Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet91/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Миллий бойлик нафақат моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилади. Унинг бир қисми номоддий ишлаб чиқариш соҳаларида ву­жудга келтирилади ва жамиятнинг номоддий бойлиги ҳисобланади. Номоддий соҳаларда ашёвий буюм шакли билан боғлиқ бўлмаган алоҳида турдаги истеъмол қийматлари ҳосил бўлади. Улар ҳам моддий ишлаб чиқариш соҳаларининг фаолияти ва ривожланиши учун, шунингдек, бевосита аҳолининг турмуш даражасини таъминлаш ва ошириб бориш учун зарур бўлади. Бундай бойликларга таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, санъат, спорт соҳаларида вужудга келтириладиган номоддий қийматлар киради. Унинг таркибида тарихий ёдгорликлар, архитектура обидалари, ноёб адабиёт ва санъат асарлари алоҳида ўрин тутади.
Жамиятнинг номоддий бойликларида маданият ва санъатнинг ривожланиш даражаси, жамият аъзоларининг тўплаган илмий билимлари ва интеллектуал даражаси, ишловчиларнинг ихтисослиги ва малакавий билим даражаси, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортнинг ривожланиш даражаси ўз ифодасини топади.
Моддий буюмлашган бойликларнинг ўсиши жамиятдаги моддий қийматлар кўпайишининг асоси ҳисобланади. Агар фан-техника тараққиёти юқори суръатлар билан ривожланса, маданият, санъат, фан каби номоддий соҳалар ҳам ўсиб ва такомиллашиб боради.


2. Иқтисодий ўсишнинг даврийлиги. Давр ва унинг фазалари.

Даврийлик назариясини ривожлантиришда кўпгина иқтисодчи олимлар ҳам ўз ҳиссасини қўшган. Улар ўз асрларида тўлқинларни, иқтисодий адабиётларда ортиқча ишлаб чиқариш, даврий инқирозларни ўрганишга катта аҳамият берган. Юқоридаги таъкидлаб ўтиладиган иқтисодий давр (цикл) ишлаб чиқаришнинг бир иқтисодий инқироздан иккинчиси бошлангунча қадар такрорланиб турадиган ҳаракати тушунилади.


Буни схематик кўринишда ифодалашимиз мумкин (чизма-1).


Q
D
А
В
С
Т


Чизма-1. Иқтисодий ўсишнинг цикллиги


T – йиллар;
Q – миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми;
A – ўтган ишлаб чиқариш циклининг энг юқори ҳажми;
АВ – кризис даврида ишлаб чиқаришни пасайиш ҳажми;
В –турғунлик ва жонланиш босқичларининг иқтисодий ривожланиш;
С – жонланиш босқичи;
D – босқичнинг юқори нуқтаси;
CD – юксалиш босқичининг иқтисодий ривожланиш.
Иқтисодий давр (цикл) инқироз, турғунлик, жонланиш, юксалиш каби босқичларни ўз ичига олади. Бу босқичлар иқтисодий давр фазалари дейилади. Фазаларнинг ҳар бирида навбатдаги фазага ўтиш учун шароит юзага келади. Вақти-вақти билан ижтимоий ишлаб чиқариш ҳаракатида пайдо бўлиб турадиган узилиш, яъни иқтисодий номуносабатликни икки тури фарқланади:

  1. Ортиқча товар ишлаб чиқаришдан юзага келадиган инқироз.

  2. Ишлаб чиқаришнинг қисқартириш натижасида юзага келадиган инқироз.

Инқироз даврида ишлаб чиқаришнинг қисқариши баҳоларнинг барқарор бўлмаслиги, ишсизлар сонининг ортиши, иш ҳақининг пасайиши, аҳоли (меҳнаткашлар) турмуш даражасининг ёмонлашуви каби ҳолатлар юзага келади. Инқироз босқичида товарлар аҳолининг сотиб олиш қобилияти билан белгиланувчи талабига нисбатан ортиқча ишлаб чиқарилганлиги ва сотилмай қолаётганида яққол ифодаланади, баҳолар пасайиб кетади, фойда миқдори пасаяди, ишлаб чиқариш ҳажми қисқаради. Бунинг натижасида ишсизлар сони кўпаяди, иш ҳақи пасаяди, кредитга талаб ошади, фоиз кўтарилади, банклардаги қўйилмалар оммавий равишда қайтариб олинади.
Иқтисодий ўсиш цикллиги (чизма-1)да келитирилган.
Инқироздан кейин турғунлик фазаси бошланади. Бу босқичда ишлаб чиқаришнинг пасайиши тўхтайди, у турғунлик ҳолатида туради. Товарларни бозорда жуда паст баҳоларда сотиш бошланади. Бўш пул капитали ташкил топиб, фоиз пасаяди. Бу жонланиш босқичи учун шароити вужудга келтиради. Жонланиш босқичида ишлаб чиқариш оёққа туриб олади. Ишлаб чиқаришнинг ҳажми аста–секин кризисдан илгариги даражасига етади, баҳолар кўтарилади, фойда миқдори ошади, жонланиш фазасини ўрнини юксалиш фазаси эгаллайди. Юксалиш фазаси учун ишлаб чиқаришнинг инқирозгача бўлган даражасидан ошиб кетиш, товар баҳоларининг анча кўтарилиши, корхоналарнинг ишга тушурилиши, ишсизлар сонининг камайиши, банк ва кредит ишларининг йўлга қўйилиши кредитга талабнинг ошиши ва фоиз меъёрининг кўпайиши характерлидир. Нисбий ортиқча ишлаб чиқариш ва нисбий кам ишлаб чиқариш шаклидаги инқирозлардан ташқари структуравий инқироз ҳам мавжуд бўлиб, улар даврий характерга эга эмас. Бу ҳолда айрим соҳа ва тармоқлар ўртасида чуқур номуносиблик юз беради. Бундай инқироз сабаби ҳом ашёларнинг кескин етишмаслигидир. Масалан, энергия инқирози билан бошланади. Структуравий инқироз натижасида талаб ва таклиф муносабати бузилади ва хом ашёнинг баҳоси кўтарилиб кетади. Юқорида таъкидланганидек, структуравий инқироз даврий характерга эга эмас, лекин узоқ муддат давом этиши билан характерланади. Циклли инқироздан фарқли равишда, структура инқирозда, бир ёки бир неча тармоқ издан чиққан шароитда қолган тармоқлар тез ривожланади.
Албатта, давлат инқирозга қарши чора–тадбирларни амалга ошириб туради. Инқироз ва тушкунлик даврлари салбий оқибатларини олдини олиш, уларни бартараф этиш учун нафақат бир мамлакат доирасида, балки мамлакатлараро фаолиятлар мувофиқлаштирилмоқда, биргаликда миллий программалар ишлаб чиқарилмоқда.



Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish