Актив алдаш - айбдор томонидан бирор-бир ҳолат ёки воқеани ўзгартириб, ёлғон маълумотлар асосида фаол ҳаракат қилиб жабрланувчига хабар беришдир. Масалан, айбдорнинг ўзини электр таъминоти ходими деб таништириб, жабрланувчидан электр энергия учун пул олиши.
Пассив алдаш – айбдор томонидан жабрланувчига ҳақиқий ҳолатни (юридик фактларни) хабар бермаслик – ҳаракатсизлик билан содир этилади. Масалан, онанинг бир ёшга тўлган боласини ўлганлигини ижтимоий таъминот бўлимига хабар бермасдан унга тўланадиган нафақани доимий равишда олиши.
Демак актив алдаш объектив томондан ҳаракат, пассив алдаш ҳаракатсизлик билан содир этилади.
Алдов фирибгарлик содир этилишининг воситаси сифатида мулкни эгаллашда фойдаланадиган предметларнинг ташқи кўринишини, шаклини ва ўзига хослигини ўзгартириш орқали амалга ошириладиган жиноий ҳаракатлардан иборат бўлмасдан, балки бу ҳолатлар ҳақида ёлғон кўрсатмалар бериш ва бу тўғрисида хабар бермаслик орқали у ёки бу тарзда ўзганинг мулкини ёхуд унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга бўлган ҳаракатларда ҳам ифодаланади.
Фирибгарликда алдаш ёки бировнинг ишончини суиистеъмол қилиш мулкни эгаллаб олиш усули бўлиб хизмат қилади, улар ўртасида айбланувчи мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш билан бир қаторда мақсадли алоқа белгиланиши керак. Бунда албатта алдовнинг мазмун ва шаклига эгалини назарда тутиш лозим бўлади.
Фирибгарлик ўз мазмунига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1) шахсга тааллуқли бўлган алдов. Инсонларни алдаш йўли билан уларнинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқини қўлга киритиш амалиётда тез-тез учраб туради. Бунда фирибгар ўзини бошқа шахс деб таништириб, жабрланувчини янгилиштириши ва ўзига бўлган ишончини янада орттириб, ёлғон ваъдалар бериб, мулкини эгаллаб олиши мумкин. Жиноятчилар фақатгина ўзгалар номидан фойдаланмасдан, ўзини бошқа шахс деб ҳам кўрсатиши мумкин. Масалан, гардеробга ўзга номерни олиб келиб, ўзини пальтонинг, портфелнинг қонуний эгасиман деб кўрсатиб, уларни олиб кетиши мумкин, чунки унинг фамилиясини гардеробчи учун аҳамияти йўқ;
2) нарса-буюмларга алоқадор бўлган алдов.
Одатда, бундай алдовларда жиноятчи бирор мулкни сотувчи, жабрланувчи эса сотиб олувчи бўлади. Мавжуд бўлган нарсани пулини айбдор алдов йўли билан олади ёки йўқ нарсани сотишни ваъда қилади. Алдов нарсани сифати ва ўлчамига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин;
3) турли маълумотлар ва ҳаракатлар ҳақида ишлатиладиган алдов.
Маълумки, фирибгарлик аксарият ҳолларда савдо муносабатларидан келиб чиқади. Фирибгар олинган нарса учун пул тўланганлигини айтиб сотувчини хотирасини синаб кўради ва зўр бериб пул маблағларини тўланганлигини исботламоқчи бўлади. Одатда, бундай холларда, унинг шериги гувоҳ бўлиб сотувчи пулини олганлигини тасдиқлаб туради;
4) ёлғон ваъдалар бериб алдов йўли билан жабрланувчи фойдасига бирор муҳим ишни бажаришни ваъда бериб мулкни олади80.
Фирибгарликда айбдор юқоридагилардан ташқари ўз ниятига эришиш учун қариндошлик, дўстлик муносабатларидан ҳам фойдаланиши мумкин.
Суд-тергов амалиётидан келиб чиққан ҳолда фирибгарликдаги алдовнинг қуйидаги шаклларини кўрсатиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |