Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси



Download 2,78 Mb.
bet57/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантиришни ҳам тақозо этади. Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасида ялпи ички маҳсулотнинг 49,0 фоизи яратилмоқда, унда иқтисодиётда банд бўлган меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб 58 фоизи фаолият юритмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида хукумат томонидан амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар, хизмат соҳасидаги алоҳида олинган тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган қатор дастурий йўналишлар хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини, шунингдек маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг юқори суръатлар билан ривожланишига олиб келди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 майдаги
«Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини 2006-2010 йилларда ривожлантириш ҳақидаги ПҚ-325-сонли 2007 йил 21 майдаги
«Ўзбекистон Республикасида 2010 йилга қадар хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги ПҚ-640-сонли қарорлари бунга яққол

мисол бўла олади. Хусусан, мамлакатимизда 2010 йилга қадар хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар ҳақидаги қарорда қуйидаги асосий йўналишлар белгилаб берилган:



  • хизматлар кўрсатиш соҳасида тадбиркорликнинг фаолиятини янада кучайтириш учун қулай шарт-шароит яратиш;

  • 2010 йилгача хизматлар хажмининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 49 фоизга етказиш;

  • қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган аҳолига кўрсатилаётган хизматлар турларини кўпайтириб бориш;

  • анъанавий хизмат турлари билан биргаликда янги истиқболли

  • юридик, консалтинг, банк, молия, суғурта, лизинг ва баҳолаш хизмат турларини жадал ривожлантириш;

    • мамлакатимиз корхоналарининг халқаро бозордаги хизматлари даражасини ва сифатини ошириш ҳамда шу асосда хизматлар экспортини кўпайтириш;

    • хизматлар ва сервис соҳасида ишлайдиган кадрларни тайёрлаш ва улар малакасини оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Қарорда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши натижасида 2010 йилда аҳолига кўрсатилган умумий хизматлар ҳажми 2009 йилга нисбатан 113,2 фоизга ўсиб, 31785,8 млрд. сўмни ташкил этди1.
Шу билан бирга, айни пайтда мазкур тармоқни ривожлантиришда мавжуд имкониятларидан ҳали тўлиқ фойдаланилмаётганлигини таъкидлаш лозим.





1 Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил статистик ахборотномаси. –Т., 2011. 34-бет.
Ҳудудлар ёнма-ён бир хил шароитда жойлашганликларига қарамай, уларда кўрсатилаётган хизматлар бир-бирларидан катта фарқ қиладилар. Агар 2010 йилда Тошкент шаҳрида ҳар бир кишига 1052,0 минг сўмлик, Андижон вилоятида 279,2 минг сўмлик, Навоий вилоятида 263,0 минг сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлса, бу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида – 126,2 минг сўмни, Сурхондарё вилоятида – 106,3 минг сўмни, Қашқадарё вилоятида – 142,5 минг сўмни, Жиззах вилоятида 151,6 минг сўмни ташкил этди1.
Қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш тизими ҳам ҳозирги вақтда ўсиб бораётган талабларга жавоб бермаяпти. 2010 йилда жами хизматлар ҳажмининг 25,0 фоизи қишлоқ аҳолисига тўғри келди, ёки ҳар бир қишлоқ аҳолисига кўрсатилган хизматлар ҳажми шаҳарликларга нисбатан 5,1 маротаба кам бўлди.
Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни янада самаралироқ бўлиши учун қуйидаги шароитлар яратилиши лозим:

  • давлатнинг таркибий ўзгаришлар борасидаги фаол инвестицион сиёсатини амалга ошириш;

  • хусусий инвестицияларни рағбатлантириш ва улар учун муносиб қулай шароитлар яратиш;

  • хусусий инвестициялар йўналишини савдо-воситачилик соҳаларидан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга буриш;

  • хорижий инвесторлар учун янада қулай инвестиция муҳитини яратиш;

  • бозор муносабатларининг асоси бўлган кичик ва ўрта корхоналар ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш;



1 Статистические обозрение Узбекистана за 2010 г. –Т.: 2011. С.84.

  • зарар кўриб ишловчи корхона ва тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни аста-секин тўхтатиш, санация ва банкротлик сиёсатини қўллаш.

Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқиб, бизнинг фикримизча, саноатнинг тармоқ таркибини 2015 йилга қадар янада такомиллаштириб, ялпи ички маҳсулотда саноат улушини жаҳондаги ривожланган мамлакатларда ЯИМ таркибидаги характерларга хос бўлгани каби Ўзбекистон саноатида 2010 йилдаги 24 фоиздан 2015 йилда 30 фоизга ошириш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Бу мақсадга эришиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш асосида 2011- 2015 йилларда саноатнинг ўртача йиллик ўсишини камида 13-14 фоизга етказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Иқтисодиёт таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш - бу миллий манфаатларни таъминловчи, иқтисодий ўсишга йўл берувчи ўрта мулкдорлар қатламини шакллантирувчи ва ниҳоят, аҳоли фаровонлигининг муттасил ошиб боришига олиб келувчи янгича ишлаб чиқариш тузилмасини яратишни билдиради.



    1. Download 2,78 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish