Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet90/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Миллий бойлик инсоният жамият тараққиёти давомида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жамғарилган моддий, номоддий ва интеллектуал ҳамда табиий бойликлардан иборатдир. Миллий бойликнинг бир қисмини инсон меҳнатининг маҳсули, бошқа қисмини эса табиат бойликлари ташкил қилади. Шундай экан, миллий бойлик кенг маънода нафақат моддий ва номоддий неъматлар, яратилган санъат асарлари, интел­лектуал салоҳиятни, барча табиат ресурслари ва бойликларни, табиий иқлим шароитларини ҳам ўз ичига олади. Миллий бойликнинг барча таркибий қисмларини миқдоран қиймат ўлчовларида ҳисоблаб чиқиш бир қатор объектив сабабларга кўра анча қийин, жумладан, унинг табиат инъомларидан иборат қисми инсон меҳнатининг натижаси ҳисобланмайди ва қиймат ўлчовларига эга эмас. Шу сабабли иқтисодий таҳлил амалиётида миллий бойликнинг инсоният меҳнати билан яратилган ва такрор ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган барча моддий бойликлардан ибо­рат қисми кўпроқ эътиборга олинади. Миллий бойликнинг бу қисми миллий иқтисодиёт ривожининг бутун тарихи давомида доимий такрорланиб турувчи ишлаб чиқариш жараёнининг умумий натижаси сифатида чиқади ва моддий буюмлашган шаклда намоён бўлади.
Демак, миллий бойликни шартли равишда қуйидаги учта йирик таркибий қисмларга ажратиш мумкин:
1. Моддий буюмлашган бойлик.
2. Номоддий бойлик.
3. Табиий бойлик.
Моддий буюмлашган бойлик охир-оқибатда ишлаб чиқариш­нинг, унумли меҳнатнинг натижаси ҳисобланади. У ишлаб чиқа­ришда яратилган маҳсулотларнинг жорий истеъмол қилишдан ортиқча қисмини жамғариш оқибатида вужудга келади ва ўсиб боради.
Аммо моддий буюмлашган бойликни қатор йиллардаги йиллик ялпи маҳсулотлар йиғиндиси сифатида тасаввур қилиш нотўғри бўлади. Чунки бу бойликнинг бир қисми ҳар йили ишдан чиқарилиб, қайтадан янгиланиб (ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари) туради. Шу сабабли ишлаб чиқариш воситаларининг ўрнини қоплаш билан бир вақтда ялпи маҳсулотнинг фақат бир қисми мод­дий буюмлашган бойлик сифатида жамғарилиб борилади. Демак, қоплаш фонди ва моддий буюмлашган бойликнинг ўсиши ялпи миллий маҳсулот ҳисобига амалга оширилади.
Миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган моддий қисми қиймат шаклига эга бўлиб, таркибий тузилиши бўйича қуйидагиларни ўз ичига олади:
— ишлаб чиқариш хусусиятидаги асосий (фондлар) капитал. Булар бутун миллий бойликнинг таркибида анча катта салмоққа эга бўлади ҳамда ўзининг техникавий даражаси бўйича ялпи миллий маҳсулотнинг ўсиш имкониятини белгилаб беради;
— ноишлаб чиқариш хусусиятидаги асосий (фондлар) капитал. Асосий капитални бу турига мамлакатнинг уй-жой фонди, ижтимоий маданий хусусиятдаги объектлар киради;
— айланма (фондлар) капитал. Миллий бойликнинг бу қисми меҳнат омилларидан иборат бўлиб, асосий капиталнинг маълум бир қисмини ташкил қилади;
— тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг моддий буюмлашган қисми. Улар ишлаб чиқариш босқичида меҳнат жараёни таъсири остида бўлиб, потенциал тайёр маҳсулот ҳисобланмайди;
— моддий захиралар ва эҳтиёжлар, уларга муомала босқичидаги тайёр маҳсулот, корхоналар ва савдо тармоқларидаги моддий захиралар, давлат эҳтиёжлари ва захира фондлари киради. Моддий захиралар иқтисодиётда рўй бериши мумкин бўлган ва олдиндан билиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш мақсадида ушлаб турилади.
Давлат эҳтиёжларига олтин захиралари, суғурта ва мудофаа эҳти­ёжлари учун зарур захиралар ҳам киради:
— аҳолининг уй, хусусий ва ёрдамчи хўжаликларида жамғарилган мол-мулк. Бунга уй-жой, автомобиль, маданий-маиший буюмлар, кийим-кечаклар ва шу кабиларнинг қиймати киради.
Моддий буюмлашган бойлик таркибий қисмларининг мазмуни ва уларнинг салмоғи ўзгаришсиз қолмайди. Асосан фан-техника тараққиёти шароитида моддий, буюмлашган бойлик таркибида йирик ўзгаришлар рўй беради. Саноат тармоқларининг асосий капита­ли тез кўпаяди ва янгиланади, ноишлаб чиқариш соҳасининг асо­сий капитали таркибида илмий, ўқув, соғлиқни сақлаш муассасаларининг улуши тобора кўпайиб боради. Табиий ресурсларни иқтисодий фаолиятга жалб қилиш суръатлари ўсиб боради.
Моддий буюмлашган бойлик ўсишининг асосий омиллари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
— меҳнат унумдорлигининг ўсиши;
— ишлаб чиқариш самарадорлигининг ортиши;
— миллий даромадда жамғариш меъёрининг ортиши.
Моддий буюмлашган бойликнинг ўсиши ишлаб чиқариш даражасини ўсиб боришига боғлиқ. Моддий бойлик ишлаб чиқаришнинг натижаси ва шарт-шароити ҳисобланади. Моддий бойликнинг ўсиши ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, маҳсулот сифатини оширишга ҳам боғлиқ. Қанча ишлаб чиқариш тежамли ва сифатли олиб борилса, моддий буюмлашган бойлик шунчалик кўпайиб боради.
Бунда иш­лаб чиқаришнинг ўсиш суръати ва миқёси миллий бойликдан фойдаланиш хусусиятига боғлиқ бўлади.
Миллий бойликнинг бошқа қисми - табиий бойликлар ишлаб чиқаришнинг шарт-шароитини ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қилади. Табиий бойликнинг вужудга келиши жамият ривожига боғлиқ эмас, у табиат қонунлари асосида рўй беради. Фойдали қазилма бойликлар, ўрмонлар, сув ва ер ресурслари худди шундай вужудга келиб, ишлаб чиқаришдан ташқарида туради.
Табиат инъомлари ўзларининг дастлабки кўринишида табиий бойлик бўлиб, шу ҳолатида инсон фаолиятининг натижаси ҳисобланган ижтимоий бойлик таркибига кирмайди. Бунинг маъноси шуки, табиий бойликлар жамият учун фақатгина потенциал бойлик ҳисоб­ланади. Улар реал бойликка инсон меҳнатининг таъсири оқибатида айланади.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish