Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet93/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Стратегик усулда – узоқ муддатли пул сиёсати амалга оширилади. Пул массасининг ўсишига қаттиқ лимит белгиланади. Бюджет камомадини қисқартиришга ҳаракат қилинади.
Тактик усуллар: корхоналардан имтиёзли солиқ олиш, давлат мулкининг хусусийлаштириш, истеъмол молларини сотиб олишни кўпайтириш, жамғариш нормасини, давлат облигациялари фоизини ошириш ва ҳ.к. қўлланилади.


4. Ишсизлик ва унинг турлари. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. Оукэн қонуни.

Мувозанатсизликнинг сабабларидан бири ишсизлик ҳисобланади. Ишсизлик бу меҳнатга лаёқатли аҳолининг баъзи сабабларга кўра беиш юриши ҳисобланади. Ўқиш билан банд бўлган талабалар, пенсионерлар, уй бекалари, тўлиқ бўлмаган иш куни билан ишлаётганлар, ишсизлар сонига қўшилмайди.


Ишсиз юришнинг сабабларига кўра ишсизликнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Фрикцион ишсизлик – ихтиёрий ишсизлик, турли сабабларга кўра, чунончи бир ҳудуддан бошқасига кўчиш, касбини ўзгартириш, уйида бола парвариш билан шуғулланиш сабабли юзага келади. У ишсизликни бир туриб бўлиб, у доимо мавжуд бўлади. Фрикцион ишсизликка юқори иш ҳақи олиш мақсадида иш қидираётганлар ҳам киради.
Таркибий ишсизлик ишлаб чиқаришда таркибий ўзгаришлар натижасида вужудга келади. Бундай ишсизлар ўз ихтисосларини ўзгартиришга мажбур бўладилар.
Циклик ишсизлик ишлаб чиқариш ҳажми қисқарганда вужудга келади. Биз «тўлиқ бандлилик» тушунчасини ишлатганда, 100 % бандлилик кўзда тутлимайди. Иқтисодчилар фрикцион ва таркибий ишсизликнинг бўлишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун тўлиқ бандлилик фрикцион ва таркибий ишсизлик бўлганда, циклик ишсизлик 0 га тенг бўлганда, амал қилинади. Ишсизликнинг бундай кўриниши, ишсизликнинг табиий даражаси дейилади. Ишсизлик даражасини аниқлаш учун мамлакатнинг барча аҳолиси уч гуруҳга бўлинади:
1. 16 ёшга тўлмаган ёшлар, рухий касалхона ва аҳлоқ тузатиш колоннияларида яшаётганлар;
2. Нафақахўрлар, талабалар, уй бекалари қандайдир сабабларга кўра ишламаётганлар ва иш қидираётганлар;
3. Иш кучи.
Ишсизлик даражаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Иш
—––
Ишк


Ид = × 100 %
Бунда: Ид – ишсизлик даражаси;
Ишишсизлар сони;
Ишк – иш кучи.
Ишсизлик ҳозирги кунда жамиятимизнинг энг марказий муаммоларидан бири ҳисобланади. Чунки у, биринчидан, ресурслардан тўлиқ фойдаланилмаётганликдан ва аҳоли даромадининг талаб даражада эмаслигини кўрсатади. Иккинчидан, мамлакат ялпи миллий маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаёт-ганликдан далолат беради. Булар ўз навбатида маълум салбий оқибатлар келтириб чиқаради. Улардан биринчиси ижтимоий соҳада кузатилади. Бу оилавий муносабатларда вазиятнинг кескинлашуви ва жамият миқёсида норозиликларнинг кўпайишига олиб келади.
Ишсизликнинг салбий оқибатларидан бири унинг ЯММ ҳажмига таъсир ўтказиши ҳисобланади. Ишсизликнинг ҳақиқий даражаси 1 % га ошганда ЯММ нинг ҳажми 2,5 % га тушади. Ишсизлик даражаси билан ЯММ ўртасидаги бундай тескари боғлиқликни америкалик иқтисодчи А.Оукен таҳлил қилган, шунинг учун бу боғлиқлик А.Оукен қонуни дейилади. Ишсизликни ўсишидан жамият жуда катта иқтисодий талофат кўради.
«Бозор иқтисодиётига ўтиш ислоҳотларининг иккинчи босқичининг энг асосий вазифаси ҳар бир киши меҳнатининг қадрини ошириш,…. иш шаклини танлашда эркин бўлиши ҳуқуқий таъминланиши,… меҳнат қилиш ҳуқуқи, тадбиркорлик билан шуғулланиш имконияти ҳамда ўз меҳнатидан даромад олиш ҳуқуқий меҳнатига яроқли аҳолининг иш билан бандлик муаммосини ҳал этиш», - зарур деган эди И.А.Каримов3.
50–йиллардаги тадқиқотлар натижасида ишсизлик ва инфляция ўртасида тескари боғлиқлик борлиги аниқланди. Бундай тескари боғлиқларнинг сабаби меҳнат бозорининг мувозанатсиз ҳолда эканлигидир.
Биринчидан жамият аъзолари тўлиқ банд бўлган ҳолда ҳам баъзи бир тармоқларда меҳнатга бўлган талабнинг юқори бўлиши иш ҳақининг ошиши натижасида ҳаражатларнинг ва баҳонинг ошиши мумкин. Иккинчидан, аҳоли тўлиқ бандлилик даражасига яқинлашган сари касаба иттифоқлари иш ҳақини оширишни талаб этадилар. Тадбиркорларга эса малакали иш кучини ёнлаш тобора оғирлашиб боради. Шунинг учун, фирмаларга иш ташлаш қимматга тушиши сабабли, касаба иттифоқларнинг талабига ён босади, иш ҳақининг ошиши натижасида харажатлар ҳам ошганлиги туфайли, бу харажатлар баҳони ошириш ҳисобига қопланади.
Лекин, 70–йиллардан бошлаб ишсизлик билан инфляция мос равишда оша бошлади, яъни стагеинфляция ҳолати юз беради. (чизма–2).


Ишсизлик даражаси





Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish