Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик



Download 3,03 Mb.
bet92/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

3.Иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик
Инфляция муомала учун зарур бўлган пул миқдорига нисбатан ортиқча пулларни чиқарилиши давлатнинг ҳаражатлари даромадларидан ошиб кетиши билан боғлиқ. Бунда давлат одатда инфляциядан чиқиш учун ҳарбий саноатга кўп маблағ сарфлайди. Жаҳон баҳоси ҳам инфляцияга таъсир этиши мумкин. Иқтисодчилар инфляцияни талаб ва таклиф инфляциясига бўладилар.
Талаб инфляцияси. Ялпи таклиф ва ялпи талаб ўртасидаги мувозанатни ялпи таклифнинг ўзгариши натижасида бузилишни ифодалайди. Унга давлат харажатларининг ошиши, ишлаб чиқариш воситаларига бўлган талабнинг ошиши ва аҳоли даромадларининг ошиши таъсир ўтказади. Яъни даромадларнинг ишлаб чиқарилаётган товарларга нисбатан кўп бўлиши ҳам инфляцияга олиб келади. Харажатлар инфляцияси, харажатларнинг ошиши билан баҳоларнинг кўтарилишини ифодалайди. Яширин баҳоларни ўрнатилиши ҳам, хомашё баҳосининг ошиши касаба уюшмаларининг таъсири остида иш ҳақининг ошиши баҳоларнинг ошишига сабаб бўлади.
Инфляци ўсиш суръатлари бўйича уч турга бўлинади.
Мўътадил инфляция. Бунда баҳолар секин ўсади (йилига 10 % гача ўсади), пулнинг қиймати сақланади.
Тезкор инфляция – йилига баҳолар 200 % гача ўсади, давлатлар ўртасида тузиладиган иқтисодий шартномалар чет эл валютасига боғлиқ ҳолда баҳоларнинг ўсишини эътиборга олиб тузилади.
Гиперинфляция. Бунда баҳолар 200 % ортиқ йилига ўсади, муомаладаги пул ҳажми ва баҳолар астрономик суръатлар билан ошади, баҳо билан иш ҳақи ўртасда жуда катта фарқ вужудга келади. Тўланаётган иш ҳақлари минимум истеъмол саватчаси талабини ҳам қондирмайди. Инфляция бир турдан иккинчи турга ўтиши мумкин. Умуман тезкор инфляция саноати ривожланган мамлакатларда ҳам бўлиб туради. Аммо мўътадил инфляция ривожланган мамлакатларга хос инфляциядир. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган пайтдан то 1993 йилгача, яъни рубль зонасида бўлгани учун, пул – тўлов доирасида самарали назорат қилиш имкониятига эга эмас эди. 1993 йил ноябридан сўм-купонни ва 1994 йил ўртасидан миллий валюта – сўмнинг жорий этилиши Марказий Банкнинг пул соҳаси устидан назорат қилишни тўлиқ, ўз қўлига олишини таъминлади. Натижада йиллик инфляция аста-секин пасайиб бормоқда.
Юқорида таъкидланганидек, инфляция бу баҳолар умумий даражасининг ошиши тушунилади. У очиқ ва яширин турда бўлади. Очиқ инфляцияда баҳолар секин кўтарилади ёки кўтарилмаслиги ҳам мумкин. Бунда товарларнинг камомадлиги кузатилади, товарлар ва хизматларнинг сифатсизлиги ортади. Инфляция баланслашган бўлганда, баҳоларнинг ошиши билан товарлар миқдори ҳам ошади, балансланмаган инфляцияда баҳолар ошади, маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш миқдори пасаяди. Яна кутилаётган ва кутилмаётган инфляция турлари мавжуд. Кутилаётган инфляция башорат қилиш мумкин, кутилмаётган инфляция тўсатдан баҳоларнинг ошиши билан намоён бўлади.
Инфляциянинг иқтисодий ижтимоий оқибатлари мураккаб ва турли кўринишларга эга бўлган хол ҳисобланади: аниқ қадриятлар миқдори камаяди, жамият аъзоларининг кескин табақаланиши (бойлар ва камбағаллар) баҳолар тизимининг бузилиши, иқтисодий ривожланишнинг кескин пасайиши кузатилади. Инфляциянинг оқибатларини йўқотиш мақсадида ҳар қандай давлат инфляцияга қарши чора–тадбирларни амалга оширади. Инфляцияга қарши кўрашишнинг тактикаси мавжуд бўлиб, қисқа муддат ичида унинг натижаларини таҳлил қилиш, стратегияси эса узоқ муддатга белгиланган мақсадлар ва усулларнинг йиғиндисидир.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish