Чизма-2.Филипс эгри чизиғи
Республикада антимопол қонуни ишлаётганлигини қуйидагича тушунтириш мумкин.
2011 йилда Республикада ялпи ички маҳсулотнинг 82,5 фоизи нодавлат 17,5 фоизи давлат секторига тўғри келган. Кичик бизнес (тадбиркорлари) томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ялпи ички маҳсулотдаги хиссаси 54,0 фоизни ташкил этган. Қолган саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тармоқларида 21,0 фоизни, қурилиш ишларида 69,0 фоизни, чакана савдо айланмасида 47,0 фоизни ва ахолига пуллик хизмат кщрсатиш 46,4 фоизни ташкил этган.
Шу даврда ОПЕК давлатларида нефтнинг баҳоси тўрт марта ошган, натижада ҳаражатлар ошган, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳолари камайган. Шунинг учун, ишчилар иш ҳақини оширишни ва баҳоларнинг ошиши натижасида кўрилган зарарни қоплашни талаб этдилар.
Оддий кейнсиан моделига асосан бандлик даражаси ва ишлаб чиқариш ҳажми шуни кўрсатадики иқтисодиётда инфляция ёки ишсизлик юзага келади, иккаласи бирданига юзага келмайди.
12-мавзу. Молия тизими ва молиявий сиёсат.
Режа
1. Молиянинг моҳияти ва вазифалари.
2. Солиқ тизими ва унинг вазифалари. Солиқ турлари.
3. Давлат бюджети. Бюджет камомади ва давлат қарзи.
Молиянинг моҳияти ва вазифалари.
Молия тарихий таснифга эга бўлган иқтисодий категория ҳисобланади. У бозор муносабатлари шароитида давлатнинг вазифалари ва эҳтиёжларини ривожлантириб бориши таъсири остида вужудга келади. Молия атамаси лотинча сўздан келиб чиққан бўлиб, тўлов даромад маъносини англатади.
Молия – пул маблағлари фондларини, молиявий кредитларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш хусусияти вужадга келадиган муносабатлар тизимидир. Махсус фондлар орқали ҳаракат қилувчи пул муносабатлари молия муносабатларини ташкил этади.
Молия муносабатлари пул муносабатларининг бир қисми бўлиб, давлат бюджети, жамотатчилик фондлари, суғурта фондлари, давлат валюта резервлари, фирмалар, ташкилотлар ва шунга ўхшаш субъектларнинг пул фондлари ва бошқа махсус фондлар молия тизимининг асосий бўғинларини ташкил этади.
Хуллас, молиявий муносабатлар дейилганда, пул маблағлари жамғармаларининг ҳаракати туфйли давлат, корхоналар ва ташкилотлар, ҳудудлар ва алоҳида фуқаролар ўртасида вужудга келувчи барча иқтисодий муносабатлар тушунилади. Молия давлатнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига таъсир кўрсатувчи асосий восита бўлиб хизмат қилади. Молиявий муносабатларни қуйидаги қисмларга бўлиш мумкин:
давлат билан корхоналар ўртасида муносабатлар;
бошқарувнинг турли даражасидаги давлат ташкилотлари ўртасидаги муносабатлар;
давлат билан уюшмалар, жамот ташкилотлари ўртасидаги муносабатлар;
давлат билан аҳоли ўртасидаги молиявий муносабатлар;
корхоналар билан банклар ўртасидаги муносабатлар;
корхона ичидаги, бўлимлараро ва ишчилар ўртасидаги хўжалик алоқалари.
Барча пул муносабатлари ҳам молиявий муносабатлар бўла олмайди. Шахсий истеъмолга ва айирбошлашга, чакана сотувга, транспортга, маиший, коммунал хизматларига, томошахоналар ва бошқаларга тўлов учун, шунингдек, жамиятнинг айрим аъзолари ўртасидаги олди–сотди муомаласи, пул тортиқ этиш ва мерос қилиб олиш учун хизмат қиладиган пул маблағлари молиявий муносабатларга кирмайди.
Давлат билан аҳоли ўртасидаги молиявий муносабатлар, аввало, давлат томонидан турли ижтимоий истеъмол даражаларини қондириш харажатларидан турли тўловлар, нафақалар ва имтиёзлар олиш муносабати билан юзага келади. Таълимга, даволашга, аҳолига текин ёки арзонлаштирилган ҳолда бериладиган буюмларга қилинадиган чиқимларни қоплашга ажратиладиган маблағлар давлат томонидан турли ижтимоий ҳимоялаш даражаларини қондириш ҳаражатларига киради. Молиявий муносабатлар аҳоли солиқларини ҳамда аҳолининг заёмлар, лотереялар кўринишида давлатга бериладиган қарзларини, банкларга омонат тарзда қўйган вақтинча бўш турган маблағларни ҳам ўз ичига олади. Давлат ўз навбатида уй–жой қуриш, қимматбаҳо товарларни сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун аҳолига кредит беради.
Давлат молияси молия тизимининг асосини ташкил этади. Унинг асосий бўғини эса давлат бюджетидир. Давлат молия тизими ёрдамида ялпи миллий маҳсулотни тақсимлайди ва қайта тақсимлашни амалга оширади. Молия тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
давлат фаолиятининг моддий асосларини яратиш;
давлат ялпи миллий маҳсулотларининг бир қисмини пул кўринишида ўз қўлида жамлайди ва молия тизими ёрдамида уни қайтадан тақсимлайди. Умуман олганда, молиянинг вазифалари уч гуруҳга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |