Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Ўрта мулкдорлар қатламини шакллантиришнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти



Download 2,78 Mb.
bet58/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Ўрта мулкдорлар қатламини шакллантиришнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти


Ўрта мулкдорлар қатлами тўғрисида қадим замонларданоқ ҳар хил назарий қарашлар бўлган. Мазкур масала хусусида биринчилардан бўлиб фикр юритганлардан бири Аристотельдир. Унинг таъкидлашича, қайси жамиятда ўрта қатлам салмоқли бўлса, ўша жамият фаровон тинч ва осойишта бўлади.
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, жамият таркибида энг муҳим ўринни ўрта қатлам эгаллаб, уни образли қилиб, киши
организмидаги умуртқасига ўхшатиш мумкин. Шунингдек, инглиз тарихчиси А.Тойнбининг таъкидлашича, замонавий ғарбий тамаддун (цивилизация) бу энг аввало, ўрта қатлам тамаддуни ва ғарбий жамият кўп сонли ва муносиб ўрта қатламни яратгандан сўнггина замонавий бўлган ёки аксинча, қаерда баъзи бир сабабларга кўра ўрта қатлам шаклланмаган бўлса, ўша ерда иқтисодий ва сиёсий беқарорлик мавжуд бўлиб, жамиятнинг модернизациялаш жараёни мураккаблашган.
Юртбошимиз шундай таъкидлайдилар: «Мамлакатда чинакам ўрта мулкдорлар синфи шаклланган тақдирдагина ислоҳотлар сезиларли самара беради, мулкчилик масалалари ҳал бўлади.
Иқтисодий жиҳатдан собитқадам ва барқарор жамиятни шакллантириш масалаларини кўриб чиқар эканмиз, энг аввало тадбиркорлик ва умуман мулкдорлар синфи давлат ва жамоат қурилишида, ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаб туриш ва мустаҳкамлашда қандай роль ўйнашини назарда тутиш лозим. Айни ўрта мулкдорлар синфи шакллантирилаётган фуқаролик жамиятининг таянчидир.
Бу ўринда гап, агар мулк шакллари хилма-хиллиги ва биринчи навбатда хусусий мулк ҳар қандай давлатнинг демократик негизлари барқарорлигининг иқтисодий асоси ҳисобланса, реал ишлаб чиқариш воситаларининг ўрта мулкдорлардан иборат кучли қатламнинг мавжуд бўлиши унинг сиёсий асоси эканлиги ҳақида бормоқда. Аҳоли орасида ҳақиқий мулкдорлар ўрта қатламининг кўпчиликни ташкил этиши мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни орқага
қайтариш имкониятларини бартараф этишнинг кафолати ҳисобланади»1.
Ана шулардан маълум бўладики, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида, иқтисодий ўзгаришлар жараёнини янада тезлаштириб чинакам мулкдорлар синфини шакллантириш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки, инсон ўзини чинакамига мулкдор деб ҳис этмас экан, ўз ҳуқуқлари учун, пировард натижалар ва ишлаб чиқариш самарадорлиги учун мулкдор сифатида курашмайди. Жамиятда барқарорликни сақлаб қолиш ва ҳимоя қилишга интилмайди.
Чинакам мулкдорлар синфи ҳам, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни изчил амалга ошириш ҳисобига, иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар ва модернизация асосида, ҳам кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, қимматли қоғозлар бозорини яратиш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш йўли билан шакллантирилади.
Ҳозирги кунда биз, стратегик жиҳатдан олганда, кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш вазифасини қўймоқдамиз. Бунда устуворлик хусусий мулкка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка берилади.
Республикамизнинг ўзига хослиги, ишчи кучининг ҳаддан ташқари кўплиги, ривожланган қишлоқ хўжалик ва хомашё базаси, аҳолининг анъаналари, руҳияти кичик ва оилавий бизнесни, хусусий



1 Каримов И.А. “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тақдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”. Т., «Ўзбекистон», 1997. 196-бет.
тадбиркорликни фаол ривожлантиришни объектив зарурият қилиб қўймоқда.
Чунки, кичик бизнес - жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни мўътадиллаштиришга ёрдам берадиган ўрта тадбиркорлар синфининг пайдо бўлиши демакдир. Бу - республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлар билан бойитади, янги иш ўринлари яратади. Кичик ва хусусий тадбиркорликни кенг, ҳамма жойда ривожлантириш ҳисобигагина биз ғоят кескин муаммони - аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш вазифасини ҳал қилишга эришган бўламиз.
Президентимиз «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг изчил ривожланиб боришини таъминлаш орқали биз мамлакатимизда жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий таянчи ва пойдевори бўлган ўрта синфнинг шаклланишига ва унинг тобора мустаҳкам бўлиб боришига эришмоқдамиз.
Барчамизга аёнки, айнан ана шу ижтимоий қатлам – яъни ўрта синф юртимизда амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштиришдан, мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан энг кўп манфаатдордир. Шу боис кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланиб бормоқда… кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – жамиятимизнинг, бугунги ва келажак тараққиётимиз, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиши шарт»1, - деб таъкидлайдилар.





1 Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш – тараққиётимизнинг муҳим омилидир.
Ҳукумат томонидан хусусий тадбиркорлик ривожлантирилиши учун қулай шароит яратилганлиги сабабли, бизда ўрта синф яратилди.
Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар аҳолисининг асосий қисмини ўрта синф ташкил қилади. Жамиятда ўрта синф қанчалик кўп бўлса, у шунчалик барқарор бўлади. Ўрта синф жамиятнинг жадал тараққиётини таъминлайди.
Ўрта мулкдорлар синфи шаклланган давлатларда иқтисодий ва ижтимоий тараққиётда катта ижобий ютуқлар қўлга киритилган.
Кичик ва ўрта даражадаги ишлаб чиқаришни ривожлантириш, бир томондан, кўп укладли аралаш иқтисодиётга олиб келса, иккинчи томондан, ўрта мулкдорлар қатламини шакллантиришни жадаллаштиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Бизнинг фикримизча, ўрта мулкдорлар мураккаб иқтисодий шароитда ҳам расмий усулда ҳамда, қонуний йўл билан сарфлаган меҳнат ва воситалари ҳисобига ўзини-ўзи таъминлабгина қолмай, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаб қолишга ҳам ҳисса қўшади.
Ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиладиган бўлса, мамлакатимиз аҳолиси орасида ўрта мулкдорлар ҳиссаси 70-80 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Албатта, қайси қатламга мансублигини белгилайдиган асосий мезон - бу мулкдир. Жамиятда ижтимоий қатлам мулк миқдори билан белгиланади.
Ўзбекистонда 1992 йилда ўтказилган давлат, муниципиал ва маҳкама уй-жой фондининг хусусийлаштирилиши натижасида 1

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. Халқ сўзи, 2010 йил 8 декабрь.


миллиондан ортиқ фуқаролар уй-жой мулкига эга бўлдилар. Давлат уй-жой фондининг қарийб 98,8 фоизи фуқароларга хусусий мулк қилиб берилди. Шундан 30 фоизи эса маданият, маориф ва соғлиқни сақлаш ходимларига умуман текин хусусийлаштириб берилди. Бундан ташқари, уларнинг кўпчилиги даромад келтирадиган бошқа мол-мулк шаклларига, яъни автомашина, қаҳвахона, офис бинолари, хусусий меҳмонхоналар, ферма, устахона, кичик саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналарига ҳам эгадирлар.
Ўзбекистон ҳукумати ўрта қатламни шакллантириш ва ривожлан-тиришнинг ҳуқуқий, молиявий шарт-шароитларини тўлиқ яратиб берди.
Мамлакатимизда ҳақиқий мулкдорлар қарор топиши давлатнинг мазкур йўналишдаги изчил ва аҳамиятли сиёсати орқали жадал суръатларда амалга ошиб, тез орада ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди. Ўзбекистонда 1990 йилда нодавлат секторининг ЯИМдаги улуши 38,1 фоиз бўлган бўлса, 2010 йилга келиб 81,7 фоизни ташкил этди.
Иқтисодиёт нодавлат секторининг шаклланишида мулкни давлат тасар-руфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг аҳамияти катта бўлди.
Жамият аъзолари даромадлари ҳам ошиб бормоқда. Агар 2007 йилнинг декабрида ўртача иш ҳақи, хўжалик субъектлари ва бюджет соҳаларини ҳисобга олганда, 210 АҚШ долларига тенг бўлса, 2008 йилда 300 АҚШ долларидан ортиқ бўлди. Аҳолининг реал пул даромадлари 2007 йилда 27,3 фоизга ортган бўлса, 2008 йилда 23
фоизга, 2009 йилда 26,5 фоизга, 2010 йилда 32,3 фоизга кўпайди.
(9.4.1-расм). Аҳолининг тижорат банкларидаги жамғармалари ҳам ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралдаги ПФ-3968-сонли Фармонига асосан, резидент-жисмоний шахслардан депозит ҳисоб варақаларга ўтказилган миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини қабул қилиш бўйича имтиёзларнинг яратилганлиги жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатлари ҳажмининг ошишига ижобий таъсир кўрсатди.





130

125



Аҳоли реал пул даромадларининг ўсиши (ўтган йилга нисбатан % ҳисобида)1


127,3
126,5


123
122

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish