1-мавзу. «Иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва услуби
Режа
1. Ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар ва унинг турлари. Иқтисодий ресурслар.
2. Иқтисодиёт назариясининг фанининг вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари.
3. Фаннинг предмети ва методлари.
4. Фаннинг вазифалари, унинг миллий ва иқтисодий ғояларнинг ривожланишидаги роли.
5. Ижтимоий муносабатлар ва иқтисодий қонунлар.
1. Ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар ва уларнинг турлари, иқтисодий ресурслар
Иқтисодиёт назарияси фанининг негизида икки нарса ётади: жамият аъзоларининг эҳтиёжларини чексизлиги ва шу эҳтиёжларни тўлароқ қондириш муаммоси.
Маълумки, эҳтиёжларни қондиришнинг ягона йўли ишлаб чиқариш. Бунинг учун эса турли-туман ресурслар керак.
Иқтисодий ресурслар деганда жамият (мамлакат, айрим корхона ва оила) ихтиёрида мавжуд бўлган ва товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчига етказиб беришда ҳамда истеъмол жараёнларида фойдаланиш мумкин бўлган табиий, моддий ва инсон ресурслари тушунилади. Табиий ресурслар (ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари), ишчи кучи ресурслари, моддий ресурслар (бинолар, станоклар, машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, қурилмалар, ва бошқалар) ана шулар жумласидандир. Иқтисодий ресурслар таркибида унинг тўртта тури ажратилади.
Капитал – инсон томонидан вужудга келтирилган барча ишлаб чиқариш воситалари (бинолар, иншоотлар, машина ва механизмлар, асбоб ва ускуналар, хом ашё, материаллар ва ҳ.к.).
Ер – ишлаб чиқаришга жалб қилинган барча ерлар ва бошқа барча шартли ресурслар.
Ишчи кучи (меҳнат) – инсонда мавжуд бўлган жисмоний ва ақлий қобилиятлар. Ишчи кучининг сарфланиши меҳнат жараёнини ташкил қилади.
Тадбиркорлик лаёқати – айрим кишиларга хос бўлган, иқтисодий фаолият соҳаларидаги ноёб хислат.
Ресурсларнинг чекланганлиги эҳтиёжни қондиришнинг асоси бўлган ишлаб чиқариш имкониятларини ҳам чеклаб қўяди. Шу билан бирга, бу имкониятлар даражаси доимо бир хил бўлиб турмайди, янги техникалар ва технологияларнинг яратилиши ҳамда уларнинг ишлаб чиқаришга жалб қилиниши имкониятлар чегарасининг кенгайишига олиб келади. Янги техникалар ва технологиялар, бир томондан, меҳнат унумдорлигини, экинлар ҳосилдорлигини ошириш, энергия, ёнилғи, меҳнат ва бошқа моддий ресурсларни тежаш, иккинчи томондан, янги материал, хом ашё, энергия ва бошқа ресурслар манбаларини топиб, иқтисодий фаолиятга жалб этиш имконини беради. Бунга ернинг чуқур қатламларидаги бойликларни топиш ва ишга тушириш, жаҳон океанининг узоқ ва чуқур жойларидаги ресурсларидан, қуёш энергиясидан фойдаланиш ва шу кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Иқтисодий ресурслар миқдори ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва эҳтиёжларни қондириш даражаси ўртасидаги боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин:
Иқтисодий ресурслар, имкониятлар
|
|
Ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш даражаси
|
|
Эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси
|
2-чизма. Иқтисодий ресурслар ва эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси
Do'stlaringiz bilan baham: |