Тошкент давлат юридик институти



Download 1,48 Mb.
bet33/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Субъектив томондан фирибгарлик фақат тўғри қасддан ва ғараз мақсадда содир этилади.
Айбдор ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида била туриб жабрланувчини алдаётганлигини ёки ишончини суиистеъмол қилаётганлигини англаб етади ва бунинг содир этилишини истайди. Бунда қасднинг тафаккурий белгиси - фирибгар томонидан ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқларни эгаллашини англашида, бунинг оқибатида мулк эгасига моддий зарар етишини кўра билишидир. Қасднинг иродавий белгиси фирибгарнинг ушбу оқибатларни келиб чиқишини хоҳлашидир.
Мулкни эгаллашга нисбатан қасднинг қачон пайдо бўлгани муҳим аҳамият касб этади. Агар айбдорда ўзганинг мулкини қўлга киритишга нисбатан қасд мулк олингандан кейин пайдо бўлган бўлса, қилмиш ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим.
Ғараз мақсаднинг мавжудлиги фирибгарликнинг зарурий белгиси ҳисобланади, шу билан бирга, агар мулкни алдаш йўли билан ғаразли мақсадларсиз эгаллаган бўлса (масалан, бошқа шахснинг номидан ойлик иш ҳақини унга бериб қўйиш мақсадида олиш), қилмишни фирибгарлик сифатида квалификация қилиб бўлмайди.
Ушбу жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо шахслар бўлади.
Агар Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, у Жиноят кодекси 661-моддаси (ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш) бўйича жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.
2. ЖК 168-моддаси 2-қисми “а” бандида кўп миқдорда фирибгарлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган. ЖК Махсус қисми “Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси” деб номланган саккизинчи бўлимига мувофиқ кўп миқдор деганда, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдор тушунилади.
Агар шахснинг қасди ўзганинг мулкини кўп миқдорда эгаллашга йўналтирилган бўлиб, у айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, қилмиш ҳақиқатда талон-торож қилинган мулк қийматидан қатъий назар, қасд мазмунидан келиб чиқиб, кўп миқдордаги фирибгарликка суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак.
Бунда жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқади. Агар ишни суд муҳокамаси, ҳукм чиқариш ёки юқори инстанция судида кўриш вақтида энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарган бўлса, бу квалификацияга таъсир қилмайди.
3. ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” бандида такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Такроран содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги биринчи марта содир этилган қилмишга нисбатан юқори бўлиб, ЖК 32-моддасида унинг тушунчаси баён қилинган. Унга мувофиқ “Ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади”.
Такроран жиноят содир этиш деганда, бир хилдаги иккита ёки ундан ортиқ жиноятларнинг содир этилиши тушунилади. “Такроран” сўзи бир ҳаракатни икки ёки кўп марта қайтадан содир этишни англатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сонли қарори 2-банди 3-хатбошисига кўра: “Жиноятлар такроранлиги деганда, қонунга кўра шахс томонидан қасддан содир этилган икки ва ундан ортиқ жиноят тушунилиб, бунда содир этилган жиноят:
Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда тутилган бўлиши, башарти унда бир хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса;
Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда тутилган бўлиши, башарти ушбу моддада турли жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса (масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари) шарт.
Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс томонидан қасддан Жиноят кодекси Махсус қисми турли моддаларида назарда тутилган икки ва ундан ортиқ жиноят содир этилиши ҳам такроран жиноят деб топилади (масалан, ЖК 118, 119, 189, 211, 212 моддалари иккинчи қисмлари, 213-моддаси учинчи қисми, 276-моддаси иккинчи қисми)”.
Шунингдек, Жиноят кодекси Махсус қисмининг битта моддасида ёки битта моддасининг битта қисмида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятларни турли вақтларда содир қилиб, айбдор шу жиноятларнинг бирини охирига етказган, бошқаси тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичида тўхтатилган тақдирда, шунингдек, у жиноятлардан бирини айбдорнинг бир ўзи бошқа ҳолда иштирокчиликда содир этган тақдирда ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига мувофиқ қасддан такроран ёки илгари содир этилган жиноят учун судлангандан сўнг қасддан янги жиноят содир этилиши, агар биринчи жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган, судланганлик белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган ёхуд шахс муқаддам содир этган жиноий хатти-ҳаракат учун қонунда жавобгарлик бекор қилинган бўлса, шунингдек ЖК 65, 66, 661, 68, 69, 70, 71, 76-моддаларига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилиши мумкин эмас. Демак, шахс аввалги жинояти учун ЖК 64, 65, 66, 661, 68-моддаларига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод этилган бўлса, такроран жиноят содир этиш ёки жиноятлар мажмуи мавжуд бўлмайди.
Фирибгарликни такроран содир этилган, деб ҳисоблаш учун қуйидаги тўртта шарт бир вақтда мавжуд бўлиши керак:
1) илгари ЖК 168-моддаси (фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганлиги (бунда олдин содир этган фирибгарлик жинояти тамом бўлган жиноят, фирибгарлик жиноятига тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ёки фирибгарликни иштирокчиликда содир этганлиги аҳамиятга эга эмас);
2) илгари содир этилган жинояти ЖК 168-моддасининг қайси қисми билан квалификация қилинганлиги аҳамиятга эга эмаслиги;
3) айбдор содир этган жиноятларининг бирортаси учун ҳам судланмаган бўлиши;
4) айбдор олдинги фирибгарлик қилмиши учун ЖК 64-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан туриб, фирибгарлик жиноятини янгидан содир этган бўлиши керак.
Агар такроран содир қилинган фирибгарликда ЖК 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” ёки “в” бандларининг аломатлари бўлса, унда қилмиш ЖК 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан квалификация қилинмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорининг 5-бандига мувофиқ ўзганинг мулкини талон-торож қилишдан иборат бўлган айбдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда унинг содир этилиши усулидан (ўғрилик, талончилик, босқинчилик) қатъи назар жиноят Жиноят кодекси моддасининг оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисми билан квалификация қилиниши лозим ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча квалификация қилиниши талаб этилмайди.
Бироқ қилмиш Жиноят кодекси муайян моддасининг бир неча қисмлари билан квалификация қилинганда, башарти ушбу қисмлар турли жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутса (масалан, ЖК 228, 248, 273–моддалари), қилмиш ҳар бир қисм бўйича алоҳида-алоҳида квалификация қилиниб, ЖК 59-моддасига мувофиқ жазо тайинланади.
Суд-тергов амалиёти таҳлили давомли фирибгарликни такроран фирибгарликдан ажратишда хатоликларга йўл қўйилаётганлигини кўрсатди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида “Судларнинг жиноий қилмишни маъмурий ҳуқуқбузарликдан, давомли талон-торож қилиш жиноятини такроран содир этилган талон-торож жиноятидан баъзан фарқлай олмаётганликлари асослантирилмаган қарорлар чиқарилишига сабаб бўлмоқда” – деб таъкидланди.
Такроран жиноят содир этишни давомли жиноятлардан фарқлаш лозим. Давомли жиноятлар – бир қатор ўхшаш ёки бир хил ҳаракатлардан ташкил топадиган, ягона қасд билан қамраб олинган ва битта умумий мақсадга эришишга йўналтирилган бита ягона жиноятдир. Такроран содир этилган жиноятлар эса икки ёки ундан ортиқ мустақил жиноятлардан иборат бўлади ва айбдорнинг ижтимоий хавфлилиги юқорилигини ва жиноий ниятларининг барқарорлигини ифодалайди. Давомли жиноятларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, барча жиноятларнинг ўзаро боғлиқлиги, бир бутунни ташкил қилишда намоён бўладиган барча эпизодларнинг ягоналигидадир. Давомли жиноятнинг алоҳида актлари, улар мустақил жиноят характерига эга бўлмаса, мустақил квалификация қилинмайди; ўзининг йиғиндисида бир марталик жиноят сифатида қаралади.
Давомли талон-торож қилиш деб, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил этувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлар билан ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда текин олиб қўйиш (эгаллаб олиш) тушунилади.
Давомли жиноят биринчи жиноий актнинг амалга оширилиши пайтидан бошланади ва охиргиси билан тугалланади. Мазкур ҳолатга, яъни бир хил бўлса-да, бир қанча алоҳида ҳаракатларнинг амалга оширилишига қарамай, у ягона жиноят деб топилади. Давомли жиноятлар жиноий фаолият тўхтатилган вақтдаги натижага қараб квалификация қилинади. Давомли жиноятда мақсад муайян жиноий натижага қаратилганлиги сабабли, бу натижага эришилмаган тақдирда, суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим.
Бир неча эпизоддан иборат ва ягона қасд билан содир этилган давомли фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатларини квалификация қилишда судлар талон-торож миқдорини жами талон-торож қилинган мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлашлари керак.
Агар айбдор томонидан бир эмас, балки бир неча фирибгарлик ҳаракатлари содир этилиб, уларнинг ҳар бирида ўзганинг мулкини олишга йўналтирилган мустақил қасд амалга оширилган бўлса, талон-торож қилинган мулк қийматини қўшиб ҳисоблашга йўл қўйилмайди.
ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” бандида такроран жиноят содир этиш билан биргаликда фирибгарлик жиноятини хавфли рецидивист томонидан содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга қуйида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси бу масалага бағишланган бўлиб, унга кўра “Шахснинг илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ЖКда алоҳида кўрсатилган ҳолларда Махсус қисмининг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади.”
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сонли қарори 20-бандида шундай дейилади: “Хавфли рецидив жиноят деб топишни қонун шахснинг илгари содир этган жинояти учун судлангандан кейин унга айнан ўхшаш янги жиноятни қасддан содир этиши билан боғлайди.
Айнан ўхшаш жиноятлар деганда:
шахс илгари судланган Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда тутилган (агар моддада бир хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса);
шахс илгари судланган Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда тутилган (агар моддада турли жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса, масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари) жиноятларни янгидан содир этиш тушунилиши лозим.
Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс илгари судланган жиноятларга айнан ўхшаш бўлмаган янги жиноятнинг қасддан содир этилиши ҳам хавфли рецидив жиноят деб топилади (масалан, ЖК 118, 119, 189, 211, 212 моддалари иккинчи қисмлари, 213-моддаси учинчи қисми, 276-моддаси иккинчи қисми)”.
Юқорида келтирилган ЖКнинг нормасига асосланадиган бўлсак, фирибгарлик жиноятини содир этганлик учун шахс судланганидан сўнг, шунга ўхшаш жиноятларни содир этгандагина шахсни ушбу банди бўйича квалификация қилиш тўғри бўлади.
Демак, қилмишни хавфли рецидивист томонидан содир қилинган, деб ҳисоблаш учун қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши керак:
1) шахснинг илгари содир этган жинояти учун судланганлиги;
2) ЖК 69-моддасида белгиланган жазони ижро этиш муддатларининг ўтиб кетмаганлиги;
3) ЖК 78-моддасида назарда тутилган судланганлик муддатларининг ўтиб кетмаганлиги ёки ЖК 79-моддасига асосан судланганлиги олиб ташланмаганлиги;
4) янги содир этган жиноятининг илгари содир этган жиноятига ўхшаш бўлиши.
4. ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” бандида бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб фирибгарлик жиноятини содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Фирибгарлик жиноятини ЖК 168-моддаси 2-қисм “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда содир этиш) билан квалификация қилишда бир гуруҳ шахслар деб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан олишга олдиндан келишиб олган икки ёки ундан ортиқ бажарувчилар тушунилиши лозим.
Бир гуруҳ шахслар биргаликда фирибгарлик содир этганида, пул ёки қимматбаҳо буюмлар жабрланувчини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан амалга оширишга қаратилган ҳаракатлар бирлаштирилади.
Суд амалиётни ўрганиш шуни кўрсатадики, фирибгарликни содир этишда гуруҳнинг барча аъзолари иштирок этади, уларнинг ҳар бири жиноий натижага эришишга ўз ҳиссасини қўшади.
Фирибгарлик жиноятини бир гуруҳ бўлиб содир этиш белгиси бўйича квалификация қилиш учун гуруҳ аъзолари ўртасида келишув ва уни амалга ошириши орасида қанча вақт ўтганлиги аҳамиятга эга эмас, муҳими бундай келишувга жиноят объектив томонини содир этгунга қадар эришилган бўлиши керак.
Демак, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб мулкни талон-торож қилиш деганда қуйидаги 3 та шарт биргаликда мавжудлиги тушунилади:
а) гуруҳ таркибида жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етган камида икки шахс иштирок этган бўлиши;
б) гуруҳда камида икки ёки ундан ортиқ шахс бажарувчи сифатида иштирок этган бўлиши шарт;
в) гуруҳда иштирок этаётган шахсларнинг олдиндан тил бириктириб, биргаликда жиноят содир этиш учун келишиб олганлигидир.
5. ЖК 168-моддаси 2-қисми “г” бандида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир этиш учун жавобгарлик белгиланган.
Компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган фирибгарлик - маълумотларга ишлов бериш тизими ёки компьютер тармоғи ёрдамида ёки бевосита у орқали қилинган фирибгарлик ҳисобланади. Агар айбдор компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этишда ахборот-ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва уларнинг таркибий қисмларидаги ахборотлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланган бўлса, унинг қилмиши иш ҳолатларига кўра ЖК 2782-моддаси (компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) билан жиноятлар жами тариқасида квалификация қилинади.
Агар айбдор компьютер тизимига алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан кириб, ҳамда худди шундай усулда пул маблағларини талон-торож қилса, унинг қилмиши ЖК 168-моддаси 2-қисми “г” банди (компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан квалификация қилиниши керак. Компьютер фирибгарлигига мисол қилиб, қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- интернет тизимида содир этиладиган компьютер фирибгарлиги;
- банкоматлардан нақд пулни талон-торож қилиш билан боғлиқ компьютер фирибгарлиги. Бунга мисол қилиб Англияда компьютер фирибгарлари томонидан ясалган “lebanese loops” деб номланадиган қурилмани келтиришимиз мумкин. Бу қурилма пластик карта ҳажмидан бироз йирикроқ бўлиб, банкомат тирқишига қўйилади. Кредит карта хўжайини пулни олишга ҳаракат қилади, бироқ банкомат карта маълумотларини ўқий олмайди, боз устига картани ҳам қайтариб олиб бўлмайди. Шу вақтда фирибгар яқинлашиб, яқинда у билан ҳам шундай ҳол содир бўлганлигини ва шунчаки пин-кодни ёзиб икки маротаба “Cancel” тугмасини босиш кераклигини айтиб ўтади. Карта эгаси уриниб кўради ва албатта ижобий натижага эришилмайди. У пластик карта банкоматда қолди деб ўйлайди ва банкка мурожаат этиш учун жўнайди. Фирибгар эса, кредит картани осонлик билан олади ва ундаги маблағларни талон-торож қилади, чунки, унинг қўлида пластик карта ва унинг пин-коди ҳам унга маълум;
- компьютер ёрдамида қалбаки қурилмалар (карточкалар ва бошқа шу кабилар) ясаш ва улар ёрдамида компьютер тизимида содир этиладиган компьютер фирибгарлиги. Масалан, фирибгарлар гавжум ерларда ўз банкоматларини ўрнатадилар. У табиийки, ишламайди. Бироқ, пластик картадан барча зарур маълумотларни кўчириб олади;
- кириш-чиқиш дастурларида ҳийла-найранг ишлатиш йўли билан содир этиладиган компьютер фирибгарлиги: компьютер фирибгарлигининг бу турида кодларга тааллуқли маълумотларни алмаштириш усули (data diddling code change) ишлатилади;
- ўйин автоматлари билан боғлиқ компьютер фирибгарлиги;
- телефон фирибгарлиги: телефон тизимига хизмат кўрсатувчи компьютер қурилмалари ва протоколларга таъсир этиш орқали телекоммуникациявий хизматларга уланиш.
Фирибгарликнинг асосий таркибидан фарқли равишда компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик қилишда мулкни талон-торож қилиш компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда содир этилади. Агар айбдор компьютер техникаси ёрдамида қалбаки ҳужжат тайёрлаган бўлса ва кейинчалик ушбу қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарликни содир этадиган бўлса, айбдорнинг барча ҳаракатлари жавобгарликни оғирлаштирувчи бошқа ҳолатлар бўлмаса, ЖК 168-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish