиш деганда эса, уюшган гуруҳ таркибига кирмаган ҳар қандай бошқа шахснинг уюшган гуруҳ ёки уюшган гуруҳ бирор аъзосининг топшириғи билан талончилик қилиши тушунилади53.
Қонунга кўра, шахс талончилик қилаётиб, ўзининг жиноий ҳаракатлари уюшган гуруҳ манфаатларига қўл келаётганлигини, уюшган гуруҳ манфаатлари учун хизмат қилаётганига кўзи етса, қилмиш ЖК 166-моддаси 4-қисми “в” банди билан квалификация қилиниши мумкин. Чунки, айбдор ўз қилмиши билан уюшган гуруҳнинг манфаатларини кўзлаб жиноят содир қилаётганини билади ва шуни истаб ҳаракат қилади.
Агарда жиноий уюшма томонидан талончилик содир этилса, айбдорлар ЖК 242-моддаси ва ЖК 166-моддаси 4-қисмининг “в” банди билан (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса) жиноятлар жами тариқасида жавобгарликка тортилади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish